www.muslimuz

www.muslimuz

Малика Рима бин Абдул Азиз Ол Сауд Саудия Арабистони тарихидаги биринчи аёл элчи бўлди, у Вашингтонга элчи этиб тайинланди.

Саудия Арабистонининг АҚШ ва Буюк Британиядаги элчилари Ямандаги уруш ва журналист Жамол Қошиқчининг ўлими сабабли юзага келган бир неча ойлик кескин муносабатлардан сўнг ўз ўринларини эгаллашди.

Маликанинг акаси, шаҳзода Холид ибн Султон Ол Сауд пайшанба куни Лондонда ишонч ёрлиғини топширди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Мозори-Шарифга ташрифи Афғонистон Ислом Республикаси матбуотида кенг ёритилиб, жамоатчилик ва сиёсий доиралар вакиллари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон ҳукумати раҳбари Абдулла Абдулла билан учрашувда “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш тармоғи қурилиш лойиҳаси қийматининг 45 миллион АҚШ долларига туширилиши ҳақида маълум қилди. Бу ўзбек халқининг ҳақиқий дўстона муносабатидан дарак беради. Ўзбекистоннинг афғон халқи билан доим ёнма-ён эканига, ҳар қандай вазиятда кўмакка тайёр эканига яна бир бор амин бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Индонезияда Қуръони каримни ёд олган ҳофизларга давлат томонидан алоҳида имтиёзлар берилмоқда. Унга кўра, ҳукумат ҳофизи Қуръонларни фаол илмий жараёнга кенг жалб қилиш мақсадида уларга махсус имтиёзли дастурдан фойдаланиш имкониятини берди.

Маълум бўлишича, давлат университетларидаги «Муваффақият йўли» деб ном олган махсус ўқув дастури Қуръон ҳофизларини олийгоҳларга кириш имкониятини кенгайтириб бермоқда. Ушбу дастурга кўра, академик ва санъат соҳасидаги юқори даражага эга бўлган талабалар имтиҳонларни топширишда катта имтиёзларга эга бўлишади. Бундай талабалар университетдаги умумий талабларнинг 11 фоизини ташкил этади.

Янги жорий этилаётган тизимга мувофиқ, Қуръони Карим ҳофизлари ҳам энди мана шу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги вақтларда Индонезияда қарийб барча олийгоҳларда ушбу дастурдан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

П'ятниця, 05 июль 2019 00:00

РОСТГЎЙЛИК

Бир эркак болаларини олиб, ўйингоҳга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди:
- Чипта неча пул туради?
- Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?
- Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.
Чиптачи кулиб дебди:
- Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин.
- Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…

Ғарб ҳалқлари ҳикояларидан

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳижратга шо­шилмадилар. Ўзлари билан Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу ан­ҳу) ва Али (розияллоҳу анҳу)ни олиб қолдилар. Абу Бакр (розиял­ло­ҳу ан­ҳу) Ясрибга ҳижрат қилиш учун ижозат сўраганларида:

“Сабр қилинг, балки Аллоҳ сизга бир ҳамроҳ бериб қолар”, деб Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг сафарини орқага сурдилар.

Абу Жаҳл ва унинг шериклари Ислом Маккадан ташқарига тарқалиб, Ясриб аҳолиси орасида кенгайиб кетаётганидан жуда қўр­қар эди. Бунинг устига мусулмонлар Ясрибга ҳижрат қила­ётгани, уларни ясрибликлар эски қадрдонлардек, меҳмоннавоз­лик билан қучоқ очиб кутиб олишаётганини эшитганларидан кейин, агар Муҳаммад ҳам Ясрибга кетиб қолса ва у ерда мусул­монларни бирлаштириб, уларга ўзи бошчилик қилса, бу душ­манни кейин енгиб бўлмайди, катта хавф-хатарга қоламиз, Мак­ка тижорати учун Шом йўли ҳам бекилади, деган ваҳима муш­рик­ларни чулғаб олди.

