Ўзбекистон янгиликлари

Самарқандга саёҳатни дастлаб ўзбекистонлик бўлажак ҳожилар бошлаб берди

Тошкент вилоятилик бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналар учун Самарқандга зиёрат турлари ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этила бошланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ўтказилаётган ички туризм дастури бўйича Тошкент вилояти янги йўналишни очиб берди дейиш мумкин. Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкил эта бошлаган ушбу янгилик – Тошкент вилоятининг Ҳаж ва Умра сафарига борувчилар рўйхатига киритилган фуқороларни Самарқанднинг муқаддас қадамжолари ва тарихий обидаларига сафар уюштиришдан иборат бўлиб, январь ойининг ўзида 400 нафардан ортиқ маҳаллий сайёҳлар зиёрат амалларини ўз юртимиздан бошлаш имкониятига эга бўлишди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Тошкент вилоятидан 2018 йилда Умра сафарига борувчи фуқоролар Самарқанд вилоятидаги “Имом ал-Бухорий” йодгорлик мажмуаси, “Гўри Амир” мақбараси, Регистон ансамбли, Шохи Зинда, Хўжайи Донёр мақбаралари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов қабрларига зиёрати ташкил этилди. Зиёратчиларга замонавий қулай автобусларда хизмат кўрсатмоқда ва уларнинг дам олиш ҳамда овқатланишлари учун шинам меҳмонхоналар, ресторанлар ажратилган. 

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган 2017 йилнинг 26-27 декабрь ҳамда шу йилнинг 13-14 январь кунлари давом этган саёҳатда 300 дан зийод сайёҳ қатнашиб, маҳаллий зиёратгоҳларга сафар қилишган бўлса, жорий йилнинг март ойига қадар яна 700 нафар зиёратчи ушбу қизиқарли дастур иштирокчиси бўлиш нийятини билдирган.

 

ЎМИ Матбут хизмати

Read 3182 times

Янгиликлар

Top