muslimuz

muslimuz

БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

Маълумот учун: 2023 йил давомида БААга 119 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 миллион АҚШ доллари миқдорида виза расмийлаштириш учун сарфлайди.

Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Абдулазиз Аққулов ва БАА Ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди.

Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга кирди.

Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71 ўринга кўтаради. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Понеділок, 22 Январь 2024 00:00

“Қизимни мингта ўғилга алишмайман”

Отам оддий деҳқон бўлганлари учун оиламиз ўта фиқирлик билан кун кечирган. Лекин ота-онам узоқ йил фарзанд қўришмагани учун деҳқонлик қилиб топган пуллари эр-хотиннинг тирикчилигига кифоя қилган, икковлон борига қаноат қилиб яшашган экан. Кейин мен туғилдим. Онам мени дунёга келтирганларида ёшлари 40 дан ошган экан.

Узоқ кутилган фарзанд ўғилми, қизми одатда фарқи бўлмайди. Инсон тирноққа зор бўлганда, одамларнинг гап-сўзларидан кўз очолмай қолганда ҳатто ўлик бўлса ҳам фарзанд кўргиси келади, Аллоҳдан ёлвориб шуни сўрайди. Лекин кексаликка қараб кета бошлаган отамга ёнларида турадиган, деҳкончилик ишларида белларига мадор бўладиган фарзанднинг ўғил бўлиши ҳар жиҳатдан яхши эди. Шунинг учун қалбларининг бир четида кутилаётган гўдак ўғил бўлишини сўраган бўлсалар ҳам ажаб эмас. Доя аёл ҳам буни сезган шекилли, менинг қиз бола эканимни дадамга бир оз маҳзунлик ила билдирган экан. Одатда оталар ўғил фарзанднинг суюнчи пулини кўпроқ қилиб беришар экан. Аммо дадам менинг туғилганим хабарини эшитганарида доя аёлга ўғил болаларга бериладиган пулдан кўпроқ пул берган эканлар. Доя аёл буни сира кутмабди. Отам мени бағриларига босиб “Ўғил бола бўлганда бунчалик хурсанд бўлмасдим” деганларида доя аёл ҳайратдан карахт бўлаёзган экан.

Бу ҳикояни мен дадамдан кўп эшитганман. Ҳар гал айтиб берганларида ўзгача ҳаяжон билан ҳикоя қилардилар. Менга бу ҳикояни эшитиш жуда ёқарди. Айниқса “Сени бағримга босиб доя аёлга шундай шундай дедим” деган жойларида бир кўз ёши қилиб олардилар. Онам ҳам бу ҳикояни кўзларида ёш, лекин нимтабассум билан эшитардилар. Туғилиш қиссам мени доимо яхши ишларга, яхши инсон бўлишга, ота-онамнинг хизматларини қилишга, уларнинг қадрига етишга, айниқса дадамнинг белларига қувват бўлишимга илҳомлантирарди.

Бу истаклар менинг бутун ҳаётим мазмунига, мақсадига айланган эди. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, мен ҳаётим давомида отамга кўп раҳматлар эшиттирдим. Мен билан фахрланишларига, инсонлар олдида бошларини баланд тутишларига сабабчи бўладиган кўп ишлар қилдим. Отам вафот этгунларича “Бу қизимни мингта ўғилга алишмайман” дея яшадилар.

Мени ўқиш ва ишларимда муваффақиятга эришишимга отамнинг меҳрларига, ҳали туғилмасимдан илгари тўла бўлган муҳаббат қучоқларига тўйиб ўсганим сабаб бўлди. Тўғри, отам мени маликалардек моддий таъминламадилар, лекин менга маликалар ҳам кўрмайдиган икром, ғамхўрлик ва севгини кўрсатдилар. Аллоҳ отамнинг гуноҳларини кечириб, жаннатлари ила сийласин!

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг
"Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari bo‘yicha qo‘mita huzuridagi 

O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarining xorijiy diniy ta’lim muassasalarida ta’lim olishiga ko‘maklashish bo‘yicha 

Maslahat kengashi tavsiya etadigan xorijiy diniy ta’lim muassasalari ro‘yxati

Ta’lim muassasasi nomi

Ta’lim muassasasi joylashgan davlat

Ta’lim muassasasining
rasmiy sayti

1.

Al-Azhar universiteti

Misr Arab Respublikasi

http://www.azhar.edu.eg/en/

2.

Bulg’or islom akademiyasi

Rossiya Federatsiyasi

https://bolgar.academy/

3.

Rossiya islom instituti

http://www.kazanriu.ru

4.

Rossiya islom universiteti

http://www.riu-ufa.ru/

5.

Malayziya xalqaro islom universiteti

Malayziya

https://www.iium.edu.my/v2/

6.

