muslim.uz.umi
Абу Довуднинг “Сунан” асари ҳақида кичик тадқиқот
“Сунан” арабча бўлиб, суннатнинг кўплик шаклидир. Одат, анъана, ривоят каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса фиқҳий маънодаги ҳадислар тўпламига ишлатилади. Сунан тўпламларида аҳком ҳадислар “Таҳорат” бобидан “Васиятлар” бобигача фиқҳий тартиб бўйича жамланган. Имом Доримий, Имом Термизий, Имом Абу Довуд ва Имом Насаийнинг тўпламлари юқоридагилар сирасига киради. Бу турдаги китоблар ҳижрий иккинчи асрнинг биринчи ярми (милодий VIII аср) дан сўнг ёзила бошланган. Баъзи сунан китобларида аҳком ҳадислар билан бирга фазилатлар ва зуҳд мавзуларига оид ривоятлар ҳам учрайди. Бунга мисол тариқасида Имом Доримий ва Имом Байҳақийнинг сунанларини зикр қилиш мумкин. Сунан китоблари мусаннаф ва муватто тўпламларилдан деярли фарқланмаслиги мумкин[1].
Имом Абу Довуднинг “Сунан” асарини ёзишда ўз олдига бир неча шартларини қўйган. Муаллиф бу шартларни Макка аҳлига мазкур асарини таърифлаб ёзган хатида баён қилди[2]. Булар қуйидача:
- Ҳадислар фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўз ичига олиши.
- Бирор бир мавзуда келган ҳадисларнинг энг ишонарлисини оладилар. Агарда бир ҳадис икки ишонарли санад билан ривоят қилиниб, бирининг ровийси иккинчисиникига қараганда ёдлаш қобилияти яхшироқ, иккинчиси эса исломга илгарироқ кирган бўлса, иккинчисининг ривоятини оладилар.
- Ривоятчиларни танлашдаги шартлари эса бирор-бир сабабга кўра ҳадиси қабул қилинмай қўйилган кишидан ҳеч ҳадис олмай, балки ишонарли кишилардан, шунингдек, уларга ёд олиш қобилияти яхшилиги жиҳатидан яқин бўлганлардан ва олимлар ҳадиси олинмаслигига иттифоқ қилмаган ривоятчилардан оладилар.
- Санаддаги шартларга келсак, имом Абу Довуд фақат санади узилмаган, муттасил бўлган ҳадиснигина келтирадилар. Лекин бирор мавзуда санади муттасил бўлган ҳадис бўлмаса ёки санади узилган ҳадисда янги бир суннат баён қилинган бўлса, ўша ҳадисни бошқа кишилар сўзидан устун қўйганликлари учун ёки ўша ҳадиснинг санадидаги иллатни баён қилиш учун келтирадилар.
- Имом Абу Довуд бундай дейдилар: Саҳиҳ ва унга ўхшаш ва яқин ҳадисларни келтирдим. Агарда бирор бир ҳадис жуда заиф бўлса, уни баён қилдим, баён қилмаганларим эса тўғридир.
Бу сўзлардан бизга шу нарса аён бўладики, “Сунан” асарида нафақат саҳиҳ ҳадислар, балки саҳиҳ ҳадисга яқин ва ҳаттоки заиф ҳадислар ҳам учраши мумкин.
Абу Абдуллоҳ ибн Мунда раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Иллатлидан собитини, хатосидан тўғрисини ажратган зотлар тўрттадир: Бухорий, Муслим ва улардан кейин Абу Довуд ҳамда Насоий раҳимаҳуллоҳлар”[3].
Абу Довуд раҳимаҳуллоҳнинг “Сунан”лари турли шаҳарлардаги фақиҳлар далил қилган ва улардан ҳукм олган ҳадисларни ўз ичига олган. Бу борада Имом Валиюллоҳ Деҳлавий раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни зикр қиладилар: “Имом Абу Довуд Сижистоний раҳимаҳуллоҳнинг асосий мақсадлари фақиҳлар у билан далиллаган ва уларга асосан ҳукмларни бино қилган ҳадисларни жамлаш эди. Шу боис ўзининг Сунанларини таълиф қилдилар ва унда саҳиҳ, ҳасан, лаййин ҳамда амалга яроқли ҳадисларни жамладилар. Муҳаддислар уларни тарк қилишга ижмо қилган ҳадисларни унда зикр қилмаганлар. Аммо заиф ҳадисларни заифлик жиҳатини очиқ баён қилиб ўтадилар. Иллатли ҳадисларни эса ҳадис илмида мутахассислар биладиган жиҳат билан баён қилдилар. Сунандаги бобларни ҳадисларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда номлаганлар”.
