muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Мотуридия мазҳаби уламолари: “Иймон зиёда ва кам бўлмайди” балки, Иймонни нури зиёда ва кам бўлади – деганлар ва ўзларининг бу қарашларига кўплаб ақлий ва нақлий далиллар келтиришган.

Ақлий далиллари: иймон деганда тўлиқ 100% бўлган ишонч тушунилади. Агар ишонч 100% га етмаган бўлса “зон” (катта эҳтимол) даражасидаги ишонч бўлиб қолади. Бундай ишонч эса иймон ҳисобланмайди. Ана шу эътибордан иймон (яъни 100% ишонч) ўзи тўлиқ бўлгани учун бошқа зиёдаликни қабул қилмайди. Бу даражадан кам бўлса иймон бўлмай қолиши эътиборидан камайиши ҳам мумкин эмас, деб эътиқод қилинади.

Нақлий далилларга жавоблари:

“Иймонларини зиёда қилувчи” маъносидаги оятлар мўмин кишининг Қуръон оятлари тиловат қилинган пайтда иймон нури янада зиёдалашиб, ҳаёт йўлларидаги таъсири ошиб боришини англатади. Яъни мўминлар тоат-ибодатларда бир-бирларидан фарқли бўладилар, аммо иймоннинг аслида ўзаро тенг бўладилар. Масалан, мевали дарахтлар бир-биридан кўп ё кам мева беришда фарқли бўлади, аммо мевали дарахт деган ном уларнинг барчасига тенг ишлатилади.

Мирзаев Абдураҳим,
Тўрақўрғон тумани "Абдулваҳҳоб қори" жоме масжиди имом хатиби

Четвер, 02 ноябрь 2023 00:00

Жаннат дарвозаси (1-қисм)

Муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназар

Инсонларга тўғри йўлни аниқ қилиб кўрсатиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. “Кимга Аллоҳ яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” деган Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва саловатлар бўлсин.

Мазҳаб сўзи аслида арабча “Заҳаба” феъли сўзидан олинган бўлиб йўл, йўналиш деган маънони билдиради. Истилоҳда эса аҳли суннати вал жамоанинг тўрт имомларининг фиқҳий мазҳаблари тушунилади.

Фиқҳий мазҳаблар 4 га, ақидавий мазҳаблар 2 га бўлинади. Бунда Абу Мансур Мотуридийнинг “Мотурудия” ва Абул Ҳасан Ашъарийнинг “Ашъария” мазҳаби киради.

Баъзи инсонлар ўртасида фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликка чақирувчилар ҳам учраб туради. Бундай кишилар, асосан, фиқҳдан бехабар, илм остонасига эндигина қадам қўйган ёки ҳақиқий илмдан бебаҳра қолган одамлар бўлади.Улар мазҳабга  эргашишни айб ва нуқсон деб билиб, фиқҳий мазҳаббошиларга тил теккизишгача етиб борадилар. Суриялик машҳур олим Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий мазҳабсизликка чақирувчиларни. Исломдаги энг хатарли бидъат, деб биладилар. У киши мазҳабсизликни динсизликка олиб борувчи қўприк деб атайдилар.

Уламоларимиз, фиқҳий мазҳаблар имомлари ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар:

Бу дунёдан яхши яшаб, ўтиш худди тоғнинг чўққисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қурьон ва Суннат ўша чуққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма. Мазҳаб имомлари эса, ушбулардан фойдаланиб чўққига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қуйиб кетган кишилар. Мазҳабни инкор қилувчилар тоғнинг тагига келиб қулланмани олиб, ўзига янги йўл топиб, чўққига чиқишга ҳаракат қилаётган одамга ўхшайди. Бунинг учун камида мазҳаббошининг илми билан унинг илми тенг бўлиши керак.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: «Албатта» мана шу (Менинг) Тўғри йўлимдир. Унга эргашингиз! (Бошқа турли) йўлларга эргашмангиз! Акс ҳолда, улар сизларни унинг йўлидан айириб қўяди. Тақволи бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) қилган ҳукмлари мана шулардир.

Мазҳабларнинг тўтган йўллларига эса оятдаги  ,,манашу менинг тўғри йўлимдир,, деган жойи тўғри келади.

