muslim.uz

muslim.uz

الجمعة, 27 كانون2/يناير 2017 00:00

Ислом маданияти пойтахтида анжуман

Хабар берилганидек, Иордания пойтахти Оман шаҳри 2017 йилда Ислом маданияти пойтахтларидан бири сифатида эълон қилинган эди. Ушбу шаҳар, Ислом маданияти пойтахти доирасида ўтказиладиган биринчи анжуманга мезбонлик қилади.

Дастур доирасида ўтказилиши белгиланган қатор йиғилишларда, турли мусулмон давлатларидан етук мутахассислар иштироки кузатилмоқда. Шунингдек, бир қатор маданий обектларнинг очилиш маросимлари ҳам бўлиб ўтади.

Иорданиянинг Маданият вазирлиги Бош котиби доктор Аҳмад Рошиднинг айтишича, Оман шаҳрига Ислом маданиятининг пойтахти деган юксак мақомнинг берилиши, Ислом динининг цивилизацион қадриятларини янада юксалтиришга имкон беради.     

                                                       

                                            Илёсхон АҲМЕДОВ

тайёрлади

الجمعة, 27 كانون2/يناير 2017 00:00

Қуръони карим тиловатида поклик

Бандаларини Ўзининг муқаддас, мўжиз Каломини ўқишни ўрганиш бахтига мушарраф этган Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин.

Ўз умматларига: «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир»  дея, уларни ушбу Каломи Раббонийнинг таълимига тарғиб қилган ва бунда ўзи энг гўзал намуна бўлган Набийимиз Муҳаммад мустафога Аллоҳниг салоту саломлари бўлсин.

Аллоҳ таоло: Албатта, у Қуръони каримдирки, (у) яширин Китобда (Лавҳул-маҳфузда) дир. Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар, деган. ( Воқиаь сураси 77-79).

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ يَزِيدَ قَالَ : كُنَّا مَعَ سَلْمَانَ فَخَرَجَ فَقَضَى حَاجَتَهُ ، ثُمَّ جَاءَ فَقُلْتُ : يَا أَبَا عَبْدِ اللَّهِ لَوْ تَوَضَّأْتَ لَعَلَّنَا أَنْ نَسْأَلَكَ عَنْ آيَاتٍ. قَالَ : إِنِّى لَسْتُ أَمَسُّهُ ، إِنَّمَا لاَ يَمَسُّهُ إِلاَّ الْمُطَهَّرُونَ. فَقَرَأَ عَلَيْنَا مَا شِئْنَا.

Абдурраҳмон ибн Язид ҳикоя қиладилар: Биз Салмом (розияллоҳу анҳу) билан бирга эдик. У бизни ёнимиздан туриб, чиқиб кетди ва ҳожатини қилиб келди. Мен эй Абу Абдуллоҳ таҳорат қилдингизми? Биз Аллоҳнинг каломидан сўрамоқчи эдик дедим. У мен Мусҳафни ушламайман, уни покланганлар ушлайди деди. Ва бизга сўраган оятларимизни тиловат қилди.(Байҳавий ва Дорақутний ривояти).

قَالَ النَّبِىُّ   صلى الله عليه وسلم لاَ يَمَسُّ الْقُرْآنَ إِلاَّ طَاهِرٌ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуронни фақатгина таҳоратли кишигина ушлайди”, деганлар .( Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Сунани Доримий 447-ҳадис).

روي ابن عمر أن النبي صلى الله عليه وسلم كان ينهى الحائض والجنب عن قراءة القرآن

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хайз ва жунуб ҳолатдаги кишини Қуронни тиловат қилишдан қайтарган”, эдилар .( Мабсут Сарахсий 3-жуз 301-саҳифа).

Қуръони Каримни жунуб, ҳайз, нифос ва таҳоратсиз ҳолдагилар ушлаши мумкин эмас. Фақат Қуръони каримнинг ташидан унга ёпишмаган нарса ила ушлашлари жоиз. Улар бутун бир ояти карима ёзилган қоғозни ҳам ушлашлари дуруст эмас.

Баъзи уламолар: балоғатга етмаган болалар Қуръонни ўрганаётган вақтларида енгил таҳоратсиз ушлашларини жоиз деганлар. Агар таълим берувчи жунуб, ҳайз, нифос ва таҳоратсиз ҳолда бўлса, Ана шу ҳолатларда Каломуллоҳни ушламасдан сўзма-сўз ўқиш ила таълим беради.

