muslimuz

muslimuz

الثلاثاء, 20 شباط/فبراير 2024 00:00

Фатволар тўплами – илм манбаи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузури­даги Фатво маркази томонидан тайёрланиб чоп этилган “Фатволар тўп­лами. 500 саволга 500 жавоб” номли китобни ўқиб ғоят қувондим.

Тўпламда берилган савол-жавоблар ҳар бир мўмин-мусулмон учун ниҳоятда фойдалидир. Уни ўқиган киши эътиқод, бидъат-хурофот, таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж ва умра, қурбонлик, савдо, никоҳ, талоқ, эмизиш, қасам, назрлар, ижара, мерос, руҳий тарбия, зикр каби турли муҳим мавзуларда зарурий билимларга эга бўлади.

Китобда тўғри фатво бериш орқали ин­сонларни яхшиликка йўллаш, ёмон­ликлардан қайтариш савобли, илмсиз, асоссиз берилган ҳар қандай фатво хатарли, нотўғри экани, етарли билим ва тажрибага эга бўлмай туриб фатво бериш оғир гуноҳга йўл очиши, одамларни ихтилофга солиб қўйиши мисол ва далиллар асосида ёритилган.

Айрим кишилар илмни “дунёвий илм”, “диний илм” деб ажратишлари кузатилади. Ислом ди­ни эса инсонларни ҳар қандай фойдали илмни ўр­ганиш­га тарғиб қилади. Зеро, илм бўлмаган жойда қолоқлик, жаҳолат, тўғри йўлдан адашиш бўлади.

Тўплам турли таҳдидлар кучайиб бораётган ҳо­зирги мураккаб жараёнда ғоятда керакли манба бўлиб хизмат қилади. Айниқса, бугунги кунда диний қадриятларимизга қарши қаратилган ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган уйдирма ахборотлар, етти ёт бегоналарга кўр-кўрона эргашишлар, ёшларни залолатга бошловчи “жозибали” тасвирлар, мазҳабсизлик каби иллатларнинг асли пуч, зарарли эканини кўрсатиб бериши ўқувчини ўзига янада кўпроқ жалб этади.

Забардаст аҳли илмлар ҳозирлаган илмий манбаларни ўқиб, “Биз бошқаларга эргашувчи эмас, аксинча, доим эргаштирувчи халқ бўлиб келганмиз”, деган фахрни туйдим.

Султонхожа АРИПХЎЖАЕВ,

меҳнат фахрийси

الثلاثاء, 20 شباط/فبراير 2024 00:00

Ихлосли мўмин баракалидир

“Молларини Аллоҳ ризолигини истаб, самимий дилларидан чиқариб сарф қиладиган кишилар адирдаги боққа ўхшар: унга жала қуйгач, ҳосилини икки баробар етиштирар. Агар унга жала ёғмаган бўлса, томчилаб ёққан ёмғир ҳам (ўзига яраша ундирар). Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир” (Бақара сураси, ٢٦٥-оят).

Ҳар бир мусулмон ҳаёти да­вомида яхши амаллар, эзгу иш­лар пайида бў­лиши лозим. Чунки хайрли ишлар мў­мин кишининг ҳаёти мазмунига айлан­са­гина, ояти кариманинг амалдаги ис­ботини кўради.

Ояти каримада мўмин киши васф қи­линмоқда. У риё учун эмас, Аллоҳнинг розилиги учун ихлос билан садақа қилади. Унинг қалби сил­лиқ тошдек қотиб қол­гани йўқ, балки иймон нури ила мунаввар, яхшилик умиди билан обод.

“Молларини Аллоҳ ризоли­гини ис­таб, самимий дилла­ридан чиқариб сарф қилади­ган кишилар адирдаги боққа ўхшар”.

Тепаликдаги боғ баҳаво бў­лади. “Унга жала қуйгач, ҳосилини ик­ки баробар етиштирар”. Яъни, у ёққан ёмғирдан унумдор бўлади. Тўла ишонч билан, Аллоҳнинг розилигини тилаб қилинган садақа ҳам шундай: эгасини мўл савобга эриштиради. У боғнинг меваси кўпайиши учун доимо кучли ёмғир ёғиши шарт эмас.

“Агар унга жала ёғмаган бўлса, томчи­лаб ёққан ёмғир ҳам (ўзига яраша унди­рар)”. Майдалаб ёққан ёмғир билан ҳам унинг меваси кўпаяверади. Шунингдек, мўмин банданинг риёсиз, миннатсиз ва озорсиз, ихлос билан қилган нафақаси оз бўлса ҳам, кўп ажр-савобга сабаб бў­лаверади.

“Аллоҳ қилаётган амал­ларингизни кўриб турув­чидир”.

Ким нима қиляпти, садақани қандай бер­япти, ким Аллоҳнинг ро­зилигини ис­таяпти – ҳам­ма-ҳаммасини Аллоҳ кўриб туради.

Хайр ва ҳасанотни мўл қилиш, сахий бўлиш лозим. Аллоҳ хайр қилувчи, сахий қулларини севади.

“Бир дона хурмо билан бўлса ҳам, фақирга ик­ром этган кишига ўша хурмо донаси беш нарсани муждалайди:

1) мен бир дона эдим, мени кўпай­тирдинг; .