“Муҳаммад кучайяпти, бутун атроф унга ишоняпти, бу катта таҳликадир, уни ўлдириб, бу таҳликанинг олдини олайлик”, де­йишди.

Мушриклар маслаҳатга тўпланиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни қандай усул билан йўқотиш устида бош қо­ти­ришди. Уларга Абу Жаҳл бундай маслаҳат берди:

“Қурайш қабиласининг ҳамма уруғларидан биттадан одам танланади. Улар кескир қиличлар билан қуролланиб, бир пайтда Ра­сули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳужум қилади ва ба­равар зарба билан ўлдиради. Ким ўлдиргани аниқ бўлмагач, ҳошимийлар даъво қилолмайди ва дия (хун ҳақи) олиш билан кифояланади”.

Абу Жаҳлнинг бу таклифи бир овоздан қабул қилинди. Муш­риклар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уйларини ўраб олди. Жаброил (алайҳиссалом) бу воқеадан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни хабардор қилди. Пайғамбари­миз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)­ни чақир­тириб, унга:

“Мен Мадинага кетяпман. Бу омонатларни эртага эгаларига топшириб, мендан кейин бу ерда қолмасдан, сен ҳам йўлга чиқ! Бу кеча менинг ўрнимга кириб ёт! Менинг ёпинчиғим билан ўран!” дедилар. Кейин шу кеча хоналаридан чиқиб, Ёсин сурасидан:

«Яна уларнинг олдиларидан бир тўсиқ (парда)ортларидан бир тўсиқ (парда) қилиб,уларни ўраб қўйдикБасулар «кўра» олмаслар» (Ёсин, 9), ояти каримани ўқиб, ердан бир сиқим тупроқ олиб, муш­рик­лар­нинг устиларидан сочдилар ва уларнинг олдидан ўтиб кетди­лар. Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг уйига бориб, пиёда Мак­ка­дан чиқиб кетишди.

Шу кун икковлон пиёда юриб Савр тоғидаги ғорга етиб бо­риш­ди. У ерда бир неча кун туришди. Қурайш кофирлари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг чиқиб кетганларини билгани­дан кейин, чор-атрофга одам юбориб, у кишини излай бошлади. Қидирувчилар ғорнинг оғзигача борди. Аллоҳ таоло уларни ғор ичига киришдан йироқ қилди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ (соллалло­ҳу алайҳи ва саллам) ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) уларни кўриб ту­ришган эди. Ҳаттоки, Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) бир оз қўрқди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр­га: “Қўрқманг, Аллоҳ биз билан биргадир”, дедилар.

Эртасига дунёдаги энг содиқ икки дўст, бир неча кундан буён Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) сафарга тайёрлаб, боқиб тур­ган туяларга миниб, биргалашиб Ясриб томонга қараб жўнаб ке­тиш­ди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

«Кофир бўлганлар сизни асир олиш ё ўлдиришёки (юрт­дан) чиқариб юбориш учунмакр қилганларини эсланг(Улар) макр қилади, Аллоҳ ҳам “макр қиладиАллоҳмакр қи­лув­чиларнинг яхшисидир» (Анфол, 30).

Маккадан Мадинага юрадиган карвон қумликлар ва тоғлар орасидан ўтади ҳамда бир неча кунга чўзилади. Шунинг учун улар турли қишлоқларда қўниб ўтади. Масалан: Маккадан чиққан карвон Саниятул Ғазол, Кадид, Халис, Ғуддид, Кулийя, Жўҳфа, Бадр, Равжо ва Зулҳулайфа қишлоқларини босиб, сўнг Ясрибга ки­риб келарди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳамроҳлари би­лан карвон йўлида мушрикларга дуч келиб қолмаслик, улар­ни чалғитиш учун, карвон йўлини баъзи жойларда кесиб ўтиб, зан­жир ҳосил қилиб сафар қилдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам)нинг сафар йўллари аввал Ясрибга қарама-қарши тарафга, яъни Савр тоғига бўлди. У ердан Ҳудай­бийяга бордилар, Батни Мурра яқинида карвон йўлини кесиб ўтиб, Асфон яқинидан ўтдилар. Карвон йўлини яна Амаж қишлоғи яқинида кесиб ўтиб, Умму Маъбад чодирига етдилар. Қарама-қар­ши карвон йўлини кесиб ўтиб, Саниятул Мурра қишлоғига ва у ердан бир неча ки­чик-кичик қишлоқлар оралаб, Қубога етиб бордилар.

