Ўзбекистон янгиликлари

Бугун Косонсой, Поп, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманларининг чегара ҳудудларида жойлашган масжидларга жума намозини адо этиш учун юбориладиган имомлар билан мажлис ўтказилиб, уларга керакли тавсиялар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигининг 2024 йил 11 январ кундаги 01А/03-сонли буйруғи 3-банди ижроси юзасидан вилоятдаги чегара ҳудудларда жойлашган масжидларга жума намозини адо этиш учун борадиган тажрибали нотиқ имом-хатиб ва имом-ноиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан тақдим этилган жума тезисига ва қўшимча тарзда "ТИНЧЛИК ХОТИРЖАМЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ", "ШУКРОНАЛИК ФАЗИЛАТИ", "ВАТАНГА МУҲАББАТ" каби мавзуларда ҳам жамоатга таъсирчан тарзда етказиш борасида кўрсатмалар берилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

690 марта ўқилди

Янгиликлар

Top