Абу Жаъфар ибн Зубайр ал-Ғорнотий раҳимаҳуллоҳ: “Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ҳукм олинадиган ҳадисларни чеклаш ва уларни қамраб олишда бошқаларда учрамайдиган ноёб услубни қўллаганлар”, деганлар.
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ Абу Довуд раҳимаҳуллоҳнинг Сунанлари ҳақида: “Бу асар мужтаҳид учун кифоя қилади”, деганлар.
Сунандаги шартлар: Абул Фазл Муҳаммад ибн Тоҳир ал-Мақдисий айтадилар: “Имом Бухорий, Муслим ва тўрт Сунан соҳибларидан бирортаси “Китобимда фалончининг шартларига кўра бўлган ҳадисларни келтиришни шарт қилдим”, демаганлар. Лекин мана шу шартлар уларнинг китобларини чуқур ўрганиш ила ҳар бирларининг шартлари билинади”.
Ҳофиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Мунда раҳимаҳуллоҳ шартлар борасида қуйидагиларни айтадилар: “Абу Довуд ва Насоий раҳимаҳуллоҳларнинг шартлари: ҳадис ирсолсиз[4] муттасил санад билан саҳиҳ бўлган вақтда, ҳадисларини тарк қилишга ижмо қилинмаган ровийлардан келтиришдир”.
Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ўзларининг рисолаларида қуйидагиларни келтирадилар: “Сунанимда ҳадислари тарк қилинган кишидан бирорта ҳам ҳадис келтирмадим. Мабодо унда мункар ҳадис келган вақтда уни баён қилиб ўтдим. Бир бобда бир неча мункар ҳадис келтирмадим. Китобимда шубҳали ҳадис келган бўлса, шубҳа ўрнини баён қилиб бердим. Унда санади саҳиҳ бўлмаган ҳадислар ҳам бордир. Қайсики ҳадис борасида бирор нарсани зикр қилмаган бўлсам, демак у саҳиҳ ҳадис бўлади. Ҳадисларнинг баъзиси баъзисидан саҳиҳроқдир”.
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ ҳам бу борада сўз очиб: “Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ очиқ заиф ҳадисларни баён қилганлар ва эҳтимолли заиф ҳадисларни эса баён қилмаганлар. Лекин у зот баъзи ўринларда ҳасан бўлмаган ҳадисларнинг ҳукмини баён қилмаган”, дейдилар.
Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳазимий раҳимаҳуллоҳ муҳаддис имомларнинг шартларини бир мисол билан баён қилганлар. Ўша мисол: Имом Зуҳрий раҳимаҳуллоҳнинг асҳоблари беш тоифадир: биринчиси, Бухорийнинг шарти, иккинчиси, Муслимнинг шарти, учинчиси, Абу Довуд ва Насоийнинг шарти, ...”[5].
Мухтасархон ТЎЙЧИЕВА,
Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти
4-курс талабаси
[1] Ислом энциклопедияси. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2017.
[2] Ибн Раслон. Шарҳу сунани Аби Давуд. – Файюм: “Дорул фалаҳ” нашриёти, 2016.
[3] Тақийюддин ан-Надавий ал-Музоҳирий. Аъламул ал-муслимийн. – Дамашқ: “Дорул қалам” нашриёти, 1996.
[4] Мурсал ҳадис санаддан саҳоба тушиб қолиб, тўғридан-тўғри тобеиннинг ўзи Расулуллоҳдан ривоят қилган ҳадисдир. Жалолиддин Ҳамроқулов. Ҳадис илми истилоҳлари. – Тошкент: “Мовароуннаҳр” нашриёти, 2014.
[5] Тақийюддин ан-Надавий ал-Музоҳирий. Аъламул ал-муслимийн. – Дамашқ: “Дорул қалам” нашриёти, 1996.
تم تعيين مدير جديد لمدرسة "محمد بن أحمد البيروني" في مدينة نوكوس
كما ذكرنا سابقاً، تم عقد اجتماع لفريق معلمي مؤسسة "محمد بن أحمد البيروني" الثانوية التعليمية الإسلامية الخاصة الواقعة في مدينة نوكوس برئاسة رئيس ادارة مسلمي أوزبكستان, المفتي, الشيخ نور الدين خالقنظر .
