Ўзбекистон янгиликлари

“Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчи тайинланди

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳридаги “Бўта бува” жоме масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Мирсодиқов “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Вақф” фонди ҳақиқий номига муносиб фаолият олиб бориши, диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаши, ижтимоий лойиҳаларни кенг жабҳада амалга ошириши ва хайрия ишларини уюштиришини алоҳида таъкидладилар. 

Маълумот ўрнида, Зиёвуддин домла Мирсодиқов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб борган. У Тошкент вилоятидаги “Турсунмат қори”, “Эски Тошкент”, Андижон вилоятидаги “Жиддаи Муборак”, Тошкент шаҳридаги "Юнусобод-Оқ тепа" каби жоме масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Шунингдек, “Саййид Муҳйиддин Махдум” ва “Кўкалдош” мадрасалари мудири вазифаларида меҳнат қилган.

Зиёвуддин домла Мирсодиқовнинг келгусидаги шарафли ва масъулиятли ишларига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаймиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 684 times

Янгиликлар

Top