Ўзбекистон янгиликлари

Бўлажак муҳаддисларга ижоза берилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоаси Самарқанд вилояти Пайариқ туманига етиб келиб, Ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишди. Олий маъҳад ва Мир Араб олий мадрасаси 4-курс талабалари ҳам дарсларда Имом Бухорийнинг “Жомеъус саҳиҳ” китобини ўқиб хатм қилган эди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Жомеъус саҳиҳ”ни хатм қилган талабаларга ижоза шаҳодатномалари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон домла Юсупов, мисрлик устоз шайх Жамолиддин Ҳошим, ҳадис фани ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Маросим давомида устозлар томонидан “Жомеъус саҳиҳ” китобини ўқиб хатм қилган талабаларга ижоза шаҳодатномалари тантанали равишда топшириб, уларнинг ҳақига дуои хайрлар қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 820 times

Янгиликлар

Top