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси

 Тожиддинов Абдуссомад Абдулбосит ўғли

Маҳорат ва сабр билан тўқилган ўргимчак тўри – битиши қийин бўлган ва йиринглаган яраларга жуда фойдалидир. У яра даражаси қанчалик оғир бўлмасин, ҳаттоки антибиотик дори воситалари таъсир қилмаган ҳолатларда ҳам, тузатиш хусусиятига эга. Тўр қон оқаётган жароҳат устига қўйилса, қон тўхтайди. Қуюқ тўқилган оқ тўрни пушти ранг ёғда қайнатиб қулоққа қўйилса, қулоқ оғриқлари кетади. Ўргимчак тўрини безгак касаллигида ҳам ишлатса бўлади, бунинг учун тўрларни ўрмон ёнғоғи билан аралаштириб, думалоқ шаклга келтириб, икки  бўлакка ажратиш керак. Бирини хуруждан сўнг, бошқасини эса кейинги хуруж бошланишидан аввал бериш керак. Кўзга тушган оқ доғларни йўқотиш учун 30 дона бутли ўргимчак инини зайтун ёки кунгабоқар (50 мл) ёғига солиб қўйиб, қуёшда 30 кун сақланади. Сўнг дока ёки элакдан ўтказиб, кўздаги оқ доғларга ёки катарактага суртилади. Қадимги табобатда ҳали дори воситалари ўйлаб топилмаган пайтда, табиблар дори қутисида ўргимчак тўри муҳим жойни эгаллаган.          

Гап шундаки, ўргимчак тўри тузилиши жиҳатидан инсон имун тизимининг асосий унсури бўлган лимфаларга яқиндир. Ўргимчак тўрини яра устига қўйилиб бир оз муддат ушлаб турилса натижа кўз олдингизда намоён бўлади: ҳарорат тушиб, оғриқли ерлардаги оғриқ кетиб, шишлар камаяди, яра ёпилишни бошлайди.

Агар ўргимчак тўрини ва нонни  эзиб аралаштириб ярага қўйилса яра битиши анча тезлашади. Тибет тиббиётида, ўргимчак тўри антисептик ва қон тўхтатувчи восита ҳисобланади. Сенкевичнинг даволаш услубида, нон мағзи билан  тайёрланган тўр ҳақида кўп сўз боради, лекин энг фойдалиси майдаланган калина (бодрезак) бутаси пўстлоғи ва тўрдан тайёрланган аралашмадир.   

Моҳира ЗУФАРОВА,

Халқаро алоқалар бўлими

мутахассиси

الخميس, 26 كانون2/يناير 2017 00:00

Болам, қўшнига озор бермагин!

Саиднинг ойиси ҳар якшанба куни сомса қилар эди. Ойиси ҳар сомса қилганида бувиси: "Болам, қўшнига озор бермагин" дер, ойиси эса: "Хўп бўлади, ойижон", деб бир ликопча сомсани қўшнисиникига чиқариб берар эди. Бир куни Саид бувисидан: "Бувижон, нега ойим ҳар сомса қилганларида "Қўшниларга озор берманг", дейсиз?", деб сўради. Бувиси эса: "Ойинг пиширган сомсанинг ҳиди уларнинг димоғига киради, улар ҳам сомса егиси келиб, озорланишади. Агар сомсадан берсанг, еб кўнгиллари таскин топади", деди. Шунда Саид кеча мактабда синфдоши Аҳрор каттакон олмани карсиллатиб еганини, бошқа болалар эса унинг олмасига ҳавас билан қарашганини эслаб, сўради: "Кеча Аҳрор мактабда ҳамманинг олдида олма еди, демак, у ҳаммага озор берибди-да?!" "Албатта", жавоб берди бувиси. "Лекин у олмасини ҳаммага бўлиб берса, ўзига ҳеч нарса қолмас эди-да", деди Саид. "Ундай бўлса, панароққа ўтиб ейиш керак", деди бувиси.

Билингки, атрофдагиларга фақат қўл ёки тил билан озор беришдан ташқари бошқа кўпгина ишлар ҳам борки, улар орқали бехосдан азият етказиб қўйиш мумкин. Улардан бири ҳиддир. Жамоат жойларига борадиган бўлсангиз, ювиниб, тоза кийимлар кийиб боришингиз лозим.

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати футбол турнири ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 24 январ куни ушбу турнирнинг 2-тур учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув жуда қизғин руҳда кечди. Ўйин кутилмаган натижалар ва ажойиб голларга бой бўлди. Турнир давомида тўпурарликни қўлдан бермай келаётган “Бухорий авлодлари” жамоаси ҳужумчиси Тошпўлатов Ҳасан, ушбу 2-тур ўйинларида ҳам рақиб дарвозасига бир-биридан ажойиб голлар киритди. Қуйида 2-тур учрашув натижалари билан танишасиз: 

"Дўстлик" (ТВИ)

6 - 6   

"Кўкалдош"

"Ҳазрати Имом" (ЎМИ)

7 - 4

"Минор" (ТШИ)

"Бухорий авлодлари" (ТИИ)

5 - 6

"Мовароуннаҳр"

 Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 январь Жума куни 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

 ахборот хизмати

Янгиликлар

Top