Ясрибга аввалроқ ҳижрат қилган муҳожирлар ва уларга ғам­хўрлик қилган ансорлар шаҳар ташқарисига чиқиб, севимли Пай­ғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни интизорлик билан кутиб туришарди.

Ҳаво иссиқ, барча мусулмонлар ўзларини сояга олган эди. За­рурат билан қир тепасига чиққан бир ясриблик яҳудий узоқдан бир тўп қора кийимлилар орасида оқ либос кийган икки кишига кўзи тушди. Ясрибликлар интизор бўлиб кутаётган кишилар шу­лар бўлса керак, деб беихтиёр: “Эй араб эли, бахтинглар келди, иқ­болинглар очилди”, деб бақирди.

Шу куни Ясриб яқинида Шомдан қайтаётган мусулмонлар ти­жорат карвони Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га йўлиқиб қолди, уларнинг бошлиғи Зубайр ибн Аввом эди. Улар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва ҳамроҳларини кўриб: “Эй Аллоҳнинг Расули, шаҳримизга келишингиз муборак бўлсин, янгилик бўлсин”, деб икки оқ либосни икковларининг ус­тиларига кийгазиб қўйишди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг келаётганла­рини эшитган мусулмонлар соя-салқиндан чиқиб келиб, у зотга пешвоз чиқди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ясрибдан тўрт чақирим масофадаги Қубо қишлоғига келиб тушдилар. Бу кун милодий сананинг 622 йил, 20 сентябр, Рабиул аввал ойининг ўн иккиси, душанба куни эди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қубода бир не­ча кун қолиб кетдилар. У ерда Қубо масжидини бино қилиш учун жой ҳозирладилар. Саҳобалар билан биргаликда тош жамлан­ди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзлари масжид қиб­ласини тўғрилаб, кейин муборак қўллари билан мас­жид пойдеворига биринчи тошни қўйиб бердилар.

Қуръони каримда бу жой:

«Биринчи кундан тақвога асосланган масжид» (Тавба, 108), деб зикр қилинди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни қу­ёш чиқар пайтида юзга яқин мусулмонлар ҳамроҳлигида Ясриб шаҳри томон юрдилар. Ярим йўлга борганда пешин намозининг вақти кирди. Шу ерда мусулмонлар учун жума намози фарз бўл­ди ва биринчи жума намози ҳам, биринчи жума хутбаси ҳам шу ерда ўқилди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шу куни ҳам­ду санодан сўнг: «Эй инсонлар, саломатлик пайтингизда охира­ти­нгиз учун тай­ёргарлик кўринглар. Билинглар, қиёмат кунида Аллоҳ­нинг ҳузурига таржимонсиз, воситачисиз борганингизда, Аллоҳ сизга: “Сенга менинг Расулим келиб огоҳлантирмадими? Мен сенга мол бердим, сенга лутфу эҳсон қилдим, ўзинг учун қан­дай ҳозирлик кўрдинг? Нафсинг учун нима ҳозирладинг?” деб сўрайди. Шунда ўнг ва чап томонингизга қараб ҳеч нарса топа ол­майсиз, сўнгра олд томонга қарайсиз, жаҳаннамдан бошқа ҳеч нарса кўрмайсиз. Шундай экан, ҳар ким ўзини, ҳаттоки яримта хурмо билан бўлса ҳам, оловдан сақласин, яхшиликлар қилсин. Уни топа олмаса, гўзал сўз билан ўзини қутқарсин. Чунки яхши­лик­нинг ўн баробардан юз баробаргача савоби бордир. Барчан­гизга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин», дедилар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмонлар билан биринчи жумани ўқиган жойларига бугунги кунда “Жумъа” масжиди деб айтилади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума намози­дан кейин Ясриб шаҳрига яқинлашдилар. Ясриб аҳлининг қалби­ни Аллоҳ аллақачон ҳидоятга очиб қўйган эди, Расулуллоҳ (сол­лал­лоҳу алайҳи ва саллам)ни жуда катта ҳурмат билан кутиб олиш­ди. Каттаю кичик, эркагу аёл кўчаларга, томларга чиқиб, Санийятул Вадо тепалигида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўз­лари тушиши билан юраклари жўшиб, “Расулуллоҳ”(Аллоҳнинг ра­сули) келди, деб севинганларидан жўр бўлиб оҳанг билан:

