Ўзбекистон янгиликлари

Олий маъҳад модуль йўналиши мандати эълон қилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига 2023-2024 ўқув йили учун ихтисослик ва ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуасидан ўтказилган қабул имтиҳонлари мандат натижаси эълон қилинди.

Институтнинг мазкур йўналишига олий маълумотли диний кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб вилоятлар кесимида квоталар ажратилган.

Вилоятларга ажратилган квотага кўра, энг юқори балл тўплаган 60 нафар имом-хатиб ва 60 нафар имом ноиб, жами 120 нафар абитуриент Олий маъҳад талабаси бўлишди.

Нуфузли олийгоҳга абитуриентларни талабалик билан муборакбод этамиз!

 Қабул жараёнлари ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этган мутасаддилар, ўқитувчи ва ходимларнинг хизматлари эвазига Аллоҳ таоло улкан ажрларни насиб этсин!

Имом Бухорий
 Тошкент Ислом институти
Матбуот хизмати

Read 1737 times

Янгиликлар

Top