Диндан фақат ўзиниг дунёвий мақсадлари учун фойдаланишни истаган ёки Қурьон оятлари ва суннатга қўр-кўрона амал қилиб улардан кўзланган ҳақиқий маънони бошқа тарафга бўриб, Ислом уламоларининг йўлини тарк этган киши бетаҳқиқ ўзига ўзи зулм қилган кишидир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта, Аллоҳ одамларга бирор нарсада зулм (ноҳақлик) қилмайди. Лекин одамлар ўзларига зулм қиладилар, деб марҳамат этган. Бизнинг юртимизда Имоми Аъзам, яъни Ҳанафий мазҳаби кенг тарқалган. Шунинг учун ҳар бир инсон ушбу мазҳабга амал қилиб ибодатларини бажарса тўғри йўлдан адашмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизни мазҳабга амал қиладиган мўмин бандалардан қилсин.

Зафар Яҳёев,
 Ургут туман “Мирзо Улуғбек” жоми масжиди имом-хатиби

 

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Отам менга совға берди. Онам Амра бинти Равоҳа: “То бунга (совғага) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни гувоҳ қилмагунингизча рози бўлмайман”, деди.

Отам Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига борди ва: “Мен Амра бинти Равоҳадан дунёга келган ўғлимга (мулкимдан) ҳадя бердим. Ё Расулуллоҳ, Амра сизни гувоҳ қилишимни буюрди”, деди. Набий алайҳиссалом: “Бошқа фарзандларингга ҳам бердингми?!” деб сўрадилар. Отам: “Йўқ”, деди. Набий алайҳиссалом: “Аллоҳ таолога тақво қилинглар ҳамда фарзандларингиз орасида адолат қилинглар”, дедилар.

Ровий айтади: “Отам келиб ҳадясини қайтариб олди”».

Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Табароний раҳимаҳумаллоҳ Шаъбийдан қилган ривоятида бундай дейилади: «Бир куни Нўъмон ибн Башир Куфада хутба қилиб бундай деди: “Отам Башир ибн Саъд Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига борди ва: “Амра бинти Равоҳа ўғил фарзанд туғиб берди. Мен унга “Нўъмон” деб исм қўйдим. Амра то молимдан энг яхшисини ўғлимга ҳадя қилмагунимча болага қарамаслигини айтди. Шунингдек, менга: “Бунга Расулуллоҳ алайҳиссаломни гувоҳ қилинг”, деди».

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривоятида эса қуйидагичадир: «Онам отамнинг молидан баъзи бир ҳадяларни менга беришини талаб қилди. Отам бу ишни бир йил чўзиб юрди. Кейин берди. Онам: “То бунга Набий алайҳиссаломни гувоҳ қилмагунингизча, рози бўлмайман”, деди. Айтади: “Отам мени кўтариб Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига олиб борди...”» Ривоятларга қараганда, ҳадисдаги “ҳадя” хизматкор, яъни қул бўлгани аёнлашади.

Уламолар ривоятларни жамлаб бундай дейишади: «Амра фақат ўғлига тааллуқли бирор нарса бермагунича болага қарашдан бош тортган. Башир Амрага таскин бериш учун ўғлига боғ ҳадя қилмоқчи бўлди. Бу ишни пайсалга солиб, охири беришдан воз кечди. Амра қайта талаб қилди. Башир бир ёки икки йил ўғлига ҳадя беришни чўзиб юрди. Сўнгра боғ ўрнига ғулом совға қилишни истаб қолди. Амра рози бўлди. Фақат Баширнинг бу совғани ҳам қайтариб олишидан қўрқиб, ҳадяни тасдиқлатиш, тағин қайтариб олмаслигини кафолатлаб олиш учун Расулуллоҳ алайҳиссаломни гувоҳ қилишни истади. Шунингдек, Баширнинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳадяга гувоҳ бўлишларини сўраши бир марта бўлган.

Хулоса қилиб айтганда, Нўъмон розияллоҳу анҳу гоҳида қиссанинг бир қисмини, гоҳида эса бошқа қисмини ҳикоя қилиб берган. У отасининг барча ривоятларини эшитди, лекин фақат шуниси билан чекланди.