Талаъал бадру алайна мин санийятил вадоъи,

Важабаш шукру алайна модаъа лиллаҳи доъи,

Айюҳал мабъусу фийна жиъта биламрил мутоъи,

Жиъта шаррафтал Мадинамарҳабан ё хойра доъи.

Таржимаси:

Тўлин ой чиқди бизларга Вадо тоғининг устидан,

Керакдур шукрини айтмоқ, бу дунё борича биздан.

Келибсизхуш келибсизэй юбормиш Аллоҳ элчиси,

Келиб Мадинани шарафлантирганмарҳабоэй моҳир доъи.

дейишар эди. Халқ Санийятул Вадо тепалигидан кўринган Ра­сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ўн тўрт кунлик ойга ўх­шатди. Бир-бирларини табриклашди. Ясрибда мусулмонлар со­ни­нинг кўпайишини буюк неъмат деб билдилар. Айниқса, ёш қиз болалар севинч кўз ёшлари билан:

“Биз қаҳрамонликда донг таратган Бани Нажжорнинг қиз­ла­римиз. Ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз би­лан қўшни бўлганлари билан фахрланамиз”, дейишди. Пайғам­баримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) болаларга яқин келиб: “Мени яхши кўрасизларми?” дедилар. Болалар: “Жону дилимиз билан яхши кўрамиз”, деди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам болаларнинг жавобларидан мамнун бўлиб: “Мен ҳам сизларни севаман”, дедилар.

Ҳар бир ясриблик мусулмон у кишини ўз уйига тушишларини истаб, таклиф этарди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга:

“Туяни ўз ҳолига қўйинглар, у қаерда тўхтаса, ўша ерда меҳ­мон бўламиз”, дедилар. Туя аста-секин юриб, ҳозирги Масжиди Набий қурилган жойга келиб чўкди. Бир оздан кейин ўрнидан ту­риб, Масжид минбари қўйилган жойга бориб чўкди ва бўкира бош­лади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Иншааллоҳ ман­зилимиз шу ердир”, дедилар ва туядан тушиб: “Бу ерга энг яқин уй кимнинг уйи?” деб сўрадилар. Ҳозирда қабрлари Истан­бул­да бўл­ган Абу Айюб Ансорий дарҳол Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га яқин келиб: “Энг яқин уй менинг уйимдир, ё Расулуллоҳ”, деб юкларни кўтариб, ўз уйи томон бошлади. Пай­ғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

«Яна айтЭй РаббимМени бир муборак манзилга ту­ширгинСен (манзилга) туширувчиларнинг яхшисидирсан”» (Муъминун, 29), деб дуо қилдилар ва Абу Айюбнинг орқасидан юр­дилар. Туя чўккан жойнинг ҳақини тўлаб, сотиб олдилар ва у ерга масжид, ёнига эса оилалари учун ҳужралар қуришни буюриб, ўз­лари то масжид қурилгунга қадар Абу Айюбнинг уйида турдилар.

