Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда хаттотлик фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари Тошкент шаҳрида I Республика хаттотлик фестивали ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Ҳикматлар олами” номи остида ўтказиладиган фестиваль хаттотларнинг ишларини кенг ёйиш, халқимизга таништириш, ижодларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, хаттотлик услубида тайёрланган қўлёзмалар, китоблар, миниатюра ва тасвирий санъат асарлари, рисолалар ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари, муқовалаш ишлари ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари рўйхатига киритилди. 

Фестиваль пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 5622 times

Янгиликлар

Top