muslim.uz

muslim.uz

Шу йилнинг 7 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан ҳудудлардаги қабристонларни обод қилиш мақсадида хашар ташкил этилди. Унда барча шаҳар, туман имом-хатиблари, ноиблар ва маҳалла фаоллари иштирок этди. Хашарчилар қабристонлар ва унга яқин бўлган кўча ва ариқларни турли чиқинди ва хас-чўплардан тозалаб, кўчатлар ҳам экишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қабрларни зиёрта қилинглар, чунки у дунёга берилиб кетишдан сақлайди ва охиратни эслатади”, деганлар (Ибн Можа ривояти).
Зеро, ўтганлар руҳини шод этиш, улар ётган манзилларни обод қилиш чин мўминлик сифатидандир.


ЎМИ Матбуот хизмати

Фарғона вилоятида Дин ишлари бўйича қўмита, вилоят ҳокимлиги масъуллари ҳамда имом-хатиблардан иборат ишчи гуруҳ Сўх туманига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳ ташрифдан туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши олдини олиш, Мотуридий ақидаси, Ҳанафий мазҳабининг асосларини илмий равишда афкор оммага етказиш ва бошқа муҳим масалалар кўзланган.

Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ўқитувчиси Аъзамхон домла Қамбаров мазҳаблар бирлик рамзи, суннат ва ҳадис тушунчалари, фақиҳларнинг ижтиҳод борасида тутган йўли, сохта салафийлик тушунчаларини тарғиб қилаётганларнинг илмсиз равишда айтаётган гап-сўзлари илмий ва жонли мисоллар орқали очиб берилди.

Шунингдек, ана шундай таъсир доирага тушиб қолган айрим ёшлар билан якка ва умумий тартибда суҳбат олиб борилди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, фикр-мулоҳазалари тингланди.
Олиб борилган ўрганишлар якунида вилоятдаги имом-хатиблар ва отинойилар иштирокида семинар ташкил этилди. Семинарда давомида Қуръон ва суннатдан ҳукм олишда фақиҳлар ва муҳаддислар томонидан олиб борилган ижтиҳодлар масаласига алоҳида тўхталинди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдилар.

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Саудия Арабистони подшоси Салмон якшанба куни Рамазон ойида Қуръони каримнинг бир миллион нусхасини хорижга тарқатишга қарор қилди.

 

Нусхаларда Қуръоннинг турли ўлчамдаги нусхалари ва муқаддас китобнинг 76 дан ортиқ тилга таржималари бўлади.

Мадинадаги подшоҳ Фаҳд Қуръон матбаа мажмуаси томонидан чоп этилган нусхалар 22 давлатдаги ислом марказларига совға қилинади.

 

Муқаддас китоб нусхалари Рамазонга ўз вақтида етиб боришини таъминлаш учун тайёргарлик бошланди, дейди Ислом ва Даъват ишлари вазири, шайх доктор Абдулатиф ибн Абдулазиз Ал-Шайх.

Azon.uz

 ابتلاء ابراهيم عليه السلام

58-савол: Аллоҳ таоло айтади:

وَإِذِ ابْتَلَى إِبْرَاهِيمَ رَبُّهُ بِكَلِمَاتٍ فَأَتَمَّهُنَّ

«Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла!» (Бақара сураси, 124-оят)

Муфассирлар Иброҳим алайҳиссаломнинг синалиши ҳақида нима деганлар?

58жавоб: Ҳасан  Басрий айтади: Аллоҳ таоло у зотни фарзандини қурбонлик қилиш билан синади. У киши бунга сабр қилди. У кишини юлдузлар, қуёш, ой билан синади. У киши бу синовдан яхши ўтди. Билдики, унинг Робби йўқ бўлмайдиган доимийдир. Кейин у киши ватанидан чиқиб кетиши билан синалди. У киши Аллоҳ таоло учун ҳижрат қилиб чиқиб кетди. Сўнгра оловга отилиш билан синалди, у сабр қилди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Бу динда Иброҳим алайҳиссаломдек бошқа ҳеч ким синалмаган. У Ислом билан синалди ва у бу синовни гўзал тамомлади:  وَإِبۡرَ ٰ⁠هِیمَ ٱلَّذِی وَفَّىٰۤ  «Ва вафо қилган Иброҳимнинг…»

Натижада Аллоҳ унга жаҳаннамдан бароат берди.

 

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

Ҳурматли конференция қатнашчилари!

Қадрли меҳмонлар!