Ҳижратнинг иккинчи йили, сафар ойида масжид қуриб бит­казилди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжид ёнида ўзлари учун қурилган алоҳида хоналарга кўчиб ўтдилар. Бу хоналар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг “аз­во­жи мутаҳҳарот”лари учун қурилган бўлиб, улар“саодат ҳуж­рала­ри” дейилар эди. Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ана шу ҳуж­ра­лар­нинг бирида турган, ёш бўлса-да, Абу Бакр Сиддиқ (рози­ял­ло­ҳу анҳу)дек улуғ саҳобанинг хонадонларида тарбия кўр­ган фар­занд эка­нини ҳар бир қадамда изҳор қилган ва Пайғам­ба­ри­миз (сол­лал­лоҳу алайҳи ва саллам)нинг муҳаббатларини қозо­ниш­га му­яссар бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам) би­лан бирга яша­ган тўққиз йиллик ҳаётлари давомида ва­ҳий­га шо­ҳид бўлиб, кўп илм ўрганди ва саҳобалар орасида улуғ му­фас­сир­лар ҳамда фиқҳ би­лимдонлари қаторидан жой олди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларининг кўпчилиги деҳқонлар ва савдогарлар эди. Улар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан фақат намоз вақтларидаги­на кўриша оларди.

Шунинг учун масжиднинг ёнига бир суффа ҳам қилиниб, унинг усти капа шаклида ёпилди ва у суффада фақир саҳобалар, бошпанасиз ғариблар яшай бошлади. Улар доим масжидда бўлар, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёнларидан ҳеч ажралмас эди. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ҳам Суффа ас­ҳоб­ларидан эди. Улар доим Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ёнларида бўлиб, дин таълимини ўрганишар, ва­ҳийлар­ни биринчи бўлиб тинглашар, Қуръон ва ҳадисни ўрга­нишар эди. У жой алоҳида ўзига хос мактаб бўлиб, бу мактаб­нинг дарсхонаси масжид, маскани Суффа, талабалари Суффа ас­ҳоб­лари ва муаллими Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам)­нинг ўзлари эдилар. Суффа асҳоблари бутун ҳаётларини дин ва илмга бахшида этган эди. Ислом илмларининг дастлабки мак­таби шу тариқа табиий ва содда ҳолда бунёд этилди. Ўзига тўқ бўл­ган саҳоба­лар бу ерда истиқомат қиладиган толиби илмлар – “аҳ­ли суффа”ларга қарар ва озиқ-овқатларидан хабар олиб турарди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинадан таш­қари бирор ерга муаллим юбормоқчи бўлсалар, Суффа ас­ҳоб­ларидан бирини танлаб юборар эдилар.

Пайғамбар масжидининг қурилиши битгандан кейин масжид жамоасини жамоат намозларига чақириш муаммоси пайдо бўлди. Масжидга яқин мавзеларда яшовчи мусулмонлар намозга аввалги вақтда келиб олишар, узоқдагилар етиб келгунча кутишга маж­бур бўлишар эди. Бу ҳол жамоатга оғирлик қила бошлади. Жума ва бошқа фарз намозларни ўз вақтида билдирадиган бир аломатга муҳтож бўлишди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларни машваратга йиғдилар. Баъзилар қўнғироқ чалишни, яна баъзилар карнай чалишни, учинчилари эса тепаликка олов ёқишни таклиф қилди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бу одатлар яҳудийлар, насронийлар ва мажусийларнинг одатлари эканини айтиб, маъқул кўрмадилар. Машварат аҳли, ҳозирча Билол ҳабаший баланд овоз билан: “Намозга, намозга!” деб чақириб туришига иттифоқ қилиб тарқалди. Шу куни кечаси ансорлардан бири Абдуллоҳ ибн Зайд туш кўрди ва дарҳол келиб кўрган тушини Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га айтиб берди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хур­санд бўлиб: “Иншааллоҳ, ҳақ туш кўрибсан. Кўрганингни Билол­га айтиб тур, унинг овози сеникидан баландроқ, азонни у айт­син!” дедилар.

