muslim.uz

muslim.uz

"Ливерпул" нинг мусулмон юлдузи Mуҳаммад Салоҳ 2020 йилнинг Mirror Fans футболчиси деб топилди ва унинг мукофотлари ва совринлари рўйхатига қўшилди.
Газета маълумотларига кўра, Салоҳ Премьер-лиганинг бошқа олти юлдузини мағлуб этди ва ўтган мавсумда "Ливерпуль" билан 19 гол ва 10 ассистент билан Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг йилнинг энг яхши футболчиси номини қўлга киритди.
Islam.ru маълумотларига кўра, Салоҳ, шунингдек, футболнинг янги мавсумини муваффақиятли давом эттириб, ҳозиргача юқори дивизионда 13 та гол урди, шу жумладан ҳафта охирида «Кристал Пэлас» га қарши иккита гол урди.
Мусулмон футболчининг спорт ютуқларидан ташқари, оммавий ахборот воситалари Салоҳнинг ўз она Нагриг қишлоғида ва бутун дунёда ўтказадиган кўплаб хайрия тадбирлари ҳақида тез-тез хабар бериб туришади. Камбағал оилаларни қўллаб-қувватловчи ва бева ва оғир вазиятларда болалари билан ажрашган аёлларга ёрдам таклиф қилувчи хайрия ташкилоти унинг номи билан аталади.
Mуҳаммад ўз ҳамюртларига оила қуришларига ёрдам бериб, мунтазам равишда тўйларни ўтказишга пул ўтказиб туради. Шунингдек, у ўз ватанида ёшлар футбол клубига ҳомийлик қилиб, ёшлар марказини қурди, шифохона ва мактабни тўлиқ жиҳозлади. "Ливерпуль" юлдузи Mуҳаммад Салоҳ одамларнинг ҳаётини яхшилаш учун миллионлаб евро сарфламоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Понеділок, 28 декабрь 2020 00:00

Саховат – олий қадрият

Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган «The Kabul Times» газетасида «АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликларни бузувчи давлатлар рўйхатидан тўлиқ чиқарди» сарлавҳаси остида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Материал муаллифи 2020 йил 7 декабрь куни АҚШ Давлат департаменти томонидан тарқатилган расмий баёнотга кўра, Ўзбекистон диний эркинликлар соҳасида АҚШнинг “Махсус кузатув рўйхати”дан чиқарилгани ҳақида сўз юритган. Бунга Ўзбекистон ҳукумати томонидан сўнгги йилларда эришилган “муҳим, аниқ ютуқлар” асос бўлгани маълум қилинган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон айни пайтда диний эркинликлар тўлиқ таъминланаётган мамлакатлардан бири сифатида тан олинган.
АҚШ Давлат департаментининг ушбу қарори Ўзбекистон Конституциясининг 28 йиллиги арафасида қабул қилингани рамзий маъно касб этиши, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шунингдек мамлакатда миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чуқур демократик ислоҳотларнинг эътирофи ўлароқ урғуланади.
АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича махсус элчиси Сэм Браунбэк АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг мазкур қарорини Президент Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилган диний эркинлик соҳасидаги қатъий садоқат, машаққатли меҳнат ва туб ислоҳотларнинг натижаси, деб эътироф этгани таъкидланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

مَا صَحِبَكَ إِلَّا مَنْ صَحِبَكَ وَهُوَ بِعَيْبِكَ عَلِيمٌ، وَلَيْسَ ذَلِكَ إِلَّا مَوْلَاكَ الْكَرِيمُ. خَيْرُ مَنْ تَصْحَبُ مَنْ يَطْلُبُكَ لَا لِشَيْءٍ يَعُودُ مِنْكَ إِلَيْهِ.

Айбингни ўта яхши билатуриб дўст бўлгандан бошқа ҳеч ким сенга дўст бўлмас. Бу эса карамли Хожангдан бошқа эмас. Дўст тутинганларнинг энг яхшиси сендан қайтадиган нарса учун изламаганидир.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматда ҳар бир банда учун Аллоҳ таолонинг Ўзидан ўзга яқин дўст бўлмаслигини баён қилмоқда.

Одатда банданинг яқин дўсти ўзига ўхшаган банда бўлишига одатланиб қолинган. Ҳар банданинг, ким бўлишидан қатъи назар, ўзига дўст танлашда ишга соладиган мезони дўст бўлиши кутилаётган одамнинг айби йўқ бўлишига, ҳеч бўлмаса айби энг кам шахс бўлишига қизиқишдир. Шунинг учун ҳам одам боласи ўзига дўст тутмоқчи бўлган одамнинг айбини сезиши билан ундан қочишга, бошқа дўст ахтаришга ўтади. Бундай ҳолат дўстликка номзоднинг битта ёки иккита айбини билганда кузатилади. Унинг битта эмас, ўнта айбини билганда ҳолат қандай бўлишини ҳар ким ўзи тасаввур қилиб олаверса бўлади. Банданинг ҳоли шу.

