muslim.uz

muslim.uz

П'ятниця, 17 сентябрь 2021 00:00

Гўзал хулқ - жаннатга элтувчи омил

 Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов

Хотира

Кўринмас ёв – коронавирус бутун дунё аҳолисининг сабрини синовдан ўтказди. Бу вабо жаҳон халқларига жуда катта талафотлар етказди, башариятнинг силласини, тинка-мадорини қуритди. Моддий зарарлар қопланар, молиявий харажатларнинг ўрни тўлар, бироқ... Бироқ маънавий йўқотишлар-чи?..

2020 йил худди шу бугун, яъни 16 сентябрь куни таниқли уламо, кучли воиз, дин йўлида қайғурган олим, Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов коронавирус инфекциясини юқтириш оқибатида боқий дунёга риҳлат қилган эди.

Хайруллоҳ домланинг ва бошқа илм аҳллари, улаомларимиз, имом домлаларимизнинг вафотларини эшитиб, хаёлимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Албатта, Аллоҳ таоло илмни бандалари (қалбидан) бир тортишда суғуриб олмайди. Лекин унга уламоларни вафот эттириш ила барҳам беради...” (Имом Муслим ривояти), деган муборак ҳадислари келди.

Хайруллоҳ домла Турматов 1976 йил 16 август куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида таваллуд топган эди. У 1994–2003 йилларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Чет Сув” жоме масжиди имом-хатиби ҳамда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, 20-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси; 1998–2003 йилларда Тошкент вилояти педагогика институти талабаси; 2000–2001 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси; 2003–2014 йилларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри “Қорабоғ” жоме масжиди имом-хатиби ҳамда Ангрен шаҳар бош имом-хатиби; 2014–2020 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилоят вакили ҳамда Зангиота тумани “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаган.

Хайруллоҳ домла Тошкент вилоятига бош имом-хатиб бўлганларида кўплаб масжидлар обод бўлди, кўплари қайта қурилди, таъмирланди. Бу ишлар эса, ҳақиқатан, вилоятимиз мўмин-мусулмонларини чексиз хушнуд этди.

Домла 2014–2020 йиллар мобайнида Тошкент вилояти бош имом-хатиби сифатида жуда кўп савобли ишларни қилишга улгурди. Вилоятимиздаги 57 та масжидни қайта қуриш ва реконструкция қилишга бош-қош бўлди. Ҳомийларни жалб қилган ҳолда кўплаб талабаларнинг ўқув-шартнома пулларини тўлашга кўмаклашди.

Биргина умрининг сўнгги уч ойида домла иккита масжид: Олмалиқ шаҳридаги “Ҳилол” ва Юқори Чирчиқ туманидаги “Муъоз ибн Жабал” жомеларини очиб бергани ҳам у кишининг доимо савоб ишларнинг пешида юрганларига далилдир.

Хайруллоҳ домланинг маърузалари, мавъизаларини кўпчилик намозхонлар, мўмин-мусулмонлар интиқлик билан кутишар эди. Чунки у кишининг гапларида маъно бор, сўзларида куюнчаклик яққол сезилар эди. Мисол учун, “Ҳидоят” журналининг 2020 йил 4-сонида домланинг суҳбати чоп этилди. Унда айтилган сўзлар ҳар бир мусулмонни янада уйғоқ ва тиришқоқ бўлишга чорлайди:

«Яқинда Исломободдаги илмий тадқиқот маркази профессори Доктор Фаррух Салим ҳайратли маълумотларни тақдим қилди. Сайёрамизда мусулмонларнинг умумий сони 1 476 250 000 кишидан ортиқроқ экан. Демак, дунёдаги беш кишидан бири мусулмон. Энди ўзимизга савол бериб кўрайлик. Нима учун биз мусулмонлар тараққиётдан орқада қолиб, ўзаро ихтилофга киришиб кетдик?

Менинг фикримча, муаммонинг илдизи таълимда. Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига 57 та давлат аъзо. Улар ҳудудида умумий 500 та университет бор. Ҳар уч миллион мусулмонга битта университет тўғри келади. Қизиғи, дунёнинг 500 та энг кучли университети рўйхатида мусулмон давлатларининг бирорта университети йўқ. Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатларда ҳар бир миллион мусулмонга 230 нафар олим тўғри келади. Бу кўрсаткич АҚШда 4000, Японияда 5000 ни ташкил этади.

Мамлакатда илм-фан қанчалик ривожланганини ушбу мамлакатдан экспорт қилинадиган юқори технология воситалари сонидан билиб олса бўлади. Масалан, Покистон давлатининг бир йиллик экспорт маҳсулотларининг фақатгина 1 фоизи юқори технологияларга тўғри келади. Саудия Арабистони, Марокаш, Кувайт, Жазоирда вазият янада ачинарли. Ушбу мамлакатлар экспортининг фақатгина 0,3 фоизигина юқори технологияларга тўғри келади. Сингапурда ушбу кўрсаткич 58 фоиз. Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг 57 аъзосининг бир йиллик умумий ялпи ички маҳсулоти 3 трлн. долларга бормас экан. Биз 57 давлат бир бўлиб биргина Германиянинг ялпи ички маҳсулотини ишлаб чиқара олмас эканмиз...»

Хайруллоҳ домла ана шундай жонкуяр, фидойи, дин ғамини еювчи, нуктадон олим, ташаббускор раҳбар эди. У кишининг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтганидек, олим вафот этса, қиёматгача ўрни тўлмайдиган бўшлиқ пайдо бўлади.