Билолнинг азон товушини эшитиб, Умар (розияллоҳу анҳу) ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурла­рига келиб, шундай туш кўрганини айтди. Айни шу пайтда Жаб­роил (алайҳиссалом) азон ҳақида ваҳий ҳам келтирган эди. Шун­дай қилиб, азон намоз вақти ва дин эркинлигининг аломати си­фатида жорий этилди. Азон лафзлари эшитганларга Аллоҳнинг ягоналигини, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳақ­лигини эълон этиш билан бирга, намознинг улуғ ибодат ва нажот топишнинг асосий йўриғи эканини эслатади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳижрат­ларигача Ясриб деб аталган шаҳар, у зот келганларидан сўнг “Мадинатун Набий”, яъни “Пайғамбар шаҳри” ёки “Мадинатул му­наввара”, яъни “Пайғамбар келишлари билан нур олган шаҳар”, деб номланди. Бу номлар қисқартирилиб, фақат “Мадина” шакли­гина қолди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага кел­ганларидан кейин, бу ерда катта ўзгариш содир бўлди. Ҳамма мусулмонлар Мадинага кўчиб кела бошлади. Илгари Макка араб­ларига кучли адовати бўлган Авс ва Хазраж қабилалари ёппасига мусулмонликни қабул қилиб, ҳижрат қилиб келган маккаликлар­га ғамхўрлик ва меҳрибонлик кўрсатар эди. Пайғамбаримиз (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) ансорлар ва муҳожирлар ўртасида “муохот”, яъни бир-бирлари билан “қардошлик аҳдлашуви” ор­қали диний биродарлик ришталарини мустаҳкамлаганларидан кейин, мадиналик мусулмонлар маккалик мусулмонларни уй­ларига олиб боришлари, мол-мулкларини баҳам кўришлари за­рур бўлди. Бу дин қардошлиги туғишган қариндошликдан ҳам афзал эди. Ансорлар ҳаётлик пайтидагина муҳожирларга ёрдам кўрсатмасдан, балки ўлаётган пайтида ҳам дин қардошига меъ­росидан улуш бериши лозим эди. Муҳожирлар ва ансорлар ўр­та­сидаги бу қардошлик Қуръони карим оятлари билан мус­таҳ­камланди:

«Албаттаимон келтирганҳижрат қилганмоллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида(душманга қарши) курашган ва (муҳожирларга) жой бериб ёрдам кўрсатган(мадиналик ансор)­ларайнан ўшалар бирбирларига дўстдирлар» (Анфол, 72).

Мадинада Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ва мусулмонларга дўст икки қабила билан бирга икки ашаддий душ­ман тоифаси ҳам бор эди, уларнинг биринчиси Авс ва Хазраж қа­би­ласи орасидан чиққан мунофиқлар бўлиб, бу тоифанинг бош­лиғи Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул эди. Пайғамбаримиз (сол­лал­лоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага келмасларидан аввал Хазраж зода­гонларидан бўлган Абдуллоҳ ибн Убай қабила раислигига сайла­ниш арафасида эди, бу иш амалга ошмади. Икки қабила аҳли ҳам мусулмонликни қабул қилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат қилиши ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни яхши кўриши Абдуллоҳ ибн Убай ҳамда унинг тараф­дор­лари қалбида адоват, нифоқ олови кучайишига сабаб бўлди. Муно­фиқ­лар зоҳиран мусулмонликни қабул қилган бўлса-да, қалбларида эски бутпарастлик эътиқодини сақлаётган эди.

