Ўзбекистон янгиликлари

Имом-хатиб дин ғами ва халқ дарду ташвиши билан яшаши керак

Шу йил 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Фарғона вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилиш Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари имом-хатиблик масъулияти, дин ва миллат ривожи учун хизмат қилиш ҳамда кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Фарғона вилоятида охирги йилларда диний соҳада кўплаб натижаларга эришилгани, ҳали тизимда кўплаб қилиниши лозим бўлган ишлар борлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур жараёнда баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кузатилаётганини мисоллар билан келтириб ўтдилар.

Йиғилиш давомида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Муфтий ҳазратлари айтган ҳар бир масала юзасидан барча имом-хатиблар тўғри хулоса қилиши, бундай буён ҳамжиҳатликда динимиз равнақи ва мўмин-мусулмон халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил хизмат қилишларини баён этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 873 times

Янгиликлар

Top