Аллоҳ таоло у кишининг раҳмати ва мағфиратига буркасин. Маконини Фирдавс жаннатларидан қилсин. Омин!

 

Жасурбек домла РАУПОВ,

Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Муқаддас Ислом динимизда ўзаро меҳрибонлик, сахийлик, қийналган кимсага ёрдам бериш ва ҳожатбарорлик каби хислатларга кенг тарғиб қилинади. Дарҳақиқат, инсон нафақат ўзи ҳақида ўйлаши, балки ўзгалар дарди билан ҳам ҳамнафас бўлиб яшаши керак.

Бу борада Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз умматларини сифатлаб шундай деганлар:

الْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا

رواه الإمام البخاري

яъни: “Мўмин мўминга нисбатан бир-бирини мустаҳкам тарзда ушлаб турган бино сингаридир” (Имом Бухорий ривояти).

Демак, биз жамиятда яшар эканмиз, кундалик ҳаётимизда қўни-қўшни, дўсту ёрлар ва турли инсонлар билан мулоқотда бўламиз. Уларнинг орасида ижтимоий химояга мухтож, бошига мусибат тушган, қарзга ботган, оғир дардга учраган ва бошқа қийинчиликларга дуч келгани бўлади. Бундай ҳолатдаги инсонларни дардини эшитиш ва имкон даражасида кўмак бериш мўминлик вазифаси ҳисобланади.

 

Имкониятимиз бор экан, иложи борича ўзгаларга манфаатимиз тегадиган, ва муҳтожнинг ҳожатини чиқарадиган ишларни қилиб олишимиз керак бўлади.

Кеча 15-сентябр куни Янгийўл туманидаги  10 нафар ижтимоий химояга мухтож ва ногирон болаларни хомийларни жалб қилган холда Тошкент вилоятидаги “Зангиота” зиёратгохига зиёратга хамда “Тashkent City”га сайр қилдирилди.  Ушбу зиёратдан ва сайрдан ўксик кўнгиллар хурсанд бўлди.

  

Одилжон Нарзуллаев

Янгийўл туман Имом Cултон жоме масжиди Имом хатиби   

Бугун, 16 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Хоразм вилоятига ташрифи бошланди. Муҳтарам уламолар аср намозини адо этиш, йиғилганларга маърифий суҳбат қилиб бериш учун қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюрадилар:

1. Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;

2. Урганч туманидаги “Ғоиб ота” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов;

3. Урганч туманидаги “Қамбар бобо” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

4. Урганч шаҳридаги “Кўзли ота” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Алижон қори Ҳайдаров;

5. Урганч туманидаги “Ҳазрати Шахобиддин бобо” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий;

6. Урганч шаҳридаги “Мискин бобо” жоме масжидида Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби Шавкат домла Ҳамдамов;

7. Урганч туманидаги “Шоликор” жоме масжидида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, “Катта Қозиробод” масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

8. Урганч туманидаги “Назар хўжа бобо” жоме масжидида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби, “Собитхон хожи” масжиди имом-хатиби Эргашали домла Рустамов;

9. Урганч туманидаги “Ших Шароф бобо” жоме масжидида Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

10. Урганч туманидаги “Қурамбой ота” жоме масжидида Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби, “Исломобод” масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Йўлдашев;

11. Урганч туманидаги “Шайдлар бобо” жоме масжидида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бош имом-хатиби, “Тепа” масжиди имом-хатиби Акбарали домла Маматов;

12. Урганч туманидаги “Жон Хараш бобо” жоме масжидида Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким домла Матқулов;

13. Урганч туманидаги “Муъаз Ибни Жабал” жоме масжидида Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Тошонов;

14. Хонқа туманидаги “Саййид ота” жоме масжидида Тошкент шаҳар “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов;

15. Хонқа туманидаги “Халифаи Худойқули эшон бобо” жоме масжидида Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев;

16. Хонқа туманидаги “Мусо ал-Хоразмий” жоме масжидида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, “Оқилон” масжиди имом-хатиби Собиржон домла Рустамов.

 

 Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари қаторида телевидениенинг тутган ўрни ва аҳамияти жуда катта. Унинг пайдо бўлганига ярим асрдан ўтган бўлса ҳам, кенг қамровлилиги ва аудиторияси билан ҳам аҳамиятлидир. Телевидение ҳар бир хонадонга кириб борган, десак муболаға бўлмайди.

Қорақалпоғистонда ҳам кўплаб диний-маърифий мазмундаги кўрсатувлар тасвирга олиниб, эфирга узатилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Нукус Муҳаммад ибн Аҳмал ал-Беруний ўрта махсус билим юрти билан бирга бир неча йиллардан буён “Донолар ҳикматларидан” ¬“Фазилат”, “Одоблар хазинаси” номли кўрсатувлар мударрислар ва талабалар томонидан тайёрланиб, “Қорақалпоғистон” телеканалидан эфирга узатиб келинмоқда.

Ушбу кўрсатувнинг галдаги сони Қорақалпоғистонга ташриф буюрган юртимизнинг таниқли уламоларидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Алижон қори Хайдаров ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий “Одоблар хазинаси” кўрсатувида меҳмон бўлиб халқимизга маърифат улашди.

***

Бугун, 15 сентябрь ташрифнинг иккинчи куни Президенти Администрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, мадраса фаолияти, ўқиш учун шарт-шароит ва талабалар ҳаёти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, билим юрти устоз ва талабалари билан ўтказилган маърифий учрашувда юртимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган диний-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top