muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

2020 йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида мамлакатимиз диний-маърифий муассасалари ва Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар мажмуаси ўзаро ҳамкорликда: “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу анжуман Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг “Буюк алломалар юрти” сифатидаги Ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси ва мавқеини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилади.

Анжуманда мақола ва маъруза билан иштирок этишни хоҳловчилар диққатига:

– Мавзуга оид ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида мақола ва маърузалар қабул қилинади. Жўнатма бир нусхада босма ва электрон шаклда бўлиши керак. Чет эллик иштирокчилар эса фақат электрон тарзда жўнатиш имкониятига эгалар;

– Мақола матни MS Office дастури WORD 97, 2003 муҳарририда, Times New Roman шрифти (босма ҳарфида), 14 кегель (ўлчам) катталиги, 1,5 интервал (оралиқ)да бўлиши лозим;  

– Мақола матнлари пухта таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқори ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдирилади;

– Маърузачи ва мақола муллифининг исм ва фамилияси, илмий даража ва унвони
(ўнг юқори бурчакда қия босма ҳарф билан 10 ўлчам (кегель) катталикдаги босма ҳарф (шрифт)да бир оралиқ (интервал)да берилади. Биринчи қаторда ташкилот, лавозим, шаҳар ва мамлакат номи, иккинчи қаторда мулоқот телефонлари жой коди билан  бирга, электрон манзиллар эса учинчи қаторда кўрсатилади. Сўнг бир оралиқ (интерваль) қолдириб, мақола номи бош ҳарфларда, асосий матн эса 1,5 интерваль қаторда) ёзилади.

Эслатиб ўтамиз анжуман натижаси бўйича илмий мақолалар тўплами нашр этилади. Анжуман мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермаган мақолалар чоп этилмайди ва эгасига қайтарилмайди.

Мақолаларни қабул қилиш 2020 йил 15 февралга қадар давом этади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий 11 (почта индекси: 100011), Ўзбекистон халқаро ислом академияси;

Телефон: (71) 244-00-56, Факс: (71) 244-00-65, е-mail: عنوان البريد الإلكتروني هذا محمي من روبوتات السبام. يجب عليك تفعيل الجافاسكربت لرؤيته., عنوان البريد الإلكتروني هذا محمي من روبوتات السبام. يجب عليك تفعيل الجافاسكربت لرؤيته..

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

الأربعاء, 22 كانون2/يناير 2020 00:00

Бой бўлсам бахтли бўламанми?

         “Ҳамма ўйлаган ниятларимга эришсам, истаган нарсам муҳайё бўлса ва бой бўлсам бахтли бўламанми”?

Юқоридаги савол ақлли одамларнинг кўпчилигини ўйлантирган. Зотан, бахт ва бахтли бўлиш ҳақида ҳамма ҳам фикр юритавермайди, ҳозирги замонда.

Шундай қоида мавжуд: “Бирор нарсага эришишни қаттиқ истаганингда, ўша нарсага сендан аввал эришган инсон бахтлими-йўқми, шуни билиш керак”.

Ҳақиқатдан ҳам, одам ҳамма тилагига эришса, автоматик равишда бахтли бўлиб қоладими? Ҳамма нияти сўзсиз, пайдар-пай амалга ошаверса, ҳаёт зерикарли бўлиб кетмасмикан?

         Масалан, биз ўтган асрларда яшаган одамларга нисбатан бахтли яшашамиз учун кўплаб асослар мавжуд. Масалан, ҳозир ўтмишга нисбатан  тиббиёт яхши ривожланган, тахлим олиш осонроқ, инсон учун кўп нарсалар муҳайё қилинган. Айни пайтда кам ишлаймиз. Ўртаҳол одамлар боболари ва бувилари орзу қила олмаган нарсаларга эришадилар: шинам уйлар, машиналар, кўп вақт ва кучни тежайдиган маиший мосламалардан фойдаланадилар, хорижга саёҳат қиладилар. Бўш вақтни ўтказишга ёрдам берадиган гаджетлар, компютер, телевидение ва бошқа воситалар тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади. Илгари даволаб бўлмайдиган сурункали касалликларни ҳозир ажойиб дорилар билан даволамоқдалар.       

