Мақолалар

Ҳақиқат қиёсда билинади

Доимо эзгулик пайида юрган, бировларга эзгуликни соғиниб яшаган халқмиз. Муболағали бўлса-да, бир майизни қирққа бўлиб баҳам кўрганмиз. Шу боис Аллоҳ таоло ниятимизга яраша толеимизни баланд қилди: мамлакатимизни буюк неъмат – ҳурлик эпкинидан баҳраманд қилди. Мустақиллик туфайли эътиқод эркинлигига, диний қадриятларимиз – намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа ибодатларни эмин-эркин адо этишга муяссар бўлдик.

Ҳақиқат қиёсда билинади, деган гап бор. Қуйида собиқ тузум давридаги диний вазият ва истиқлол йилларидаги ҳолатни таққослашга ҳаракат қилдик.

Ўтмиш

 

Бугун

Собиқ тузум даврида бутун СССР бўйича 24 киши, Ўзбекистондан бор-йўғи 6 киши ҳажга борган.

 

Ҳар йили 7200 нафар Ўзбекистон фуқароси эмин-экин, барча шароитлар муҳайё қилинган шароитда ҳаж ибодатини адо этмоқда.

Бу йилдан умра квотаси бекор қилинди.

Қуръони карим саноқли оилалардагина бўлган.

 

Ҳар бир оилада нафақат Қуръони карим, айни пайтда, бу муқаддас китобнинг тафсирлари, таржималари, шарҳлари, изоҳларини хоҳлаган оилада топиш мумкин.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2018 йили мамлакатимизда илк марта Қуръони карим мусобақаси оммавий шаклда уюшқоқлик билан ўтказилди.

Ўзбекистонда бор-йўғи 84 та жоме масжид бўлган.

 

Истиқлол шарофати билан юртимизда икки мингдан зиёд масжид фаолият юритмоқда.

Икки ҳайит – Рамазон ва Қурбон байрами, таровиҳ намозлари яширинча ўқилган.

 

Рамазон ва Қурбон ҳайитлари юртимизда расмий дам олиш куни деб эълон қилинди. Барча ўзбекистонликлар ушбу саналарни катта тантана қилишади. Таровиҳ намозларини баралла адо этилмоқда.

Диний адабиётларни санасангиз, ҳатто битта қўлингизнинг бармоқлари ортиб қолар эди. Бор-йўғи битта журнал ва битта газета чоп этилар эди.

 

Динимизнинг барча йўналишлари: Қуръон, тафсир, ҳадис, сийрат, фиқҳ, ақида, ахлоқ, тарбия, муомала, фароиз, тарих китоблари мунтазам чоп этиляпти.

Даврий нашрлар: журналлар, газеталар босилмоқда.

Деярли барча марказий масжидларнинг веб-сайтлари ишлаб турибди.

ЎзССР Конституциясининг фақат 2-бўлим, 6-боб, 50-моддасида виждон эркинлиги кўрсатилган, лекин у қоғозда қолиб кетган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-бўлим, V боб,  18- модда, 2-бўлим, VII боб, 31-модда, 3-бўлим,  XIIIбоб, 57-модда, 3-бўлим  XIIIбоб, 61-моддалари ҳамда«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларда эътиқод ва виждон эркинлиги кафолатланган.

Шаҳар ва қишлоқларда, аҳоли гавжум жойларда худосизликни тарғиб этувчи шиорлар илиб ташланган эди.

 

Ояти карималар, ҳадиси шарифлар бугун шаҳару қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшиб, юртдошларимизни, айниқса, ёшларни буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишга чорламоқда.

274 миллион нуфусга эга СССРда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасига қарашли битта Тошкентдаги Ислом институти ва битта Бухородаги мадраса бўлган.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ва 9 та ўрта махсус ислом билим юрти фаолият юритмоқда.

 

Буюк аждодларимизнинг табаррук қадамжолари хароба ҳолга келиб қолган, мадраса ва масжидлар ўқ-дорилар, қурол-аслаҳалар сақланадиган омборхонага айлантирилган эди.

 

Ҳар бир аждодимиз мангу қўним топган масканлар ободонлаштирилиб, зиёратгоҳга айлантирилди.

Бундай кетма-кетликни яна узоқ давом эттириш мумкин. Аллоҳ таборака ва таоло неъматларини янада зиёда айласин. 

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, барча соҳаларда жуда ачинарли аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон қисқа давр мобайнида асрларга татигулик бундай натижаларга, муваффақиятларга ниманинг ҳисобидан эришди?

Халқимиз – донишманд, меҳнаткаш. Буюк элга Аллоҳ таоло улуғ инсонларни раҳбар қилди. Уларнинг атрофида жипслашиб, Бош Қомусимизда белгиланган меъёрларга оғишмай амал қилишимиз натижасида дориламон кунларга етиб келдик. Бунинг учун Яратганга қанча шукр қилсак – кам.

 

Иброҳимжон ИНОМОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Read 2935 times

Мақолалар

Top