Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент ислом институтида халқаро анжуман бошланди

Бугун, 24 апрель куни Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро анжуман бошланди.

Нуфузли анжуманда диний соҳа раҳбарлари, хорижлик уламолар билан бир қаторда юртимиз олимлари, профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, таниқли устоз ва имом-хатиблар, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этмоқда.

Икки шўъбага бўлинган ҳолда ўтказиладиган илмий-амалий йиғилишда “Ёш авлодни тарбиялашда Қуръони каримнинг аҳамияти”, "Ислом дини манбаларида Ватан ҳимояси, Имом Бухорий", "Ҳаким Термизийнинг тафсир илми ривожида тутган ўрни", "Бузғунчи оқимлар томонидан Қуръони карим оятларини нотўғри талқин қилиниши" каби йигирмадан зиёд муҳим мавзулардаги маърузалар тингланади ва муҳокама қилинади.

Мазкур халқаро анжуман ишига доир тафсилотларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 676 times

Янгиликлар

Top