Демак, бизнинг бахтлилик даражамиз ҳам аввалгиларга нисбатан ортдими? Жуда қийин савол...

         Ривожланган мамлакатларнинг олимлари ушбу масала устида илмий тадқиқотлар ўтказиб, негадир бир-биридан тушкун хулосаларга келишмоқда. Масалан, сўнгги 25 йилда америкаликлар ўзларини унчалик бахтли эмас, деб ҳисоблай бошлаганлар. Европа Иттифоқида ҳам вазият худди шундай. Ваҳоланки, ўтган даврда уларнинг турмуш фаровонлиги бир неча баробарга ўсган. Тадқиқот натижалари шундан далолат берадики, ҳаёт сифатининг жиддий яхшиланиши одамларни бахтлироқ қила олмади. “Ҳатто Америкадаги 100 нафар энг бадавлат кишилар сирасига кирувчи бойваччаларни ўртаҳол фуқародан бахтли, дейиш мушкул”, - деб ёзишади олимлар.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, мол-дунёга эришганлар фақат вақтинча хурсанд бўладилар. Кейин эса... Қисқаси, бойлик бамисоли оловга ўхшайди: гарчи унинг мутлақо йўқлиги бир кулфат саналса-да, бу унсур мавжудлиги чинакам бахт-саодатли ҳаёт бўлишини кафолатлай олмайди.

         Инсон ҳаётда нималаргадир эришишга доимо ҳаракат қилиб яшамоғи керак. Бу ҳаракат тўхтагани заҳоти, қалбда қандайдир бўшлиқ ҳис этилади. Гоҳо тайёр имконлар инсонни чеклайди. Эринчоқлик пайдо бўлади. Мақсадсизлик турли иллатларга йўл очади. Ҳаётда маъно ва мақсад бўлмаса, яшашнинг мутлақо қизиғи қолмайди.

Бир неча йил аввал газетада италиялик 34 ёшли миллионернинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида ёзишганди. Ўша кимса, Европадаги энг бой-бадавлат сулолалардан бирининг фарзанди экан. У ўлими олдидан ёзган хатида, шундай деган: “Менинг ҳаётда интиладиган мақсадим қолмади”. Қаранг, ҳамма нарсаси бору, лекин мақсади йўқ! Энг катта фожеа мана шу, аслида.

Баъзан ҳаётда бойлик туфайли шундай даҳшатли муаммолар ҳам келиб чиқадики, уларнинг олдида камбағалнинг йўқсиллиги роҳатижон бўлиб туюлади...

         Бойлик ҳақида уламоларнинг фикрлари ҳам турлича. Баъзилар: “Ислом бойликни қоралайди, ҳадисларнинг аксарига қара, бойлик зарарли эканлиги айтилган, шунинг учун иложи борича инсон камбагал бўлиши керак!” деган сўзларни айтишса, бошқа тоифа кишилар эса: “Ислом тарихида жуда кўп бадавлат кишилар ўтган, жаннатга тушишини тириклигидаёк эшитган унта сахобийнинг ярмидан кўпи бой кишилар бўлган, нима учун ислом бойликни қоралар экан, қайтанга, мусулмонлар қанча бой бўлишса, шунча яхши”, деган гапларни айтишади.

