Ўзбекистон янгиликлари

“Умра – 2023” мавсуми учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Умра – 2023” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларга алоҳида-алоҳида очиқ танлов эълон қилади.

Танловда қатнашиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

1. Ташкилот гувоҳномаси, раҳбар шахснинг паспорт нусхаси.
2. Тижорат банклардан К-2 маълумотнома.
3. Нимча (камзул) ва сумка намуналари.
4. Тижорат таклифи.
5. Корхонанинг банкдаги сўнгги бир йиллик пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумотнома.
6. Боғланиш маълумотлари.
7. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

Эркаклар нимчаси

Ўлчамлари 50-52-54-56-58 бўлиши, тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши лозим. Олд томонида учта чўнтак бўлиб, юқори чап чўнтак устига Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши керак.

Аёллар нимчаси

Ўлчамлари 50-52-54-56-58. Тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши керак. Олд томонида иккита чўнтак бўлиб, юқори чап қисмида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши лозим.

Сумка

Ёрқин кўк рангда бўлиб, оғирлиги 250-280 грамм зичликдаги матодан тикилиши, ён томонида сув олиб юришга мўлжалланган чўнтак бўлиши, олд томонида эса телефон учун чўнтак ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар учун шаффоф чўнтак жойлашган бўлиши талаб этилади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2023 йил 26 август кунига қадар мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари зарур.

Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефонлар: 71-240-04-75.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Read 803 times

Янгиликлар

Top