muslim.uz

muslim.uz

Самарқандлик ҳаттот Абдужалил Эргашев 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзди. Sputnik билдиришича, бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги хабар бермоқда.


“Ушбу улуғ каломлар битилган китобни уч йил мобайнида 310 вараққа (2 томонлама), 620 саҳифада араб куфи хатида ёзишга муваффақ бўлдим”, - дейди ҳаттот.


Ҳатотнинг айтишича, Самарқанд қоғози ўзининг умрбоқийлиги, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкин бўлганлиги ҳамда сувда ивимаслиги билан шуҳрат қозонган. Шунинг учун китоб варақларига шу қоғоздан фойдаланилган.


Маълумот учун, Самарқанд қоғози “Конигил-Мерос” қоғоз ишлаб чиқариш ҳунармандчилик марказида ишлаб чиқилади. Қоғозлар аҳоли орасида “балх тути” деб аталувчи тут нави пўстлоғидан тайёрланади. Бугунги кунда самарқанд қоғозидан нафақат Ўзбекистон, балки Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда кенг фойдаланилмоқда.


Қуръони каримнинг бизгача етиб келган 10 та қадимий қўлёзмаси мавжуд. Улар “Бирмингем Қуръони қўлёзмаси”, “Сана қўлёзмаси”, “Тўпқопи қўлёзмаси”, “Қуръоннинг Самарқанд қўлёзмаси”, “Санкт-Петербургдаги Қуръон”, “Ҳаворанг Қуръон”, “Ибн ал-Баваба”, “Аналус қўлёзмаси”, “Мағриб қўлёзмаси”, “Севиля Қуръони” деб аталади.


Қуръоннинг йирик ва энг қадимий нусхаларидан бири – “Усмон Мусфаҳи” ҳам Ўзбекистонда, “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Наманган шаҳар "Ҳомиддин қори" жоме масжиди имом-ноиби

Насриддинов Муҳаммадбобур

Икки муқаддас масжид бошқаруви агентлиги Рамазон ойининг бошидан буён Қуръоннинг 30 000 дан кўпроқ нусхаларини Ал-Ҳарам масжидига ташриф буюрувчиларга тақдим этди.

Islam.ru билдиришича, Қирол Фаҳд номидаги Қуръони каримни чоп этиш нашриёти мажмуаси чоп этган нусхалари Қирол Салмондан Ал Ҳарам масжиди меҳмонларига совға ҳисобланади.


Агентлик ҳузуридаги Қуръон нусхалари билан ишлаш департаменти директори Ғозий Ал-Тубианийнинг сўзларига кўра, тарқатиш "Ҳар бир ташриф буюрувчи учун Қуръон нусхаси"дастури доирасида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Суббота, 30 Апрель 2022 00:00

Ислом – мўтадил дин (видео)

«Ҳазрати Али» жоме масжиди имоми- хатиби

устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Бугун, 29 апрель куни пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Дастлаб Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов 2022 йилда диний соҳада амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумот берди. Сўнг Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректорлари Шавкат Мавланов ҳамда Зоҳиджон Исломов 2022 йил давомида Академияда қилинган ишлар ҳақида сўзлаб беришди.

Матбуот анжумани давомида журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон халқаро ислом академияси дунёдаги етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот марказлари орасида ўз нуфузига эга. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил қилинган.

Дастлаб Тошкент ислом университети ва кейинчалик бир муддат Ўзбекистон ислом академияси сифатида фаолият юритган мазкур олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот марказига Халқаро академия мақоми берилди.

2022 йилда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий салоҳиятини ошириш Миллий рейтингида 63% кўрсаткич билан Республика олий таълим муассасалари орасида 1-ўринни эгаллади.

Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 1 минг 670 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шундан 1 минг 430 нафар талаба бакалавриат, 240 нафари эса магистратура босқичида ўқийди. Академияда Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Афғонистон давлатларидан жами 39 нафар (33 нафар бакалавр, 2 нафар магистрант, 4 нафар докторант) хорижий талаба таҳсил олади.

Шунингдек, Академияда 82 нафар докторант илмий-тадқиқотчилик фаолиятини олиб бормоқда. Шундан 71 нафари (PhD), 4 нафар (DSc) ва 7 нафар стажор-тадқиқотчилардир.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Европа, Африка ва Осиёдаги 14 мамлакатнинг 37 та нуфузли олий таълим, илмий-тадқиқот муассасаси ва халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик алоқаларини изчил амалга оширяпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top