Юқоридаги ҳолатларни ўрганиб чиқиб, уламолар бу масалада ҳам ўртада турмоқ афзал эканига ижмоъ қилишган. Яъни, ислом бойликни қораламайди, мусулмонлар ичида бой-бадавлат кишилар кўпайгани яхши, дейди, бироқ бойлик инсоннинг охирати учун зарарли бўлса, ундан хатарлироқ нарса йўқлигини ҳам баён этади. Чунки, Росули акрам саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини диққат билан ўқиган кимса пайғамбар алайҳиссалом дуо қилсалар, фақирликдан паноҳ сўраганликларини кўради ва шу билан биргаликда, охиратда фойда бермайдиган бойликдан ҳам қочганликларини кузатади.                                Демак, сарваримизнинг ўзлари ҳам бу борада ўртада турганлар. У зоти шарифнинг мавқелари шундай бўлганки, мўмин кимсага бойлик фойдали бўлса, у бой бўлгани, зарар бўлса, фақир ўтгани хайрли деб таълим берганлар. Бунга ҳаётий далиллар жуда кўп. 

         Демак, бой бўлиш ҳам камбағал бўлиш ҳам бахтли бўлишга таъсир кўрсатмас экан. Негаки, бойлик ҳам камбағаллик ҳам инсонларга синов учун берилган. Яъни, инсон қўлига мол-дунё тушганида ва аксинча камбағаллик келганида ҳам Аллоҳ таолони зикр этишда ва унга итоат қилишда бардавом бўлиш ёки тарк этишига қараб унга бахт берилади.

Аллоҳ таоло Ўз Каломи Қуръони каримнинг Исро сураси 20- оятида шундай марҳамат қилади:

(Эй Муҳаммад, бу дунёда одамларнинг) барчаларига – мана бу (мўмин)ларга ҳам, анави (кофир)ларга ҳам Парвардигорингиз неъматидан ато этамиз. Парвардигорингиз неъмати (ҳеч кимдан) ман қилинмайди”.

         Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ ўртангизда хулқингизни тақсимлаганидек, ризқларингизни ҳам тақсимлаган. Аллоҳ дунёни Ўзи суйган бандасига ҳам, ёмон кўрганига ҳам бераверади. Аммо динни фақат яхши кўрган бандасига беради. Аллоҳ кимга динни берган экан, У зот уни яхши кўрибди” (Аҳмад, Ҳоким, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади заиф ).

         Хулоса шуки, ҳеч қайси замонда ва маконда БАХТ бойлик ёки камбағаллик билан ўлчанмаган ва хосланмаган. Бахтли яшаш учун биргина қоида бор: Аллоҳ таолонинг буюрганлари ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмаларига амал қилиб яшаш!

         Зеро, бойлик ҳам, фақирлик ҳам Аллоҳдан!

 

Саидаброр Умаров тайёрлади

Бир куни Умму Гулсум отасига суиқасд уйиштирилгани ҳақидаги совуқ хабарни эшитиб қолди. Отасининг ҳузурига келганида, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу вужудларига тарқалган заҳар таъсиридан ҳушсиз ётардилар. Қотил Абдураҳмон ибн Мулжам тутилиб, қўллари боғланган ҳолда олиб келинди. Умму Гулсум отасини чексиз даражада севар эди.

  • Отажан, отажон! Отамга ҳеч нарса қилмайди, эй Аллоҳнинг душмани, Аллоҳ сен разилни расво қилади, - деди у.

Ибн Мулжам:

  • Сен ким учун йиғлаяпсан? Бекорга йиғлама, валлоҳи, мен бу қилични минг дирҳамга олдим. Минг дирҳамга заҳарладим. Шу қадар заҳарладимки, агар бу қиличнинг зарбаси бутун Миср халқига урилганида ҳеч ким соғ қолмасди, — деди.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу заҳар таъсиридан вафот этди. Умму Гулсум розийаллоҳонинг кўз ёшлари селдек оқди. Бу воқеадан сўнг мусибатларнинг кети узилмай, устма-уст кела бошлади. Бироқ Умму Гулсум розийаллоҳо бу аламларга жасорат ва матонат билан чидади.

