muslim.uz

muslim.uz

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн

 

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Биродарим Юнус (алайҳиссалом)нинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлишдир. Ким ғам, ташвиш, мусибатга учраган ҳамда қарздор бўлса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, ижобат бўлади” (Дайламий ривояти. “Муснадул Фирдавс”. 3428).

Таҳлил: “Лаа илаҳа иллаллоҳ”.

Тасбиҳ: “Субҳаналлоҳ”.

Гуноҳга иқрор бўлиш: “Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн” – Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта мен золимлардан бўлдим.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга бирон ғам-ташвиш, касаллик ёки қийинчилик етса, “Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳу” деса, у ташвиш ундан арийди», деганлар (Имом Табароний ривояти).

Аллоҳ таоло барча мусулмонларга офият ато этсин, ҳидоятида бардавом қилсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Понеділок, 20 февраль 2023 00:00

Ҳамдардлик

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар "Ҳаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби Эркин домла Саттаровнинг табаррук ёшдаги онаси вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча хайрли ишларини бошларига соя, охиратларига заҳира қилсин. Ўзининг Фирдавс жаннати ила сийласин.
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Жорий йилнинг 18 февраль куни Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида «Ўзбекистон ва Миср: ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ўз ишини бошлади.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори ўринбосари Бобур Усманов сўзга чиқиб, икки давлат сиёсий муносабатларига алоҳида урғу берди.

Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистон ва Миср бир-биридан узоқ масофада жойлашганига қарамай, уларни тарихий ва маданий муштараклик, самимий дўстлик ришталари бирлаштириб туради. “Энг асосийси – бизнинг муносабатларимизда сиёсий тўсиқлар йўқлигидир”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Миср – араб давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, мамлакатимиз мустақиллигини тан олган давлат сифатида тарихга кирган. Ўзбекистон Миср билан халқаро майдонда илк дипломатик алоқаларни йўлга қўйган даврдан бошлаб, то ҳозирги вақтга қадар ишончли ҳамкор эканлигини намоён этди.

“Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилган буюк бобокалонларимизнинг ноёб илмий-маърифий мероси ва асарлари нафақат халқларимизнинг, балки бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлиги саналади”, – дея таъкидлади Усмонов.

“Буюк аждодимиз Аҳмад Фарғоний Мисрда яшаб, мисли кўрилмаган кашфиётларни амалга оширган. Қоҳира шаҳрида, Нил бўйида унинг шарафига ўрнатилган ҳайкал томонлар ўртасидаги азалий дўстликнинг ёрқин рамзига айланган”, - қўшимча қилди эксперт.

СМТИ директори ўринбосарининг фикрича, Ўзбекистон Мисрни нафақат Африка минтақасида ва халқаро майдондаги муҳим ҳамкори, балки араб ва мусулмон оламидаги етакчи мамлакатлардан бири деб билади. Қайд этилишича, икки томонлама муносабатлар асрлар оша мустаҳкам дўстона алоқалар, чуқур ҳурмат ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланади.

Шунингдек, икки давлатнингминтақавий ва глобал масалаларга ёндашувлари бир-бирига яқинлигига алоҳида урғу берилди. Таъкидланишича, Ўзбекистон Мисрнинг Яқин Шарқ муаммосини тинч йўл ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш борасидаги амалий ва адолатли сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

“Миср ўз навбатида Ўзбекистоннинг Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ва Тошкентнинг дипломатик фаоллигини минтақада хавфсизликни таъминлашда муҳим омил деб билади”, – дея хулоса қилди мутахассис.

Маълумот учун: Давра суҳбати Ўзбекистон Республикасининг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан Мисрнинг “Ҳивар” сиёсий ва ахборот тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда икки мамлакатнинг етакчи таҳлил ва илмий-тадқиқот тузилмаларининг 45 дан ортиқ етакчи экспертлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбир иштирокчилари музокаралар доирасида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболини атрофлича таҳлил қилиш ва ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаб олишни режалаштирган.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Марказий Осиё халқаро институти, ТИВ ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбарлари ва мутахассислари қатнашмоқда.

 

UzA

По приглашению Президента Арабской Республики Египет Абдельфаттаха ас-Сиси Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 20-21 февраля посетит эту страну с официальным визитом.
В повестку дня переговоров на высшем уровне включен весь комплекс вопросов дальнейшего укрепления узбекско-египетских отношений.
Особое внимание будет уделено перспективам развития сотрудничества в политической, торгово-экономической, культурно-гуманитарной и образовательной сферах. Состоится обмен мнениями по международной и региональной повестке.
По итогам саммита предусматривается принятие Совместного заявления и подписание ряда двусторонних документов.
В рамках программы визита глава Узбекистана проведет встречу с руководителями ведущих египетских компаний и представителями бизнес-кругов.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Мақолалар

Top