muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Мусулмон донишмандлари кенгашининг Ўрта Осиё филиали очилди.

Ушбу филиалнинг очилишига сабаб ўтган 2022 йилнинг 14–15-сентябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтган “Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII-қурултойи”да иштирок этган Ал-Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб жанобларига Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жумарт Тўқаев ушбу таклифни киритган эди.

Президентнинг таклифига биноан бу йил ушбу кенгашнинг Ўрта Осиё – мусулмон донишмандлари кенгашининг очилиш маросими Астана шаҳрида “Тинчлик ва ҳамкорлик саройида” бўлиб ўтди. Мазкур кенгашнинг қароргоҳи ушбу саройда жойлашиши таъкидланди.

Ушбу маросимда Қозоғистон респубиликаси Сенати раиси Ашимбаев Мавлан Сагатхан ўғли, Ал-Азҳар университети қошидаги Ислом тадқиқотлар маркази директори Назийр Муҳаммад Аяд, Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом иштирок этди ва нутқ сўзлаб, бошланган ушбу хайрли ишга барака тилади.

Маълумот учун, Мусулмон донишмандлари кенгаши халқаро миқёсдаги мустақил ташкилот бўлиб, унга 1435 ҳижрий сананинг 21 Рамазон ойида, мелодий ҳисоб билан 2014 йил 19 июлида асос солинган. Ушбу ташкилотнинг ўз олдига қўйган ягона мақсади мусулмон жамиятларда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга кўмаклашишдан иборатдир. Ушбу кенгаш ўз атрофига ислом уммати ичидаги етук илму ҳикматга эга, адолат ва мўтадил қарашлари билан танилган шахсиётларни тўплаган.

Мусулмон донишмандлари кенгашининг бош қароргоҳи Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу Даби шаҳрида бўлиб, у ислом умматини бирлаштириш, унинг парчаланишини олдини олиш, инсоний қадриятлар, исломнинг бағрикенглик тамойилларига таҳдид солаётган кучларга қарши бирлашишга чақирувчи уюшма саналади.

Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси катта имом Ал-Азҳар шайхи Доктор Аҳмад Муҳаммад Тоййиб жаноблари саналади. Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

• Айримларнинг сенга хиёнат қилиши қалбинг поклигидан бўлса ўкинма!...

• Зотан, бу сенинг қалбинг олтиндек соф, уларнинг қалблари эса тош эканини таъкидлайди!...

• Барчага яхшилик қилавер-ки, сен яхшилик аҳлисан.

• Қабиҳлардан гўзаллик кутмагин!...

• Зеро қабиҳлар орамизда бор бўлганидек, сени севадиганлар ва сени яхшилик билан эслайдиганлар ҳам мавжуд...


"У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)”.

Доктор Салоҳуддин Кафтору.

الجمعة, 13 تشرين1/أكتوير 2023 00:00

Кексалар бор уйда барака бор!

Динимиз ота-онага яхшилик қилишга буюради. Бу ҳақда ояту ҳадисларда нималар дейилган?

Кейинги пайтда баъзи ёшларнинг ота-оналарига қўпол муомала қилганининг гувоҳи бўламиз. Уларнинг ота-онасига бундай муносабатда бўлишлари оғир гуноҳ эмасми?

Халқимизда қариси бор уйнинг фарзу баракаси бўлади деган гап бор. Бу сўзлар қанчалик асосли деб ўйлайсиз?

Ота-онага яхшилик қилишнинг ажри савоблари ҳақида сўзлаб берсангиз

Ота-оналар бирор гуноҳ ишга буюрса итоат қилиш керакми?

▶️ Жалолиддин домла Ҳамроқулов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

▶️Сайидаҳмад домла Сайдаралиев – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси

 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ

“ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
(ФОТОЛАВҲАЛАР)

ЎМИ Матбуот хизмати

Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ҳаййа ъалал солаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганда:

لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтади.
«Ассолату хойрум минан навм», деса:

صَدَقْتَ وَبَرَرْتَ

«содақта ва барорта» ёки

صَدَقَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، الصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ

«содақа росулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:

أَقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا

«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا

«розийту биллаҳи роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва билИслами дийна», дейди. Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ» (Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир). Сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон азонни эшитсанглар муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Янгиликлар

Top