وتم خلال اللقاء مناقشة مسألة تنظيمية. وبحسب قوله، فقد تم إعفاء شمس الدين باواتدينوف من مهامه كمدير لمؤسسة "محمد بن أحمد البيروني" التعليمية الإسلامية الثانوية الخاصة في نوكوس. وتم تعيين جلال الدين داملا عبد الرزاقوف، مفتش الشؤون التعليمية بالفرع الإقليمي لجمهورية قاراقالباغستان لمركز التأهيل التابع للأكاديمية الإسلامية العالمية بأوزبكستان في هذا المنصب.
و يذكر للمعلومة درس جلال الدين داملا عبد الرزاقوف في مدرسة "مير عرب" في بخارى، ومعهد طشقند الإسلامي العالي باسم الامام البخاري، وجامعة قاراقلباق الحكومية. وعمل خلال حياته المهنية لسنوات طويلة مدرساً ونائباً لمدير مدرسة "محمد بن أحمد البيروني".
نتمنى للأستاذ جلال الدين عبد الرزاقوف القوة والنجاح من الله عز وجل أن يواصل تطوير عمله كمدير وتحسين العمل التربوي وزيادة الإمكانات العلمية للطلاب.
خدمة الصحافة لادارة مسلمي اوزبكستان
قام الدكتور قاراداغي بتسليم شهادة العضوية للشيخ نور الدين خالقنظر
كما تعلمون، تم هذا العام قبول رئيس ادارة مسلمي أوزبكستان, المفتي, الشيخ نور الدين خالق نزار عضوا في المجلس العالمي لعلماء المسلمين.
في إطار المؤتمر الدولي المخصص للذكرى الخمسمائة لمدرسة مير عرب، قدم الأمين العام للمجلس العالمي لعلماء المسلمين الدكتور علي محيي الدين قارا داغي شهادة العضوية لرئيس ادارة مسلمي أوزبكستان, المفتي, الشيخ نور الدين خالقنظر مؤكدا انضمامه إلى صفوف هذا المجلس الدولي المرموق.
وأعرب الأمين العام في الشهادة عن أمنياته كما يلي: "لقد سعدنا للغاية بانضمام رئيس ادارة مسلمي أوزبكستان, المفتي, الشيخ نور الدين خالقنظر إلى عضوية المجلس العالمي لعلماء المسلمين. شكراً لانضمامكم إلى المجلس العالمي لعلماء المسلمين. ونحن نتطلع إلى مشاركتكم الفعالة في أنشطتنا المستقبلية".
نتمنى للشيخ نور الدين خالقنظر القوة والنجاح الكبير في أنشطته في المجلس العالمي لعلماء المسلمين.
خدمة الصحافة لادارة مسلمي أوزبكستان
Бадиий адабиёт ва дин
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бадиий адабиёт керакми деган савол илм керакми деган саволдек мантиқсиздир.
Бадиий адабиёт инсон диди ва ҳиссиётларини чархлайди. Ақлини ўстиради. Бадиий адабиёт ақлнинг суви, қалбнинг ҳаётидир. Агар у бўлмаса, ақл қуриб қолади, қалб ўликка айланади.
Қуръон Араб ўлкасидаги жоҳилия адабиёти устига инди. Қуръон Арабларнинг энг гўзал ва бетакрор шеъриятини мағлуб қилди. Қуръон Уни ҳеч ким бадииятда енга олмаслигини намойишкорона эълон қилган ҳолда ҳайбат ва гўзаллик ила оламга ёйилди.
Қуръон инган паллада араблар шеър ва сўзни жуда инжа тушунар, ўта нафис туяр эдилар. Уларнинг табъи, диди ўта юксак бўлиб, шоир сифатида ном қозонмоқ катта шон-шуҳрат эшикларини очган. Ҳолбуки, Қуръон қаршисида шоирларнинг тили кесилиб қолди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида "Биз унга шеърни таълим бермадик!" - деди Ёсин сурасида.
