Ўзбекистон янгиликлари

Диний идора вакили Россиядаги ватандошлар билан учрашмоқда

Шу кунларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Россия Федерациясидаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига суҳбат қилиб бермоқда.

Маърифий суҳбатлар давомида корхонада соғлом муҳитни йўлга қўйиш, ёт ғоялар таъсиридан сақланиш, ўзларини қизиқтирган саволларни расмий, ишончли манбалардан олиш, мамлакатдаги тартиб қоидаларга риоя қилиш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан:

  • октябрь куни Россия Федерацияси Москва вилоятидаги “Ренесанс” қурилиш компаниясида фаолият юритувчи 400 нафар ҳамюртимиз билан маърифий суҳбат  бўлиб ўтди. 

6 октябрь куни Москва шаҳридаги “Ренесанс” бизнес маркази биноси қурилиши майдонида 800 нафар ватандошимиз билан давра суҳбати ўтказилди.

Шу куннинг ўзида Москва вилоятидаги истеъмол юкларни қабул қилиш ва сақлашга мўлжалланган “ПЕК” омборида 200 нафар ўзбекистонлик ишчилар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказилди. 

7 октябрь куни Москва шаҳридаги “Ренессанс” компаниясининг турар ва нотурар жойлар қурилиши майдонида меҳнат қилаётган 350 нафар юртдошлар суҳбат ўтказилди.

8 октябрь куни Москва шаҳридаги “Имом Ал-Бухорий” мадарасаси фаолияти билан яқиндан танишилиб, у ерда 30 нафар ўзбекистонлик аёл билан маърифий суҳбат бўлиб ўтди. 

Шу куннинг ўзида “Монотекстрой” қурилиш компаниясининг қурилиш майдонида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик 174 нафар меҳнат муҳожири билан маърифий суҳбат қилинди.

11 октябрь куни “ПИК” қурилиш компаниясида 200 нафарга яқин ватандошимиз билан маърифий учрашув ўтказилди.

Ушбу маърифий суҳбат ва учрашувлар 2022 йил 3 ноябрь кунига қадар давом этиши режа қилинган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 930 times

Янгиликлар

Top