Карбало тупроқларида амалга оширилган улкан фитна, даҳшатли қатлдан сўнг у бутун Куфа халқига қарата шундай хитоб қилди:

Аллоҳ таолага ҳамд ва Расулига салоту салом ила сўзимни бошлайман. Эй Куфа халқи!

Эй вафосизлар, эй ёрдам этамиз, деб ёрдам этмаганлар! Ортиқ кўзёшлар тинмайди, фарёдлар узилмайди. Сиз қасамларингизни бузиб, алдов воситаси қилишингиз билан ҳудди ўзи тўқиган нарсани пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб, бузиб-чуватиб ташлаган хотинга (Наҳл, 92) ўхшайсиз.          Сиз роса гулдираб, ёмғир ёғмаган булутга ўхшайсиз. Ҳусайнни чақириб, душманларга топширишдан бошқа нима иш қилдингиз? Сиз ишга ярамайдиган тупроқ кабисиз.

Канчалик ёмон иш қилдингиз?

Ҳа, йиғлаяпсизми! Валлоҳи, йиғланг, шу қадар кўп йиғлашга мажбурсиз... Кўп йиғланг, оз кулинг. Шунчалик чиркин иш қилдингизки, бир умр ювганингиз билан тозалай олмайсиз.

Сиз нубувват муҳри, рисолат маъдани, жаннатийлар саййиди ва сиз юрадиган йўлда зиё таратувчи Пайғамбар алайҳиссаломнинг наслини қатл эттингиз. Бу доғни кетказа олмайсиз, эй бахтсизлар!

Энди нима қилинса ҳам фойдаси йўқ. Аллоҳ таоло сизнинг балоингизни берди.

Сизга залиллик ва мискинлик тамғаси урилди. «Сиз шундай оғир нарсани килдингизки, унинг оғирлигидан осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб, қулаб кетишга яқин бўлур» (Марям, 89—90). Аллоҳ Расулининг қайси жигарпорасини қатл этганингизни биласизми? Унинг қайси каримасини ўлдирдингиз? Кимнинг қонини оқиздингиз?.. Биласизми?

Ёмонлиги еру кўкни қоплаган жуда чиркин бир иш килдингиз. Энди самодан ёмғир ўрнига қон ёғилишига ҳайрон бўлманг. «Охират азоби эса шак-шубҳасиз янада расвороқ – хор қилгувчироқдир ва уларга ёрдам берилмас» (Фуссилат, 16).

Бу азоб кул ичида қолган чўғга ўхшайди. Асло енгил деб ўйламанг. Аллоҳ таоло барчамизнинг қилаётганларимизни Кўрувчидир”.

Умму Гулсум розияллоҳу анҳо шу гапларни айттач, у ердан кетди ва умрининг охиригача Алло таолога муҳаббат ва ибодат билан яшади. Аллоҳ таоло ундан рози бўлсин.

         Аллоҳ таоло бу умматдан яна Умму Гулсум розияллоҳу анҳодек муслималар чиқишини насиб этсин!

 

Саидаброр Умаров тайёрлади

 

