muslim.uz
Динда саволим бор: Ҳозир кўпчилик лотерея ўйнашга қизиқиб кетди...
— Ҳозир кўпчилик лотерея ўйнашга қизиқиб кетди. Лотереяларнинг ҳам турли-тумани чиқиб кетган. Мен лотерeя ўйнаш ҳаром, ундан кeлган пул ҳам ҳаром, чунки қиморга киради, деб ўқигандим. Лотерея ўйнаётган дўстларимга шуни айтсам, улар: “Бунга далил йўқ, қиморга кирмайди, авваллари бундай ўйинлар бўлмаган”, дeйишяпти. Илтимос, динимиздан далил кeлтириб бeрсангиз, мeн уларга кўрсатардим.
— Умумий қоида: кўпчилик пул тикиб, гарчи озгинадан бўлса ҳам улардан бирига ўша пул ютуқ сифатида етиши қимор ҳисобланади.
Бир томон ўзи тарафидан ютуқ қўйса, уни олиш жоиз. Масалан, бирор ташкилот спорт мусобақасини уюштириб, қатнашувчилардан пул олмасдан ўзи тарафидан ютуқ тайинласа, ғолибга уни олиш жоиз.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Дунё хазинаси мужассам бўлган инсонни биласизми? (видео)
Сохта салафийларнинг муайян бир мазҳабга мансублик ҳаром деган сўзларига раддия
Аллома Зафар Аҳмад Усмонийнинг «Эълоус-сунан» номли китобидан куйи-даги иқтибосларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдим:
«Муайян мазҳабни лозим тутиш ҳақидаги таҳқиқ.
«...Ҳақиқатни айтганда, динда иқтидо қилинадиган имомларнинг барчаси мустақийм ҳидоятдадирлар. Бир юртда улар дан қай бирларининг мазҳаби тарқалган бўлса ва унинг уламолари кўп бўлса, оммий - ижтиҳо; даражасига етмаган киши учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Унга ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши англаб олинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.
Агар юртлардан бирида барча мазҳаблар тарқалган ва машҳур бўлган бўлса, ҳамда ҳар мазҳабнинг уламолари ҳам етарли бўлса, оммийга истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади. Унинг учун барча мазҳаблар баробар бўлади. У муайян мазҳабни тутмасдан, мазҳабларнинг уламоларидан - бир сафар биридан, иккинчисида бош-қасидан фатво сўраса, жоиз. Салафи солиҳ розияллоҳу анҳум шундай килганлар. Фақат шарт шуки, бир амалда икки мазҳабдан «талфиқ» қилмасин, ҳавойи нафсига эргашиб, фақат рухсатларнинг ортидан тушмасин. Чунки бундай қилиш далил ва ижмоъ ила ҳаром қилингандир» (20-жуз, 290-бет).
Бироқ Аллоҳнинг ҳикмати ва махлуқотлар ичидаги суннати одамларнинг умумий тарзда илм-маърифат борасида, хусусан, шариат аҳкомлари борасида бир-бирларидан тафовутда бўлишларини тақозо қилгач, ҳамма Аллоҳнинг шариати ва қонунига бўйсуниши учун ҳам илмсиз одам олимнинг этагидан тутиши, олимнинг эса ўзидан кўра олимроққа эргашмоғи лозим бўлиб қолди. Токи ҳамма битта йўл - ўта иззатли ва мақталган Аллоҳнинг йўли узра бирлашсин.
Бу ҳақиқат бизларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган иқтидомизда ҳам ўз ифодасини топади. Зеро, биз у зотга оддийгина бир шахс сифатидаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлганлари учун эмас, балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг (буйруқ ва қайтариқларини бандаларга) етказувчиси бўлганлари сабабли иқтидо қиламиз, холос. Шунинг учун ҳам «Китобга эргашиш Суннатга эргашишдан кўра аълороқцир, чунки Аллоҳнинг каломи, ким бўлишидан қатъи назар, банданинг каломидан кўра эргашишга ҳақлироқ ва аълороқдир», дейилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимизнинг сабаби, у зотнинг Аллоҳ таолонинг (амрларини бандаларга) етказувчи бўлганларидир. Демак, у кишига фақат шунинг учун эргашамиз.
Мужтаҳид имомларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини, у зотнинг гапларидаги мазмун ва мақсадни англаб, уларни одамларга етказиш каби ишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга Робби азза ва жалланинг ҳукмларини етказиш ва ўзларига нозил қилинган Қуръонни тушунтириб бериш ишлари кабидир.
“Муҳаммад Зариф” жомеъ масжиди имом-ҳатиби Шуҳратилла Исроилов
Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ – "Жинларнинг иймонга келиши" (20-қисм)
Уфада яна бир масжид қурилади
Уфа яна бир масжид қуришга тайёр. Лойиҳа шаҳар Кенгашининг қўллаб-қувватлашини олди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.
Ленинский туманида, Габдрахман Қодиров, Райский ва Затонский шоссеси кўчалари чорраҳасида диний объект қурилиши режалаштирилган. Ҳозир 8,5 гектар бу майдон деярли бўш, бу ерда икки турар-жой бинолари, бир гараж ва хўжалик бинолари бор.
Архитектура-режалаштириш бюроси "Маҳалла Шамил"маҳаллий мусулмон диний ташкилоти буюртмаси билан режалаштириш ва ўлчаш лойиҳасини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Лойиҳа муаллифлари хўжалик биноларининг бир қисмини бузиб, уларнинг ўрнида 300 ўринли масжид, шунингдек, 50 ўринли кафе, маъмурий блок ва 320 ўринли болалар боғчасини барпо этишни таклиф қилмоқда. Райский кўчаси бўйлаб қолган участкаларни кимошди савдосига қўйиб, индивидуал кам қаватли турар-жой қуришга бериш режалаштирилмоқда.
Islam.ru хабарига кўра, шаҳар Кенгаши депутатлари бир овоздан лойиҳани маъқуллаш учун овоз беришди. Агар аҳоли ҳам лойиҳани қўллаб-қувватласа, у рўёбга чиқариш учун берилиши мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати