muslim.uz.umi
: أوزبكستان بلد رائع - أين أنتم أيها السائحون البريطانيون؟
نشرت صحيفة "التايمز" البريطانية اليومية الشهيرة مقالا كتبته محررة الجريدة صحفية السفر لوسي بيرين بدعم من صوفي إيبوتسون، سفيرة العلامة التجارية السياحية لأوزبكستان، حسبما أفاد مراسل "دونيا." AA..
تم إعداد المقال بناءً على تفاصيل رحلة الصحفية البريطانية إلى بلادنا. في ذلك يشارك المؤلفة انطباعاته، والمعالم السياحية - المعالم التاريخية والمناظر الطبيعية، فضلا عن البنية التحتية السياحية الحديثة في بلدنا.
" أوزبكستان لا تحظى بشعبية كبيرة بين البريطانيين فقط حوالي 10000 شخص من بريطانيا العظمى يزورون هذا البلد كل عام. في هذه المرحلة، تجدر الإشارة إلى أن فكرة السفر حول دول آسيا الوسطى بمفردي بدت مخيفة بعض الشيء بالنسبة لي، - كتب. - ومع ذلك، لم أرغب في الانضمام إلى جولة المجموعة واخترت حلاً وسطًا. ساعدتني جولة خاصة مع مرشد محلي على التعلم قدر الإمكان بينما كنت في أيد أمينة. والأهم من ذلك، هناك ليست هناك حاجة للتخطيط لأي شيء مسبقًا، فالقطارات عالية السرعة ورحلات الطيران الداخلية الرخيصة جعلت من الممكن رؤية كل الأشياء المثيرة للاهتمام في رحلة واحدة.
ويشير المقال إلى أن جمهورية أوزبكستان التي تبعد سبع ساعات بالطائرة عن لندن تقع في قلب طريق الحرير القديم الذي يربط الشرق الأقصى بالعالم الغربي منذ أكثر من 1500 عام. من القرن الثاني قبل الميلاد إلى القرن الخامس عشر امتد طريق الحرير لمسافة تزيد عن 4000 ميل. وقد عمل هذا الطريق القديم، الذي كان يعبر 40 دولة في العالم، على تطوير التجارة المتبادلة. تم تطوير التبادل المتبادل للسلع من خلال هذا الطريق. على وجه الخصوص تم جلب الحرير من الصين والأحجار الكريمة من الهند إلى أوروبا. وبالإضافة إلى ذلك، عمل طريق الحرير على تعزيز التبادلات الثقافية بين الأمم. وعلى وجه الخصوص، دخلت التبادلات الثقافية والإنسانية حياة شعبنا من خلال مؤرخين مثل ماركو بولو.
"كانت عاصمة جمهورية أوزبكستان، طشقند وجهة مشهورة للقوافل. كان سوق تشارسو أحد هذه الأماكن في التاريخ، ويكتب صحفي رحالة بريطاني: "اليوم لا توجد خيول وعربات وسياح مثل ماركو بولو. في بلادهم في مكان ما يقف سوق حديث طابق كامل من السوق يشغله قسم يعرض تقاليد الحلويات الأوزبكية، هنا يمكنك شراء أنواع مختلفة من الحلويات المصنوعة من الحلوى، ويقول البائعون إن الأمهات يضعن الحلوى تحت لسان المولود الجديد حبيبتي، هذه العادة تساعد الأطفال على التواصل مع العملاء إذا أصبحوا رواد أعمال في المستقبل".
ويصف الصحفي البريطاني في مقالته أيضًا خيوة القديمة بأنها مدينة رائعة ومتحف في الهواء الطلق.
"إن آثارها القديمة محفورة في البوابات الخشبية التي مر من خلالها تجار طريق الحرير.
في اليوم الذي وصلت فيه كانت هناك عاصفة رملية في المدينة وانفجرت للتو. إن المشي في الشوارع المهجورة يبدو وكأنه يخطوإلى فيلم تم تصويره بعد الحرب العالمية الثانية".
غادر الطاقم اموقع التصوير. وتهيمن على المدينة مآذن مزينة ببلاط الفسيفساء المعقد. وفي كل زاوية يمكنك رؤية المدارس والأضرحة مع قبورعلماء الدين. لا أستطيع التفكير في أي مشاهد في أوروبا لا يمكننا انتظارها وقال: "بالمقارنة مع الهندسة المعمارية الإسلامية في خيوة، فإن برج إيفل يبدو وكأنه مجموعة ليغو، ونافورة تريفي تبدو وكأنها حوض سباحة متدفق".
وأفاد مراسل "التايمز" أنه رأى حصونًا قديمة في الصحراء وهو في طريقه من خيوة إلى بخارى.
"توقفنا في أياز قلعة. وهناك ثلاث قلاع بنيت هناك في القرن الرابع ورأينا أنقاض القصور التي عاش فيها الملوك ذات يوم. ولا توجد كائنات حية هنا، والطيور التي تراقب الآثار من الأعلى "كانت تراقب "، يكتب المؤلف.
كما كتب الصحفي عن سعادته برحلته إلى بخارى والعصور القديمة في المدينة ومجموعة بايي كلان المعمارية.
" مذهلة للغاية لدرجة أنني أسرت بجمالها. لم أستطع السيطرة على مشاعري، وانهمرت الدموع من عيني. لكن ما رأيته لا يقارن بالمعجزات التي تنتظرنا في المحطة التالية - سمرقند"، كتبت عن هذه الملاحظات مؤلفة الكتاب.
وحين يكتب الصحفي عن تعرفه على ريجستان لا يخفي اندهاشه من جمال هذه الساحة التاريخية: "سحر المباني نهارا يجذبك إلى فخها، فتصبح أسيرها. هذه المنطقة مغطاة بالآلاف". من الفسيفساء وأكثر ما أعجبني هو النمور الضخمة التي ترقد عند مدخل ريجستون وفي المساء عند غروب الشمس تضاء الساحة بأضواء ذهبية وخضراء مشهد سحري أمام عينيك في هذه الثواني.
Ўғли борлар ҳам шундай мақомга умид қилса бўладими
CАВОЛ: Мени 4 нафар фарзандим бор, ҳаммаси ўғил, қизим йуқ. Биламизки қиз фарзанд дўзахдан парда бўлади. Қизи борлар жаннатга тушади, дейилади. Қизи йўқ ўғли борлар ҳам шундай мақомга умид қилса бўладими ёки фақат қизи борларга айтилганми, бу гаплар?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаннатга киришга имон-эътиқод ва солиҳ амаллар, энг асосийси Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати сабаб бўлади. Қизларни дин-диёнатли, билим-маърифатли ва одобли қилиб тарбиялаш ҳам солиҳ амаллардан бўлиб, ҳадиси шарифда келгани каби жаннатга кириш воситаларидан биридир.
Лекин қизи борлар албатта жаннатга кираркан, деб хотиржам бўлиб қолмаслик керак. Ҳадиси шарифда келган башорат қизлар ва опа-сингилларнинг қадрини кўтариш, уларга алоҳида эътибор қаратиш ва эл орасида қиз туғилса, хафа бўлиш ҳолатларини бартараф этиш маъноларида келган. Фарзанд қизми ўғилми улар Аллоҳ таолонинг бизга берган неъматларидир. Бизнинг бурчимиз уларга тўғри тарбия бериш, дин-диёнатли, илм-маърифатли ва салоҳиятли қилиб ўстиришдир. Мана шу вазифани чиройли бажарган мўмин-мусулмонларнинг охиратда катта ажрлар олиши умид қилинади. Қиз болалар тарбиясига зиёда савоблар ваъда қилиниши — Аллоҳ таолонинг фазли марҳаматидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Шайх Саъд Шасрий: Қонунларга амал қилиш керакми
«The Times»: Ўзбекистон - бу ажойиб мамлакат – британиялик сайёҳлар сиз қаерда?
«The Times»: Ўзбекистон - бу ажойиб мамлакат – британиялик сайёҳлар сиз қаерда?
Британиянинг машҳур «The Times» кундалик газетасида нашр муҳаррири, саёҳатчи - журналист Люси Перриннинг Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиси Софи Ибботсон кўмагида ёзилган мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақола британиялик журналистнинг мамлакатимизга қилган сафари тафсилотлари асосида тайёрланган. Унда муаллиф ўз таассуротлари билан ўртоқлашади, диққатга сазовор жойлар - тарихий обидалар ва табиий ландшафтлар, шунингдек, юртимизнинг замонавий сайёҳлик инфратузилмасини қаламга олган.
«Ўзбекистон британияликлар орасида жуда машҳур эмас – ҳар йили ушбу мамлакатга Буюк Британиядан 10000 га яқин одам ташриф буюради холос. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Марказий Осиё давлатларини мустақил равишда айланиб чиқиш ғояси менга бироз қўрқинчли туюлди, - деб ёзади у. - Бироқ, мен гуруҳ сафарига қўшилишни хоҳламадим ва муроса йўлини танладим. Маҳаллий гид билан шахсий саёҳат, у ерда мен ишончли қўлларда бўлганимда имкон қадар кўпроқ нарсани ўрганишимга ёрдам берди. Энг муҳими, ҳеч нарсани олдиндан режалаштиришнинг ҳожати йўқ, тезюрар поездлар ва арзон ички рейслар бир саёҳатда барча қизиқарли нарсаларни кўриш имконини берди».
Мақолада қайд этилишича, Лондондан етти соатлик парвоз йўлида жойлашган Ўзбекистон 1500 йилдан ортиқ вақт давомида Узоқ Шарқни Ғарб дунёси билан боғлаб турган қадимий Ипак йўлининг марказида жойлашган. Милоддан аввалги II асрдан бошлаб мелодий XV асргача Ипак йўли 4000 милядан ортиқ масофага чўзилган. Дунёнинг 40 та давлатини кесиб ўтган ушбу қадимий йўл ўзаро савдо-сотиқни ривожлантиришга хизмат қилган. Мазкур йўл орқали ўзаро товар алмашиш ривожланди. Хусусан, Хитойдан ипак, Ҳиндистондан қимматбаҳо тошлар Европага олиб келинган. Бундан ташқари Ипак йўли халқлар ўртасидаги маданий алмашинувни рағбатлантиришга ҳам катта хизмат қилган. Жумладан, маданий-гуманитар алмашинувлар Марко Поло каби тарихчилар орқали халқларимиз ҳаётига кириб борди.
«Ўзбекистон пойтахти Тошкент карвонсаройлари билан машҳур манзил бўлган. Чорсу бозори тарихда шундай масканлардан бири эди, – деб ёзади британиялик саёҳатчи - журналист. - Бугунги кунда отлар, аравалар ва Марко Поло каби сайёҳлар йўқ. Уларнинг ўрнида тўкин-сочин замонавий бозор қад ростлаб турибди. Бозорнинг бутун бир қаватини ўзбек ширинликлари анъаналарини намойиш қилувчи бўлим эгаллаган. Бу ерда ҳолвадан тайёрланган турли кўринишдаги ширинликларни сотиб олишингиз мумкин. Сотувчиларнинг айтишича, оналар янги туғилган чақалоқнинг тили остига ҳолва қўйишар экан. Ушбу одат агар болалар келажакда тадбиркор бўлса, харидорлар билан мулоқотга киришишга ёрдам берар экан».
Британиялик журналист ўз мақоласида, шунингдек, қадимий Хивани муҳташам шаҳар ва очиқ осмон остидаги музей сифатида тасвирлайди.
«Унинг қадимийлиги Ипак йўли савдогарлари ўтган ёғоч дарвозаларда ўйиб битилган. Мен келган куни шаҳарда қум бўрони кўтарилди ва у шунчаки ҳувуллаб қолди. Кимсасиз қолган кўчалар бўйлаб сайр қилиш, кино суратга олаётган туруппа майдончани ташлаб кетганидан кейин кино саҳнасига чиқиш каби туюлади. Шаҳарда мураккаб мозаикали кошинлари билан безатилган миноралар устунлик қилади. Ҳар бир бурчакда мадраса ва диний уламоларнинг қабрлари қўйилган мақбараларни кўриш мумкин. Мен Европада биз кўришга ошиқадиган диққатга сазовор жойлар ҳақида эслай олмайман. Хиванинг ислом меъморчилиги билан солиштирганда, Эйфель минораси Лего тўпламига, Треви фавворалари эса тўлиб-тошган бассейнга ўхшайди», - дейди у.
«The Times» газетаси мухбири Хивадан Бухорога кетаётганда чўл бағридаги қадимий қалъаларни кўрганини баён этган.
«Биз Аёз-Қалъада тўхтадик. У ерда IV асрда қурилган учта қалъа бор ва бир вақтлар подшоҳлар яшаган саройлар харобаларини кўрдик. Бу ерда ҳеч қандай жонзот йўқ, вайроналарни тепадан кузатиб турган қушлар «қўрларди», - деб ёзади муаллиф.
Журналист, шунингдек, Бухорога қилган саёҳати, шаҳардаги қадимий тимлар ва Пои Калон меъморий ансамбли ҳақидаги ҳаяжонларини ҳам қоғозга туширган.
«Шунчалик ҳайратланарлики, уларнинг гўзаллиги мени ўзига ром этди. Ҳаяжонларимни жиловлолмай қолдим, кўзимга ёш келди. Аммо бу кўрганларим бизни кейинги бекатда – Самарқандда кутаётган мўжизалар олдида ҳеч нарса эмас экан», - дея қайд этади нашр муаллифи.
Журналист Регистон билан танишуви ҳақида ёзар экан, ушбу тарихий майдоннинг гўзаллиги олдида лол қолганини яшириб ўтирмайди: «Кундузи биноларнинг сеҳри сизни ўз домига тортади, унинг асирига айланасиз. Ушбу майдон минглаб мозаикалар билан қопланган. Менга энг ёққани, Регистонга кираверишда чўзилиб ётган улкан йўлбарслар бўлди. Кечки пайт, қуёш ботганида майдон олтин ва яшил чироқлар билан ёритилади. Ушбу сонияларда кўз ўнгизда сеҳрли манзара гавдаланади».
«Самарқанддан 25 чақирим нарида, маҳаллий аҳоли ўртасида омад келтирувчи жой сифатида тарифланадиган миллионлаб булоқлари бўлган Мингбулоқ қишлоғи жойлашган. Оилалар бу ёрга булоқнинг муқаддас сувида чўмилиш учун келишади. Шунингдек, улар ерга гиламларни тўшаб, фарзандлари билан ҳордиқ чиқаради. Ғор ичида жойлашган зиёратгоҳга ёш келин-куёвлар ҳам дуо олиш ташриф буюришади, - деб ёзади Люси Перрин.
Пайғамбаримиз ﷺ авлодлари дафн этилган зиёратгоҳни биласизми?
Пайғамбаримиз ﷺ авлодлари дафн этилган зиёратгоҳни биласизми?
Ривоятларга кўра, Термиз саййидлари, Расулуллоҳ ﷺ қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг ўғли, имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумонинг 5-авлоди бўлган Ҳасан ал-Амирга бориб тақалади...