Мақолалар

Кимки бошқаларга марҳаматли бўлмас экан

Марҳамат (раҳмдиллик) ҳам гўзал ахлоққа киради. Марҳамат дегани, бошқаларга ачиниш туйғусидир. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадиларки:

من لا يرحم لا يرحم (راموز الاحاديث: 12/446)

«, у ҳам марҳамат кўрмайди». Яъни Аллоҳнинг марҳамати ва раҳматига эришмайди, балки Унинг балоси ва жазосини тортади. Демакки, инсон раҳмдил, марҳаматли бўлиши керак!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларининг асосий ўзига хос хусусиятларидан бири уларнинг тушунарли бўлишлигидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай одам тушуна оладиган шаклда, энг гўзал ва чуқур ҳақиқатларни осон тушунтирадилар. Баъзан ўхшатишлар қўллаб, баъ-зан воқеалар ҳикоя қиладилар.

Марҳамат қиладиларки:

«Бир ахлоқи ёмон аёл бор эди. Чўлда кетаётиб, чанқади. Бир қудуққа етди. Эҳтиёт бўлиб, қудуққа тушиб сув ичди, чанқоғи босилди. Ташқарига чиқиб кўрдики, бир ит роса чанқаганидан тили осилиб қолган; иссиқдан юришга ҳолу мадори қолмаган эди. Юраги ачиди. «Бу ҳам мен каби чанқаган экан. Қуёш нурида, иссиқдан мажоли қолмабди, ҳолдан тойибди. Шунга сув берайин» - деб, тиқилиб-суқилиб яна қудуққа тушибди. У пайт челак, арқон бўлмаган. Оёқ кийимига сув тўлдириб юқорига чиқибди ва шу тахлит итга сув берибди... Аёлнинг бу иши Аллоҳнинг мағфиратига, авф этишига, жаннатга киришига сабаб бўлди» - дейилади ҳадисда.

Яна бир ибратли ҳикоя: Бир аёл мушук туфайли ғазабланди. Ким билади, балки тирмалагандир, балки идишидаги овқатини еб қўйгандир. Уйини ифлос қилганми ёки бирор нарсани йиртганми, ишқилиб, мушук табиатига хос бир иш қилган. Аёл бу мушукни қамаб, овқат ҳам бермаган, қўйиб ҳам юбормаган. Натижада мушук қамалган жойида ўлди. Бундай шафқатсизлиги туфайли, Аллоҳ у аёлни жаҳаннамга солди» дея, марҳамат қиладилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Демак, марҳамат, раҳм инсонни Аллоҳнинг раҳмат ва розилигига етказса, шафқатсизлик, бераҳмлик уни Аллоҳнинг ғазабига, жазосига мубтало қилади.

 

"Ислом ва ахлоқ" китобидан олдинди

 

Read 1777 times

Мақолалар

Top