Oksford islom tadqiqotlari markazi

Buyuk Britaniya

https://www.oxcis.ac.uk/publication/bukhari

“Ал-Азҳар” таълим мажмуасининг барча муассасаларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш бўйича мурожаатлари жорий йил учун 2021 йил 25 июнь кунидан – 15 июль кунигача (кейинги йиллар учун (йил давомида) 1 августдан кейинги йил 30 июнь кунига қадар) Маслаҳат кенгаши (Дин ишлари бўйича қўмита) томонидан қабул қилинади. 

   “Ал-Азҳар” таълим мажмуасида ўқиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Маслаҳат кенгашига қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этиши лозим:

1. Ариза (намуна бўйича)

2. Фуқаролик паспорти ёки (ID) карта нусхаси;

3. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида шаҳодатнома, аттестат), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки олий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;

4. Фуқаронинг шахсий маълумотномаси (намуна бўйича намуна тулдириш шакли) ва таржимаи ҳоли (эркин шаклда).

          Маълумот учун: Мурожаатлар Маслаҳат кенгаши Ишчи гуруҳи томонидан жорий йил 16-30 июль кунлари (кейинги йилдан 1-30 июль кунлари) кўриб чиқилади ҳамда Ишчи гуруҳи билан ўтказилган суҳбат натижасига кўра “Ал-Азҳар” таълим мажмуасида ўқишга тавсия этилган фуқаролар рўйхати тавсия хати асосида Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуаси институтлари департаменти администрациясининг электрон манзилига юборилади. 

Эслатма: Мурожаатлар Ишчи гуруҳ томонидан (манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси, 12-уй. Тел: (71) 207-17-58 да ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

1-илова Маслаҳат кенгаши Таркиби

2-илова Маслаҳат кенгаши Низоми

3-илова Ишчи гуруҳ таркиби

 4-илова Ишчи гуруҳ Регламенти

 5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарори

Дин ишлари бўйича қўмита

Шу йил 18 январь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2023 йил сарҳисоби ва 2024 йилги режаларга бағишланган тадбир  бўлиб ўтди.

Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган тадбирда билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов ўтган йили қилинган ишлар, олдинда турган вазифалар ҳақида чиқиш қилди.

Тадбирда билим юрти устозлари 2023 йилда талабаларга самарали таълим-тарбия бериш билан бирга “Намоз. Ибодат арконлари”, “Тажвид. Қуръон ўқиш қоидалари”, “Болажонлар учун арабча ҳарфларни расмлар орқали танитиш ва ўргатиш бўйича осон қўлланма”, “Ислом одоблари энциклопедияси” ва “Мишкот ал-Масобиҳ шарҳи” китоблари нашрга тайёрланиб китобхонлар оммасига тақдим этгани алоҳида қайд этилди. 

Маросим асносида узоқ йиллар мадрасада фидоийлик билан хизмат қилган устозлар ва ҳозирда фаоллик кўрсатиб келаётган муддарис-ходимлар меҳнати муносиб тақдирланди. Уларга  билим юрти раҳбарияти томонидан “Табрикнома”, “Мақтов ёрлиғи”, эсдалик совға ва пул мукофотлари топширилди.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

П'ятниця, 19 Январь 2024 00:00

Қарздан кечса бўладими?

Cавол: Яқин танишларимга агар пул керак бўлиб қолса, пул бериб тураман. Ҳар доим ҳар хил миқдорда, масалан, 50 минг, 30 минг ва ҳоказо. Қайтараман дейишганида мен кўпинча бу пулларни олмайман. Чунки улар ижарада яшашади, овқатига ишлата қолсин, дейман. Бир ўртоғим “агар кимгадир пул бериб турсанг, уни олишинг шарт экан, йўқса гуноҳ бўлар экан, чунки бу қарз” деганди. Саволим шундан иборатки, агар улар менга пулни қайтармоқчи бўлишса, мен уни олишим шартми? Ёки олмасам ҳам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Қарзни кечмоқчи бўлган киши уни қўлига олиши шарт эмас. Ҳақдор киши берган қарзидан кечиши билан қарздорнинг зиммасидан қарз тушади.

Дарҳақиқат, қарзни қийналгандан ўтиб юбориш бу катта эҳсон. Бу борада ҳадисларда бундай дейилган. Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки унинг қарзидан кечса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Ўз Арши сояси остида уни соялантиради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Унинг отаси яшириниб юрган қарздорни излаб топиб олди. Шунда у: “Қийналиб қолганман”, деди. Абу Қатоданинг отаси: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳга қасамки” деб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунининг машаққатларидан Аллоҳ таоло уни халос қилмоғи кимни хурсанд қилса, қўли калта кишига муҳлат берсин ёки уни қарзини кечсин” деяётганларини эшитганман”, деди (Имом Муслим ривояти).

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Мақолалар

Top