Ўзбекистон янгиликлари

Индонезия парламенти Ўзбекистоннинг зиёрат туризмини тарғиб қилиш учун кўмак кўрсатишга тайёр

Мамлакатимизнинг Индонезиядаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Жакартада Индонезия парламенти Вакиллар палатасининг Парламентлараро ҳамкорлик бюроси раҳбари Эндах Ретноастути билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дуеё" АА.
Учрашув давомида Индонезия парламенти Вакиллар палатаси спикери Пуан Махарани бошчилигидаги Индонезия делегациясининг 6-11 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи якунлари сарҳисоб қилинди.
Ҳамкорликнинг янги йўналишларидан бири сифатида Индонезияда мамлакат парламенти кўмагида Ўзбекистоннинг зиёрат туризмини илгари суриш танланди.
Эндах Ретноастутининг маълум қилишича, Индонезиянинг биринчи Президенти Сукарнонинг 1956 йилда Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ҳужжатли фильм яратиш ишлари бошланган.
Пуан Маҳарани 66 йил олдин Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Имом Ал-Бухорийни зиёрат қилган Индонезиянинг биринчи Президенти Сукарнонинг набирасидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 861 times

Янгиликлар

Top