ЎМИ матбуот хизмати

الثلاثاء, 21 كانون2/يناير 2020 00:00

Умар розияллоҳу анҳунинг сўнгги кунлари

Умар розияллоҳу анҳу кексайиб қолганларида “Эй Аллоҳ, Йўлингда шаҳид бўлиш ва Расулингнинг шаҳарларида вафот этишни насиб этгин!” деб дуо қилардилар. У киши бир куни одамларга хутба қила туриб, бир туш кўрганларини, унда бир хўроз ўзларини бир ёки икки марта чўқиганини, ўзларининг ажаллари яқинлашиб қолганини сезаётганларини айтадилар. Шунда одамлар у кишидан ўрниларига халифа бўлиш учун номзодни айтишларини сўрадилар. У зот шўро мажлиси қилмоқчи эканларини, бу мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлган саҳобаларидан олти нафарлари бўлмиш Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввом, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳумнинг иштирок этишларини баён қиладилар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яқин орада фатҳ этилган шаҳарлардан келувчи балоғатга етган йигитларни Мадинага киритмасликка қарор чиқарган эдилар. Ироқ волийси бўлиб турган Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу мўминлар амиридан ироқлик бир йигитни Мадинага киришига рухсат сўрадилар. У йигит темирчи ва дурадгор эди. Мадина аҳлига фойдаси тегар деган ўйда эдилар. У йигитнинг исми Феруз бўлиб, Абу Луълуъа куняси билан аталар, ўзи асли мажусий эди. Шу боис зоҳирида мусулмон бўлиб кўриниб, нифоқни ичида сақларди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу унинг келишига рози бўлдилар.

Бир куни Умар розияллоҳу анҳу тегирмон ясаётган ўша Абу Луълуъанинг ёнидан ўтаётганларида йигит у кишига тегирмон ясаб бермоқчилигини айтади. Орадан маълум вақт ўтгач, Умар розияллоҳу анҳу уни ҳузурларига чақиртириб, “Сен менга ҳавода айланадиган тегирмон ясаб бераман деб айтмаганмидинг?!” дейдилар. Бу гапга жавобан Абу Лаълуъа “Эй мўминларнинг амири, мен сизга шундай бир тегирмон ясаб берайки, одамлар уни машриқу мағрибда гапириб юрсинлар” дейди. Бу гапни эшитган Умар розияллоҳу анҳу унинг мақсадини англайдилар ва саҳобаи киромларга “Бу бола менга таҳдид қилмоқда” дейдилар.

Кунларнинг бирида Умар розияллоҳу анҳу бомдод намозига имомликка ўтиб, Аллоҳу акбар деб қулоқ қоққанларида сафда турган мажусий олдинга ўтди-да, ичида беркитиб турган ханжари билан мўминлар амирини таналарига бир неча марта зарба берди. Умар розияллоҳу анҳу Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуни олдинга ўтқазиб, ўзлари қон кўп йўқотганлари сабабли ҳушларидан кетадилар. Намозни ўқиб бўлган саҳобаи киромлар у кишини уйларига кўтариб борадилар. Уйларида ўзларига келган улуғ халифа ёнларида ўтирган саҳобалардан “Намозни ўқиб бўлдингларми?” деб сўрайдилар. Улар “Ҳа” дейишгач, сув келтиришни буюрадилар. Сув келгач, таҳорат олиб ўзлари намозларини ўқиб, якунига етказиб қўядилар. Таналаридан эса қон тўхтовсиз оқиб турарди.

Намоздан сўнг ўзларига ким ханжар урганини сўрайдилар. Қотилнинг исмини эшитгач, мусулмон бўлмаган кимса у кишига ханжар ургани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу бакр розияллоҳу анҳунинг ёнларига дафн этилишга рухсат сўраб ўғилларини юборадилар. Онамиз рухсат берадилар, бундан Умар розияллоҳу анҳу шодланадилар. Орадан кўп ўтмай улуғ халифа ўша жароҳат сабабли вафот этадилар ва жанозалари ўқилгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига дафн этиладилар. Қабрга ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ва Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу тушадилар. Бу воқеа ҳижрий 23 санада, милодий 644 йилда содир бўлиб, ўшанда улуғ халифанинг ёшлари 63 да эди.

Аллоҳ таоло ҳазрати Умарнинг дуоларини ижобат этиб, у кишига Мадини Мунавварада шаҳидлик мақомини насиб этди.

 

Ушбу расмда сариқ чизиқ билан белгиланган жой Умар розияллоҳу анҳунинг меҳроблари ўрни бўлиб, худди шу ерда у кишига ханжар урилган эди.

Аллоҳ таоло барча саҳобалардан, жумладан, Умар ибн Хаттобдан рози бўлсин!

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Янгиликлар

Top