Дунё янгиликлари

Россия марказий мусулмонлар диний идорасининг 230 йиллик юбилейи нишонланмоқда

Уфа шаҳрида Россия марказий мусулмонлар диний идорасининг 230 йиллик юбилейига бағишланган «XXI аср таълим соҳасида ислом қадриятлари» деб номланган XI Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуман Мифтаҳутдин Оқмулла номидаги Бошқирд давлат педагогика университети ва Россия марказий мусулмонлар диний идорасининг Россия ислом университети томонидан ташкил этди.
Илмий форум ислом тарихи ва маданиятини чуқур ўрганиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича федерал лойиҳа доирасида ўтказилмоқда. Мунозара учун асосий мавзулар сирасига ислом таълимининг энг долзарб масалалари, ислом тарихи ва маданияти, маънавий қадриятларни тиклаш, ёшларни тарбиялаш ва экстремизмнинг олдини олиш масалалари киритилди. Форумда Россия ва яқин ва узоқ хориж мамлакатларидан: Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Миср, Иордания, Марокаш, Тунис, Туркия, Сурия ва Ҳиндистондан машҳур дин уламолари, маданиятшунослар, файласуфлар, социологлар, сиёсатшунослар, тарихчилар иштирок этишмоқда.

«Башинформ» ахборот агентлигининг хабар беришича, конференцияда Россия ҳудудлари ва хорижий давлатлардаги исломий жамоаларнинг вакилларини Бошқирдистон Республикасининг раҳбари Радий Хабиров қутлади. У Россия марказий мусулмонлар диний идорасининг яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик анъаналарини сақлаб қолиш борасидаги ишларига катта баҳо берди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2339 times

Янгиликлар

Top