Тошкент ислом институти ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўртасида ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Академиянинг кўплаб битирувчилари Олий маъҳадда дарс бериб, ходим сифатида меҳнат қилмоқдалар. Шу билан бирга ТИИ битирувчиларининг аксари ЎзХИАнинг магистратура босқичида таълим олиб, илмий тадқиқот ишларини ҳам шу илм даргоҳида олиб бормоқдалар.
Маълумки, мазкур таълим муассасаси 1999 йил 9 апрелда ташкил топган Тошкент ислом университети негизида 2018 йили Ўзбекистон халқаро ислом академияси сифатида талабаларга таълим бериб келмоқда.
ЎзХИА талабалари Тошкент ислом институтига ташриф буюриб, 51 йиллик тарихга эга институтнинг ўқув, илмий ва ташкилий фаолияти билан танишдилар. Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов академия талабалар билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб берди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва
маърифат бўлими бошлиғи А.Олимов