Иккинчиси, Мадина яҳудийлари: Фаластиндан келиб қолган Бани Қурайза, Бани Қайнуқоъ ва Бани Назир номли учта қабила бўлиб, улар мунофиқлардан ҳам хавфлироқ эди.

Яҳудийлар азалдан Макка араблари билан жуда мустаҳкам сав­до алоқаларини ўрнатган эди. Мадинадаги бу икки ашаддий душ­ман кучи Исломга қаттиқ хавф-хатар солиб турарди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эҳтиёт чорасини кўриб, хавфнинг олдини олиш ва Ислом бағрикенгли­гини изҳор қилиш мақсадида ансорлар ва муҳожирларни бир-бир­ларига қандай қариндош тутинтирган бўлсалар, ансорлар би­лан яҳудийлар орасида “Ҳамюртлик, ватандошлик” аҳдномасини туздирдилар.

Шундай қилиб, ҳижратнинг биринчи йилида қуйидаги муҳим воқеалар содир бўлди:

  1. Жума намози фарз қилинди.
  2. Пайғамбар масжиди қурилди.
  3. Азон машруъ бўлди.
  4. Муҳожирлар билан ансорлар ўзаро дўстлаштирилди.
  5. Яҳудийлар билан тинчлик аҳдномаси имзоланди.
  6. Ойша онамизнинг тўйлари бўлди.

Пайғамбар масжидларидан кейин бирин-кетин Мадинада бош­қа масжидлар ҳам қурила бошлади. Ҳамма масжидларнинг қиб­ласи Қуддус тарафга қаратилган бўлиб, Пайғамбаримиз (соллал­лоҳу алайҳи ва саллам) қибланинг Каъба тарафда бўлишини жу­да-жуда хоҳлардилар. Ана шундай масжидлардан бири Бани Сала­ма уруғи масжидида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аср намозини жамоатга ўқиб бераётган эдилар. Намознинг ик­кинчи ракатига етганларида Аллоҳ таоло оят нозил қилди.

«Юзингизни Масжидул Ҳаром тарафга буринг!» (Бақа­ра, 144) ояти каримаси билан Аллоҳ таоло мусулмонларнинг қиб­ласи шу кундан эътиборан Масдижул Ҳаром томонда бўлишини бу­юр­ди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак юзла­рини Қуддус тарафдан Макка тарафга бурдилар, жамоа ҳам ўз сафларини тўғрилаб олди, аср намозининг қолган икки ракати­ни Масжидул Ҳаромга қараб адо қилдилар. Шу кундан эътиборан ана шу масжид – “Масжидул қиблатайн”, яъни “Икки қиблали мас­жид”, деб ном олди.

Бу воқеа ҳижратнинг иккинчи йилида содир бўлиб, бирин­чи­дан, мусулмонларнинг яҳудийлар ва насронийлардан иборат аҳли китоблар билан “қибла бирлиги” бузилган бўлса, иккинчи­дан яқинда Макка мусулмонлар томонидан фатҳ этилишига, Ис­лом юксак даражада равнақ топишига қатъий ишора ҳам эди.

Ҳижратнинг биринчи йилида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмонлар билан яҳудийлар орасида “ҳам­юрт­лик” аҳдномасини туздирган бўлсалар-да, бу аҳдномага амал қи­лишни яҳудийлар истамаётган эди.

Бунинг устига, тижорат ҳамкорлари бўлган маккалик зодагон­лар кетма-кет одам юбориб, яҳудийларни мусулмонларга қарши гижгижлашар, агар мусулмонлар кучайиб кетса, Мадина орқали Шомга ўтадиган тижорат йўллари бекилиб қолишини айтиб қўр­қитишар, шунинг учун мусулмонларни ҳали кучаймасдан йўқ қи­лиш, имкон топилган вақтда ўлдиришга тезлар эди. Шу сабабли мусулмонларнинг ҳижратдан кейинги дастлабки йиллари хавфу хатар билан ўтди. Кечалари навбатчилик қилиб, мижжа қоқмай ўти­ришарди. Шунинг учун Мадина атрофини қўриқлаш мақсади­да мусулмонлардан биринчи посбонлар гуруҳи тузилди ва унга бошлиқ этиб Абдуллоҳ ибн Жаҳш тайинланди.