Арабларни Қуръон фасоҳати, балоғати ва бадииятига таслим қилган омиллардан бири уларнинг шеърияти бўлди. Агар улар шеър нималигини билмасалар эди, Қуръон сўзларидаги мўъжизакорликни топа олмасдилар. Агар улар бадиият бобида чўққига чиқмаганларида эди Қуръондаги калом гўзаллигини кашф этмасдилар, қалблари Каломуллоҳдан бу қадар мутаассир бўлиб, улкан чўққиларни забт этмасдилар, ҳатто Тавҳид динига бу қадар тўлиқ таслим бўлмасдилар.
Бадиият, чинакам адабиёт инсонни Қуръонга бошлайди. Қуръондаги қиссалар, ибратлар, ҳукмларни қабул қилиш, ҳис этиш учун инсонда фақатгина арабча луғатлар омбори эмас, сўз нафосатини туйиш истеъдоди ҳам бўлиши лозим.
Қуръон араб тилида инди, аммо у томон йўл ўз она тилимизни яхши билиш, ўз она тилимиздаги бадииятни тўла ҳис этиш орқали боради. Ўз тилидаги гўзалликни топмаган, ўз тилидаги бадиияти ва ифода қудратини кашф этмаган одам бегона тилнинг жозибасини тасаввур ҳам эта олмайди. Бадиият жазбасидан маҳрум инсонларда кашф, ҳайрат, завқ, шавқ бўлмайди. Бадиият сарҳадларини кўрмаган одам тақлидчи ва жоҳилдир. Бадииятни англаш учун олий маълумот шарт эмас, у қалбнинг туб-тубида очиладиган бир булоқ янглиғ неъмат саналади.
Фикримча, Ўзбек замонавий адабиётининг совет даври ғоя жиҳатидан, улкан масалаларни қўйиш бобида рангпар ва қувватсиз адабиётдир. Аммо бу адабиёт ичида Чўлпон. Усмон Носир. Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Миртемир, Абдулла Ориф, Рауф Парфи, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиевалар шеърияти борки, улардаги ифодалар, бадиият жуда нозик ва чуқур, наср бобида эса Абдулла Қодирий. Чўлпон. Ойбек, Ғафур Ғулом сингари адибларнинг айрим битикларида назокатни топиш мумкин.
Инсон ўзида бадиий дид ва адабий гўзалликни шакллантириши учун кўп мутолаага муҳтож.
Мутолаа чоғида эса ғоявий рангпар, қўрқоқ ва қувватсиз, айни пайтда фитратга қарши битилган насрга учрайсиз. Уларни бадииятини текшириш мақсадид, шунингдек, ХХ асрдаги иймондан юз ўгирган авлод фожиаси, биқиқлигини кўриш учун ўқиса бўлади.
Адабиёт мангулик, Худо, инсоният, олам, табиат, қалб муаммоларини қамраб олмаса, уни ҳеч ким ўқимайди. Бу муаммоларни куйик қалб, ёшли кўз, кесилган тил фарёд ва йиғи билан адабиётга айлантириб бера олади. Шунда у ўқилади.
Адабиётда қаҳрамон бўлиш учун ҳақ сўзга жонни тикиш керак. Шунда у бошқа жонларни уйғотади.
Қўрқоқлар, инсониятга нафрат сочувчилар, ҳасадгўйлар ҳеч қачон катта адабиётни барпо эта олмайдилар.
Адабиёти бўлмаган миллат кўр миллатга айланади.
Адабиётсиз қолган халқ тафаккурсиз оломонга эврилади.
Бугун ҳар биримизни бизда яқин юз йилда чинакам ҳақ сўз фидолари ҳамда улуғвор адабиёт йўқлиги сескантириши керак. Бу ҳол замонавий дунёнинг ўзида тақчил ҳолга айланди...
Акром Малик
Ёмон сўз одам ДНКсига таъсир қилади
Илм-фан катта тараққиётга эришган бугунги кунда ғийбатнинг инсон танасига зарар етказиши ҳақида илмий далиллар бор. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
Бу айни ҳақиқат. Россия Фанлар академиясининг Квант генетикаси институти олимлари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида ёмон сўзнинг салбий оқибатлари аниқланди. Маълум бўлишича, сўзлар шаклида тақдим этилган электромагнит тебранишлар ДНК молекулаларининг хусусиятлари ва тузилишига бевосита таъсир қилар экан.
