Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони ноқонуний зиёратчиларни огоҳлантирди

Шу йил 5 июль, душанба кундан бошлаб бу йилги ҳаж мавсуми тугагунига қадар Макка Мукаррамадаги Масжидул Ҳаром ва унинг атрофидаги ҳудудга ҳаж зиёратига рухсатсиз киришга уринган кишилар 10 минг Саудия риёли (2 666 AҚШ доллар) миқдорида жаримага тортилади.

Муқаддас қадамжоларга Мино, Муздалифа ва Aрафот водийлари киради. Агар жиноят икки марта содир этилса, жарима миқдори ҳам икки баравар кўпаяди, дейилади САП ИИВ хабарида. Вазирлик барча фуқаролар ва аҳолини бу йилги Ҳаж мавсуми кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Хавфсизлик хизмати ходимлари эса Масжидул Ҳаром ва муқаддас қадамжоларга олиб борувчи барча йўл ва пунктларда ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва қоидабузарларга жарима солиш мақсадида вазифаларини бажаради, деб таъкидлади.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Read 1336 times

Янгиликлар

Top