Башир Набий алайҳиссаломдан гувоҳликларини сўраганда, у зот алайҳиссалом: “Бу ўғлингдан бошқа яна болаларинг борми?” деб сўрадилар. Башир: “Ҳа”, деди. Набий алайҳиссалом: “Бошқа фарзандларингга ҳам шу болангга берганинг сингари бердингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Аллоҳ таолога тақво қилинглар ҳамда фарзандларингиз яхшилик қилишда сизга адолатли бўлишларини истаганигиз каби совға беришда улар ўртасида адолат қилинглар”, дедилар».

Имом Аҳмад Шаъбий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилади: «Пайғамбаримиз алайҳиссалом Баширга бундай дедилар: “Болаларингнинг сендаги ҳақи уларнинг орасида адолат қилишингдир. Мени адолатсизликка гувоҳ қилма. Болаларингнинг барчалари бирдай сенга яхшилик қилишларини хоҳламайсанми?” дедилар. Башир: “Албатта, хоҳлайман”, деди. Набий алайҳиссалом: “У ҳолда бундай қилма”, дедилар.

Гарчи қиссада совға ва лафзларда ихтилоф бўлса-да, уларнинг бари бир нарсага, яъни совға улашишда болаларни тенг кўришни талаб қилиш бор».

Уламолар совға улашишда болаларни тенг кўриш ҳукми борасида ихтилоф қилишди. Имом Товус, Саврий, Аҳмад ва Исҳоқ раҳимаҳумуллоҳ: “Болаларга совға улашишда тенглик қилиш вожиб”, дейдилар. Моликийлар ҳам шу фикрда. Улардаги машҳур қавл шуки, бундай тарзда берилган ҳадя ботилдир. Улар Набий алайҳиссаломнинг: “Аллоҳ таолога тақво қилинглар ҳамда фарзандларингиз орасида адолат қилинглар”, деган сўзларини ҳужжат қилиб, буйруқни вожиб дейишади. Шунингдек, адолатсизлик ака-ука, опа-сингиллар орасида нафрат уйғотади, бу эса силаи раҳмнинг узилишига олиб келади.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Болаларнинг бирини бошқасидан ортиқ кўриш мумкин эмас. Фақат шуни оқлайдиган бирор сабаб бўлса, зарари йўқ. Масалан, бола ногирон бўлса ёки шунга ўхшаш сабабга кўра жоиз”, деган.

Жумҳур уламолар, жумладан, ҳанафийлар совға улашишда болаларни тенг кўриш вожиб эмас, балки мустаҳабдир, дейдилар. Отанинг баъзи болаларини ортиқ кўриши макруҳ бўлса-да, жоиздир. Уларни тенг кўриш мустаҳабдир.

Жумҳур уламолар ушбу фикрларига Имом Муслимнинг ривоятидаги Набий алайҳиссаломнинг: “Бунга мендан бошқани гувоҳ қил”, деган сўзларини далил қилиб: “Бу ерда гувоҳ келтиришга рухсат бор. Рухсат эса ҳаром ишга берилмайди”, дейдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг гувоҳликка ўтишдан бош тортишлари имомликлари учун бўлиши мумкин. Гўё у зот алайҳиссалом: “Мен гувоҳлик бермайман, чунки гувоҳликка ўтиш имомнинг ваколатидаги нарса эмас. Имомнинг вазифаси ҳукм чиқариш”, демоқдалар. Ёки у зот алайҳиссаломнинг гувоҳ бўлмаганлари эҳтиёткорлик туфайли эди. Бундан маълум бўладики, фарзандларга ҳадя беришда баробар кўрмаслик хилофул авлодир (жоиз бир ишнинг хилофини қилиш афзаллиги учун ишлатиладиган истилоҳ).

Жумҳур уламолар совға улашишда болаларни тенг кўриш борасида ихтилоф қилганлари каби отанинг бир ўғлини ака-укаларидан ортиқ қилиб берган совғасини қайтариб олиши ҳукми борасида ҳам ихтилоф қилишди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Ҳадяни қайтариб олиши вожиб. Боиси Набий алайҳиссаломнинг: “Уни қайтар”, деганлари вожибга далолат қилади», дейди. Бошқа уламолар Набий алайҳиссаломнинг буйруқларини мустаҳабликка ва ишнинг афзалини баён қилишга йўйишади.

Манбалар асосида
Шофиркон тумани бош имом-хатиби
Миржон ЭГАМБЕРДИЕВ
тайёрлади

Сторінка 55 з 305

Янгиликлар

Top