Ўзбекистон янгиликлари

Толибаларга “Туҳфатул атфол” китобидан ижоза берилди

2023 йил 2 март куни "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Шайх Алижон қорининг завжалари ташриф буюриб, талабаларга илмий-маърифий суҳбат қилиб берди.
Ушбу маънавий-маърифий тадбирда “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабалари иштирок этди.


Тадбирда диний соҳадаги ижобий ўзгаришлар, "Жўйбори Калон" мадрасасининг бугунги мавқеи ҳамда илм олиш фазилати, Қуръон, ҳадис илмлари ва диний ҳамда дунёвий илмларни чуқур ўрганиш борасида гўзал суҳбатлар бўлиб ўтди.
Шунингдек, таълим муассасасининг 2-курс толибалари "Тухфатул атфол" китобидан ижоза олиб, барчанинг хурсандчилигига сабаб бўлди.
Суҳбат якунида мадрасага “Вақф” жамоат фонди томонидан СМАРТ доска ҳадя этилиб, юртимиз тинчлиги йўлида хайрли дуолар қилинди.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Read 625 times

Янгиликлар

Top