Замонавий илмий тадқиқотларга кўра, ғийбат қилишга мойил бўлган одам ўзини нафақат абадий, балки дунёвий азобларга ҳам маҳкум қилади. Айтган сўзларининг салбий оқибатини билмаслиги сабабли бу контекстдаги «азоб» сўзи одамга оддий сўз бўлиб туюлиши мумкин. Бу ҳаракатлар молекуляр даражада содир бўлади ва фақат вақт ўтиши билан одам бундай таъсир натижасини касаллик, руҳий бузуқлик, бошқалар билан токсик муносабатлар ва ҳоказолар шаклида ҳис қила бошлайди.
Агар нутқ одобсиз ва нохуш сўз бирикмалардан иборат бўлса, ДНК молекулаларида салбийликнинг кўплигидан «ёмон дастур» ёки «ўз-ўзини йўқ қилиш” дастури «ишга тушади». Яъни, ўз-ўзини йўқ қилишга қаратилган жараёнлар ҳаракатлана бошланиб, ДНК тузилишининг ўзгаришига олиб келади. Айтилишича, ҳақоратли сўз нурланиш кучи минг рентгенга тенг даражада ирсий материалнинг ўзгаришига олиб келадиган омил - мутаген таъсирга эга бўлар экан.
Ижобий маънога эга сўзлар муносиб таъсирга эга. Мисол тариқасида саҳобалар билан бўлиб ўтган бир воқеани келтирсак.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қиилинишича, бир куни Пайғамбаримизнинг бир гуруҳ саҳобалари сафарга чиққан экан. Улар бир манзилгоҳга етиб келгач, дам олиш учун бошпана сўрашди, лекин рад жавобини олди. Бир муддат ўтиб, ушбу қишлоқ оқсоқолларидан бирини илон чаққани ва унга ҳеч ким ёрдам бера олмагани маълум бўлди. Улар ёрдам сўраб “Оқсоқолимизни илон чақди, ҳеч бир чорамиз ёрдам бермади, сизда бирор нарса борми?”, дея меҳмонларларга мурожаат қилишди.
Саҳобалар: «Ҳа, бизда дуо бор, лекин сиз бизни меҳмон қилишдан бош тортдингиз ва фикрингизни ўзгартирмагунингизча сизларга ёрдам бермаймиз», деб жавоб беришди. Улар рози бўлгач, касалга “Фотиҳа” сурасини ўқишди. Шундан сўнг у дарҳол шифо топди.
Бундан ташқари, кишининг танасидаги ДНК даражасида содир бўлган ўзгаришлар унинг авлодларга ўтади. Яъни, “Агар мен ғийбат қилиб, беодоб сўзларни ишлатадиган бўлсам, менинг авлодларим ҳам бунга мойил бўладими?”, деган савол туғилади.
Айнан. Авлоддан-авлодга ўтадиган, асоси олдинги авлодларнинг нутқи билан негизланган «генетик мерос»да ўз-ўзини йўқ қилиш жараёнларининг таъсири кучаяди.
Шунингдек, ДНК учун гапдон ким бўлишлиги муҳим эмаслиги аниқланди. ДНКнинг тузилишига нафақат одамнинг айтганлари, балки эшитганлари ҳам таъсир кўрсатади. Агар бирор киши радио ёки телевизорда, ҳатто суҳбатда бошқа одамнинг оғзидан сўкиниш, қарғиш ёки бошқа ёмон сўзларни эшица, бу шу сўзларни худди унинг ўзи айтгандек салбий таъсир қилади. Дарвоқе, Ибн Умардан ривоят қилинган ҳадисни ҳам эслайлик: “Тингловчи ғийбат қилувчи гуноҳига шерикдир” (Табароний ривояти). Демак, биз қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкин:
- ДНК тузилишига ҳам айтилган, ҳам эшитилган сўзлар таъсир қилади;
- инсон нутқининг мазмуни бевосита инсон геноми (организмнинг барча ирсий маълумотлар мажмуи) га таъсир кўрсатади.
Умуман олганда, сўзларнинг ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир қилиш имконияти инсониятга азалдан маълум. Тиббиёт ривожланмаган даврларда одамлар ибодат ва яхши сўзлардан шифо топган, ҳақоратли сўзлар ва лаънатлар эса жоду даражасида қабул қилинган. Модомики, ўша пайтда булар онг тахминлари бўлган бўлса, бугунги кунда илмий жиҳатдан тасдиқланган фактлардир. Биз албатта, гапирганимизда, тинглаганимизда ва ўқиганимизда ҳушёрлигимизни оширишимиз керак.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади