Ўзбекистон янгиликлари

7 май куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида навбатдаги сайёр учрашув ташкил қилинди. Тадбир олдидан вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов соҳа ходимлари билан учрашиб, керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.
Шундан сўнг, Зайниддин домла тумандаги “Исломобод” жоме масжиди ҳудудидаги “Зарафшон” МФЙда яшовчи, динимиз йўлида узоқ йиллар хизмат қилган устоз Турсунқул домла Абдураҳмонов, ушбу маҳаллада яшовчи уруш фахрийларидан хабар олиб, моддий кўмакр кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди.
Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров эса “Исломобод” жомесида тумандаги расмий отинойилар ва маҳалла муллолари билан йиғилиш ўтказиб, фаолиятларини янада жадаллаштириш юзасидан ўзининг керакли кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.
Тақсимот асосида барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари тумандаги 7 та масжид имом-хатиблари ва масъул ходимлар ҳамроҳлигида тумандаги 20 та маҳаллаларга ҳамда 7 та масжидларга тарқалиб, ҳудудлардаги турли муаммоли ва кам таъминланган оилалар, кекса нуронийлар билан суҳбатлар ўтказдилар ҳамда уларга моддий кўмак кўрсатдилар.
Қолаверса, диний соҳа ходимлари ушбу ҳуддуддаги масжидларнинг ҳужжат юритиш ишлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар ижрога йўналтирилди. Шунингдек, мазкур масжидларда ишчи гуруҳ аъзолари бўлган имом-хатиблар жамоат билан бирга пешин намозини адо қилиб, намоздан сўнг жамоатга бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан мазмунли маърузалар қилиб бердилар.
Сайёр учрашувлардан сўнг, 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Унга вилоятда диний соҳада узоқ йиллар хизмат қилган устозларнинг оила аъзолари ва ҳозирда фахрий имом сифатида хизмат қилаётганлар ҳамда туман ҳокими ва бошқалар иштирок этди.
Йиғилиш Қуръон тиловати билан бошланди. Шундан сўнг, Зайниддин домла ушбу тадбирга ташриф буюрган барча устоз домлаларга беқиёс хизматлари учун миннатдорчилик билдириб, уларга махсус ташаккурномаларни тақдим этди.
Тадбир якунида Жомбой тумани ҳокими А.Собиров вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Хайрулло домла Саттаровларга дин ривожи йўлида қилаётган меҳнатларини қадрлаган ҳолда ташаккурнома ва эсдалик совғаларни топширди.

 

 

Шундан сўнг, Зайниддин домла тумандаги “Исломобод” жоме масжиди ҳудудидаги “Зарафшон” МФЙда яшовчи, динимиз йўлида узоқ йиллар хизмат қилган устоз Турсунқул домла Абдураҳмонов, ушбу маҳаллада яшовчи, фронт ортида хизмат қилган уруш фахрийси Малонова Бозорой она ҳамда “Қудуқли” МФЙда яшовчи, фронт ортида хизмат қилган уруш фахрийси Аҳмедова Ҳанифа оналарнинг ҳолидан хабар олиб, моддий кўмаклар кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди.

 Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров “Исломобод” жомесида тумандаги расмий отинойилар ва маҳалла муллолари билан йиғилиш ўтказиб, фаолиятларини янада жадаллаштириш юзасидан ўзининг керакли кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.

Шундан сўнг, Ёқубжон домла “Исломобод” жоме масжидида Пешин намозини жамоат билан бирга адо қилди. Намоздан сўнг, жамоатга “Илмга муҳаббат” мавзусида мазмунли маъруза қилди.

Тақсимот асосида барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари тумандаги 7 та масжид имом-хатиблари ва масъул ходимлар ҳамроҳлигида тумандаги 20 та маҳаллаларга ҳамда 7 та масжидларга тарқалиб, ҳудудлардаги турли муаммоли ва кам таъминланган оилалар, кекса нуронийлар билан суҳбатлар ўтказдилар ҳамда уларга моддий кўмак кўрсатдилар.

 

Қолаверса, тақсимот асосида тумандаги барча масжидларга сафарбар қилинган диний соҳа ходимлари ушбу масжидларнинг ҳужжат юритиш ишлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар ижрога йўналтирилди. Шунингдек, мазкур масжидларда ишчи гуруҳ аъзолари бўлган имом-хатиблар жамоат билан бирга Пешин намозини адо қилиб, намоздан сўнг жамоатга бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан мазмунли маърузалар қилиб бердилар.

Ушбу тадбирлардан сўнг, 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Тадбирга вилоятимизда диний соҳада узоқ йиллар хизмат қилиб ўтган устозларнинг оила аъзолари ва ҳозирда фахрий имом сифатида хизмат қилиб турган устозлар ҳамда туман ҳокими ва ҳокимлик ходимлари иштирок этдилар. Йиғилиш Қуръон тиловати билан бошланди. Шундан сўнг, сўз навбати вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловга берилди. Зайниддин домла ушбу тадбирга ташриф буюрган барча устоз домлаларга беқиёс хизматлари учун  миннатдорчилик билдириб, бунинг белгиси сифатида махсус ташаккурномаларни топширдилар. Тадбир сўнгида яна Қуръон тиловати қилиниб, ўтган барча устозлар ҳаққига ҳамда Юртбошимизнинг оқилона сиёсатларида куч-қувват сўраб хайрли дуолар қилинди.

 

Тадбир якунида Жомбой тумани ҳокими А.Собиров вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва ўринбосари Хайрулло домла Саттаровларга Дин ривожи йўлида қилаётган тинимсиз меҳнатларини қадрлаган ҳолда махсус Ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Шунинг билан Жомбой туманида ташкил қилинган мазкур хайрли тадбирлар ўз ниҳоясига етди.

 

Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Read 798 times

Янгиликлар

Top