Шу йил 14 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Унда Сирдарё вилояти имом-хатиблари учун офлайн тарзда тажвид дарси бўлиб ўтди.
Сирдарёлик имом-хатиблар ўн қироат соҳиби Шайх Алижон қоридан тажвид қоидалари, хусусан, араб ҳарфларининг махражлари бўйича керакли тавсияларни олди.