Аммо банданинг Робби унинг барча айбларини, ҳаттоки кўз қири билан қилган хиёнатларини ҳам билиб турса ҳам, уни Ўзига энг яқин дўст тутади.

«Айбингни ўта яхши билатуриб дўст бўлгандан бошқа ҳеч ким сенга дўст бўлмас. Бу эса карамли Хожангдан бошқа эмас».

Ўта карамли бўлган Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзигина банданинг энг яқин соҳиби бўлур. У Зотдан ўзга ҳеч бир зот бандага Унингчалик яқин дўст бўлмас.

Бу улкан ҳақиқатни англаб етган банда Аллоҳ таолони дўст тутмоғи лозим. У Зотнинг дўстлиги ҳақиқати ҳақида етарли маърифат ҳосил қилмоғи керак. У Зотга нисбатан зоҳирда ҳам, ботинда ҳам одобли бўлмоғи зарур. У Зотнинг амрига хилоф қилишдан, наҳйисига саркашлик қилишдан ҳаё қилмоғи шарт.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اسْتَحْيُوا مِنَ اللهِ حَقَّ الْحَيَاءِ، قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا نَسْتَحْيِي وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، قَالَ: لَيْسَ ذَاكَ، وَلَكِنِ الْاِسْتِحْيَاءُ مِنَ اللهِ حَقَّ الْحَيَاءِ أَنْ تَحْفَظَ الرَّأْسَ وَمَا وَعَى، وَالْبَطْنَ وَمَا حَوَى، وَلْتَذْكُرِ الْمَوْتَ وَالْبِلَى، وَمَنْ أَرَادَ الْآخِرَةَ تَرَكَ زِينَةَ الدُّنْيَا، فَمَنْ فَعَلَ ذَلِكَ فَقَدِ اسْتَحْيَا مِنَ اللهِ حَقَّ الْحَيَاءِ . رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилинглар», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Албатта, биз ҳаё қиламиз, алҳамдулиллаҳ», дедик.

«Ундай эмас. Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш бошни ва у ўз ичига олган нарсаларни, қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақламоғингдир. Ўлимни ва чиришни эсламоғингдир. Ким охиратни хоҳласа, дунё зийнатини тарк қилур. Ким ўшаларни қилса, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлур», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий ҳаё одамлар ўйлаб юрадиган баъзи бир ишларни қилишдан уялишгина эмаслигини, балки ҳақиқий ҳаё улкан бир маънони ўз ичига олишини баён қилмоқдалар.

«Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш бошни ва у ўз ичига олган нарсаларни, қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақламоғингдир».

Бош ўз ичига олган нарсалар – кўз, қулоқ, бурун, оғиз ва тил эканини билиб қўйиш лозим. Ушбу нарсаларни ёмонликдан сақлаш ила Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилишнинг баъзи шартлари юзага келар экан.

Қорин ўз ичига олган нарсалар жумласида озуқалар ва фарж бор. Демак, озуқанинг ҳалол бўлиши ва фаржнинг гуноҳдан сақланиши ила Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилишнинг баъзи шартлари юзага келар экан.

«Ўлимни ва чиришни эсламоғингдир».

Ўлимини эсламаган одам ҳеч нарсадан ҳаё қилмайди. Қабрда чиришини эсламаган ҳеч нарсадан ҳаё қилмайди.

«Ким охиратни хоҳласа, дунё зийнатини тарк қилур».

Албатта, бу ерда Аллоҳ таоло ҳалол қилган зийнатларни тарк қилиш ҳақида эмас, Аллоҳ таоло ҳаром қилган зийнатлар ҳақида сўз кетмоқда.

«Ким ўшаларни қилса, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлур».

Ким бу ҳадиси шарифда айтиб ўтилган ишларни мукаммал қилган бўлса, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлур. Ҳа, мўмин-мусулмон одам Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиши зарур.

Шундай бўлгандан кейин ўзини билган банда одамлардан бирортасининг мақтовига учмаслиги, ҳурмат қилишидан ғурурга кетмаслиги ва маддоҳлигидан хурсанд бўлмаслиги лозим бўлади.

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китоби асосида тайёрланди

25 декабрь Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Хартумдаги (Судан) Ўзбекистон Савдо уйи раҳбари, «Mumlaka Investment Group» компанияси президенти Муса Муҳаммад Саид билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Учрашувда Судан билан савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатиш, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Африка қитъаси бозорларига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Судан Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги, ирригация ва мелиорация, таълим каби соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор, хусусан, қишлоқ хўжалиги техникаси ва электротехника маҳсулотларини импорт қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Томонлар, шунингдек, “зиёрат-туризм” соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилди. Мусо Муҳаммад Саиднинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маънавий-маданий мероси суданлик сайёҳлар ва мусулмон аҳоли орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Янгиликлар

Top