Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж зиёратчилари учун нимча  ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йилги ҳаж зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларга алоҳида-алоҳида танлов эълон қилади.

Маҳсулотларга қўйилган талаблар

Эркаклар нимчаси

Ўлчамлари 50-52-54-56-58 бўлиши, тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши лозим. Олд томонида учта чўнтак бўлиб, юқори чап чўнтак устига Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши керак.

 Аёллар нимчаси

Ўлчамлари 50-52-54-56-58. Тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши керак. Олд томонида иккита чўнтак бўлиб, юқори чап қисмида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши лозим.

Сумка

Ёрқин кўк рангда бўлиб, оғирлиги 250-280 грамм зичликдаги матодан тикилиши, ён томонида сув олиб юришга мўлжалланган чўнтак бўлиши, олд томонида эса телефон учун чўнтак ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар учун шаффоф чўнтак жойлашган бўлиши талаб этилади.   

Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2023 йил 30 март кунига қадар ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этиши зарур.

Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефонлар: 71-240-04-75.

 

Read 859 times

Янгиликлар

Top