Ўзбекистон янгиликлари

Шу йил 17 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Жалолиддин домла Ҳамрақулов томонидан таржима қилиниб, нашр этилган Қози Иёзнинг “Шифо – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларини танитиш” китобининг тақдимоти ўтказилди.

Унда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Соатмурод домла Примов ҳамда “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим домла Зиёвуддин мазкур китоб ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Абу Бакр ибн Тоҳир айтади: “Ҳақ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни раҳмат зийнати билан безади, ҳаттоки бутун борлиқлари раҳматдан иборат бўлди, у зотнинг шаклу шамойиллари, барча ишлари бандалар учун раҳмат бўлди. Ким бу раҳматдан насибадор бўлса, икки дунёда ҳам барча ёмонликлардан омонда бўлиб, барча яхшиликларга эришади. Ахир, Аллоҳ таоло “Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик”, демоқда. Шундай экан, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам фақат раҳматдир”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1023 times

Янгиликлар

Top