Аввало, сизларни жадид маърифатпарварларининг ҳаёти ва ижтимоий фаолияти, илмий-ижодий меросини ўрганишга бағишланган халқаро конференциянинг очилиши билан табриклайман.

Ушбу нуфузли анжуманни ташкил этиш ва ўтказишда бизни қўллаб-қувватлаган Туркий давлатлар ташкилоти, ТУРКСОЙ, Халқаро турк академияси, Турк маданияти ва мероси халқаро фонди, Туркий давлатлар парламентлари ассамблеяси раҳбарлари ва вакилларига, барча хорижий олимларга чин қалбимдан ташаккур билдираман.

Азиз дўстлар!

XIX аср охири ва XX аср бошларида бир қатор шарқ ва мусулмон мамлакатларида вужудга келган жадидчилик ҳаракати Туркистон ўлкасида теран тарихий илдизларга эгадир. Юртимиз улкан ижтимоий-сиёсий ва маърифий аҳамиятга эга ушбу жараёнлардан четда қолмагани, аксинча, бу ҳаракатнинг марказларидан бирига айланганини таъкидлаш лозим.

Ўз замонининг илғор намояндалари бўлган жадидлар ғоят мураккаб ва қийин шароитда билим ва маърифат тарқатиш, таълим-тарбия соҳасини тубдан ислоҳ этиш орқали миллий тараққиётга эришиш ғояси билан майдонга чиқдилар.

Шу мақсадда ўз маблағлари ҳисобидан мактаб ва театрлар, нашриёт ва кутубхоналар, газета ва журналлар ташкил қилдилар, қобилиятли ёшларни чет элларга ўқишга юбордилар. Уларнинг бу олижаноб ташаббус ва ҳаракатлари жамият ҳаётида кучли акс садо бериб, қудратли тўлқинга айланди.

Ўйлайманки, тарихда икки буюк Ренессансга замин бўлган минтақамизда учинчи Ренессансни айнан жадид аждодларимиз амалга оширишлари мумкин эди. Афсуски, мустабид тузум уларнинг эзгу ғоя ва амалий ҳаракатларини тўла рўёбга чиқаришга имкон бермади.

Биз бугун мамлакатимизда эркин фуқаролик жамияти, ҳуқуқий демократик давлат барпо этар эканмиз, жадид боболаримизнинг гуманистик қарашларига таянамиз, уларнинг меросидан маънавий куч-қувват оламиз.

Юртимизда мустабид тузум даврида сиёсий қатағонга учраган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. 31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида кенг нишонланмоқда. “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Жадидчилик ҳаракати тарихига оид илмий тадқиқотлар, бадиий асарлар, кинофильмлар кўплаб яратилмоқда. Улуғ маърифатпарварларимиз номлари билан аталадиган ёдгорлик мажмуалари, таълим муассасалари, музейлар, боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда.

Ўтган уч йил мобайнида Ўзбекистон Олий суди томонидан қатағон қурбони бўлган тўрт юздан зиёд ватандошларимизнинг номлари оқланди. Уларнинг аксарият қисмини жадидчилик ҳаракати вакиллари ташкил этиши айниқса эътиборлидир.

Ҳурматли дўстлар!

Биз маърифатпарвар боболаримизнинг муқаддас орзуларини рўёбга чиқариш учун мамлакатимизда янги Ренессанс пойдеворини яратишни стратегик вазифа қилиб белгилаганмиз. Шу мақсадда илм-фан, таълим-тарбия, маданият соҳаларида туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз.

Бу борада аввало таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтиришга устувор аҳамият қаратмоқдамиз.

Кейинги олти йилда республикамизда мактабгача таълим ташкилотлари сони қарийб 6 баробар кўпайиб, 4988 тадан 29420 тага, олий ўқув юртлари сони эса 77 тадан 213 тага етказилди. Юртимизда янги турдаги Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослашган мактаблар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ инсонлар этиб тарбиялашда тараққийпарвар аждодларимизнинг ақл-заковати, ирода ва матонати барчамиз учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.

Биз халқаро илмий марказлар, дунё олимлари билан ҳамкорликда жадидлар фаолиятини янада чуқур ўрганишни долзарб вазифа деб ҳисоблаймиз. Бу ноёб мерос орқали бугунги кунда инсониятни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топа оламиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб етади.

Анжуманнинг барча қатнашчиларига сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, конференция ишига эса муваффақиятлар тилайман.

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Мақолалар

Top