Яҳудийлар ва мунофиқлардан ҳар сонияда эҳтиёт бўлиш ло­зим эди. Бунинг устига қибланинг Масжидул Ҳаромга ўзгариши Ислом душманлари – яҳудийлар, мунофиқлар, мушрикларнинг ға­ла­мислигини оширди, адоватини кучайтирди. Натижада му­сулмонлар Ислом душманларига қарши бир неча бор катта-ки­чик урушлар олиб борди. Аслида, мусулмончиликка мажбуран эмас, даъват, амру маъруф ва наҳйи мункар билан одамларни, қа­билаларни, миллатларни жалб қилишга Аллоҳ буюрган эди. Са­ҳо­балар мушрикларга ҳужум қилиш, зарба бериш учун Пай­ғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ижозат сўради. Аммо Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Биз бунга бую­рилмадик”, деб рухсат бермаган эдилар. Аммо мушриклар, му­но­фиқлар ва яҳудийларнинг тажовузкорликлари ҳаддан ошиб бо­риши, бир-бирлари билан мусулмонларга қарши ўзаро ёрдам­лашишга аҳдлашувлари, мусулмонлар билан қилган аҳдларини бузганларидан кейин, Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳам мудофаа учун жанг қилишга изн берди:

«АлбаттаАллоҳ имон келтирганларни мудофаа қилурАл­баттаАллоҳ барча хоинва ношукрларни суймас(Муш­рик­лар томонидан) ҳужумга учраётган(мусулмон)ларгамаз­лум бўл­ганликлари сабабли(жанг қилишга) изн берилдиАл­бат­таАллоҳ уларга ёрдам беришга қодирдир» (Ҳаж, 38–39).

Жанобимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) Мадинада 10 йилдан ор­тиқ илоҳий вазифаларни адо этдилар. 12 йил Маккада жами сал кам 23 йил мобайнида пайғамбарлик фаолиятларини олиб бордилар.

Оламларга раҳмат бўлиб келган зот 632 йил душанба куни до­рулфанодан дорулбақога риҳлат қилдилар. Пайғамбар (алай­ҳис­салом) қамарий йил ҳисоби бўйича салкам 63, шамсий йил ҳисо­бида эса 61 ёшда оламдан ўтганлар (ул зотга Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин).

Аллоҳ таолонинг мукаррам бандаси, башарият ичида энг ази­зу мукаррами бўлган Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбарлик бурчларини жуда қисқа муддат ичида, аъло даражада адо этиб улгурдилар. Бироқ шу қисқа вақт ичида олдин ўтган барча пайғамбарларга нисбатан жуда оғир, мураккаб, азоб-уқубатли йўлни босиб ўтдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад (сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам) аввало, Аллоҳнинг бандаси, шу би­лан бирга савдогар, ибратли оила бошлиғи, мушриклар таъқибига уч­раган муҳожир, моҳир нотиқ, сўзи таъсирли воиз, адолатли қо­зи эдилар. Кўп нарсадан хабардор аллома, етук саркарда, машҳур дав­лат арбоби, ҳатто, подшо бўла олган, инсу жинга юборилган пай­ғамбар эдилар.

Ул зотдан башариятга, махлуқоту мавжудотга зулматдан ёруғ­ликка, залолатдан ҳидоятга олиб чиқувчи икки буюк нур қол­ди. Бири Аллоҳнинг каломи – илоҳий ваҳий бўлмиш Қуръони ка­рим, иккинчиси ул зотнинг суннатлари – инсониятга фойдали ҳик­мат­ларга тўла ҳадислари – васиятларидир.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” (1-жилд) китобидан

Янгиликлар

Top