muslim.uz

muslim.uz

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон овқатни ёмонламаганлар, ёқтирсалар еганлар, ёқтирмасалар емаганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Ҳалол таом банда учун Аллоҳ таолонинг неъмати ҳисобланади. Ҳар бир неъмат учун банда Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Фақат нонкўр инсонгина шукр ўрнига таомни айблашга ўтади.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД

الإثنين, 23 تشرين2/نوفمبر 2020 00:00

БААда Қуръон ҳофизлари танлови бошланди

Дубайда Қуръон ҳофизлари учун танлов бошланди. Тадбир ҳар йили Дубай ислом ишлари ва хайрия фаолияти бўйича бошқармаси (IACAD) томонидан ташкил этилади. Ташкилотнинг расмий вакили Ҳамда Аҳмад аль-Муҳайрининг айтишича, иштирокчилар Қуръонни ёдлашнинг олти тоифаси бўйича беллашадилар. Islam.ru хабарига кўра, танлов натижалари 25 ноябрь куни эълон қилинади. Тадбир COVID-19 пандемияси сабабли онлайн тарзда ўтказилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Бир йил олдин қизим вафот этганди. Деворга расмини илиб қўйишим мумкин-ми? Кейин қизимни кўп ўйлайман, тушларимга кирса дейман, лекин ҳеч тушимга кирмайди, у мендан розимасмикан деб ўйлаб қоламан. Мен нотўғри ўйламаяпман-ми?

— Яхши эмас. Уч зарари бор: биринчиси, инсон ва ҳайвон расмини белдан юқори жойга осиш ножоиздир. Ўсимлик ва жонсиз нарсаларнинг расмини осиб қўйишнинг ҳеч зарари йўқ. Иккинчиси, жонли расм илинган хонага раҳмат фаришталари кирмайди. Фоторасмларни альбомда сақлаш лозим. Учинчиси, деворида расм осилган хонада намоз ўқиш макруҳдир.

Қизингизнинг руҳи шод бўлиши учун Қуръон тиловати қилиб, садақа бериб, шуларнинг савобини унинг руҳига бағишлаш мумкин. Тушга кирмаслиги ёмонлик аломати эмас.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

السبت, 21 تشرين2/نوفمبر 2020 00:00

Ўлимдан омондамисиз?

Абу Алийя айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазиз одамлар билан ўтирган эди. Кун ярим бўлиб, қиздира бошлагач, одамларга: «Мен қайтиб келгунимча шу ерда туринглар» деб, бир оз дам олиш учун ичкарига кириб кетди. Бироздан сўнг ўғли Абдулмалик келиб, уни сўраган эди, одамлар унинг ичкарига кириб кетганини айтишди. Ўғли киришга изн сўради, унга изн берилди. У кириб, отасидан «Мўминларнинг амири, бу ерга нима учун кирдингиз?» деб сўради. «Бир оз дам олмоқчи эдим», деди Умар. Ўғли одоб билан: «Фуқароларингиз эшигингиз олдида кутиб турган ҳолда сизга ўлим келиб қолишидан омондамисиз? Улардан беркиниб олдингизми?» деди. Умар ибн Абдулазиз бу гапдан сўнг тез ўрнидан туриб, одамлар олдига чиқди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Видеолавҳалар

Top