2) кичик нарса эдим, ул­ғайтирдинг; .

3) мен душман эдим, сен дўст айладинг;

4) мен ейилиб йўқ қили­нардим, мени абадий­лаш­тирдинг; .

5) ҳозиргача сен мени сақлашга ҳара­кат этардинг, бундан буён мен сенинг сақла­нишингга сабаб бўламан”. 

Аллоҳ таоло барчамизнинг садақа, эҳсонлари­мизни бериё, бенуқсон қабул айлаб, савобларини кўпайтириб берсин.

Зайниддин ҒИЁСИДДИНОВ,

Олтинкўл тумани “Маслаҳат” жоме

масжиди имом-хатиби

Чеченистоннинг янги шаҳри Ойсхарда Россия Қаҳрамони, Шимолий ҳарбий округи ҳарбий қўмондони, генерал-майор Aдам Делимхоновнинг онаси Марям Делимхонова номидаги катта жоме масжид очилди. Бу ҳақда Республика раҳбари Рамзан Қодиров телеграм каналида маълум қилди.

Ойсхар шаҳрида 3 минг кишини сиғдира оладиган  жоме масжиди, шунингдек, Шайх Тошу-Ҳожи Саясановский номидаги ҳофизлар мактаби қурилиши вилоятдаги Ахмад ҳожи Қодиров жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

Рамзан Қодировнинг ўзи “Ойсхар” масжиди номини олган чеченистонлик Марям она Делимхонованинг ҳаёт йўлини хотирлади.

Республика раҳбарининг сўзига кўра, Марям онанинг асосий ва энг кўзга кўринган фазилати унинг Aллоҳга бўлган мустаҳкам ишончидир. Унинг ҳаёти осон эмас эди, лекин қийин синовларга қарамай, у энг яхши инсоний фазилатларни сақлаб қолди. Унинг чечен халқига берган ўғиллари Одам, Шарип, Aҳмад ва Aлибекдир. Улардан икки нафари Россия Қаҳрамони унвонига сазовор бўлиб, барчаси Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Aҳмат Қодировнинг содиқ издошларидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Миср ҳукумати Ўрта Ер денгизи соҳилида йирик курорт маскан барпо қилиш учун БAAдан кўп миллиард долларлик сармоя жалб қилмоқчи. “РИA Новости”нинг Россия Туроператорлари ассоциациясига таяниб хабар беришича, Шимолий қирғоқ минтақасини ривожлантириш режасига киритилган лойиҳа Миср ҳукумати ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда.

БAA консорциуми лойиҳага камида 22 миллиард доллар миқдоридаги сармоя киритмоқчи. Россия Туроператорлари ассоциацияси (AТОР) экспертларининг таъкидлашича, Миср ўзининг йирик ташқи қарзларини тўлаш учун ташқи молиялаштиришга жуда муҳтож, бу эса ҳукуматни давлат активларини сотиш ва хусусий сармояларни рағбатлантиришга мажбур қилади.

Инфратузилмаси бўйича Қизил денгиз Шарм аш-Шайхга тенг келадиган курорт яратиш учун беш йил керак бўлади. “Рас ал-Ҳикма” шаҳри Мисрнинг Шимолий (Ўрта ер денгизи) соҳилида жойлашган Марса Матруҳ вилоятига тегишли. У Искандария ва Марса Матруҳ ўртасида халқаро аэропортдан 87 километр узоқликда жойлашган.

Маҳаллий қирғоқ чизиғи юмшоқ ва оқ қуми ва денгизга қулай кириши билан машҳур. Ушбу ҳудудда кенг кўламли курорт яратиш режалари 1975 йилда эълон қилинган, аммо бу лойиҳа ҳеч қачон амалга оширилмаган. Шимоли-ғарбий соҳилда, хусусан,” Рас ал-Ҳикма”да кичик сайёҳлик қишлоқлари ва шаҳарчалари пайдо бўлди, уларга иссиқ ҳавода Қоҳира ва Искандария аҳолиси келишади.

Миср ОAВ маълумотларига кўра, ўтган ёзда бу ҳудудда кўчмас мулкни сотиб олиш ва ижарага олишга бўлган талаб ўтган йилга нисбатан тўрт баробар ошди. Миср кўчмас мулк агентликлари “Рас ал-Ҳикма”ни шимолий қирғоқдаги энг яхши дам олиш маскани сифатида белгилайди (“Islam-today”).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

الثلاثاء, 20 شباط/فبراير 2024 00:00

Ҳамма қадрлаши шарт бўлган неъмат!

Тинчлик-хотиржамлик – ҳамма қадрлаши, булар учун ҳамма шукр қилиши шарт бўлган неъмат.

Тўғри, бу икки неъмат эсланади. Лекин ҳамма ҳам уларнинг қажрига етавермайди

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Тошкент шаҳар «Хўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов, «Ҳазрати имом» масжиди имоми Ҳабибуллоҳ домла Абдуразоқов, «Дорус-салом» масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров, "Имом ат-Термизий" масжиди имоми Яҳё домла Абдураҳмонов, "Сирож солиҳ" масжиди имоми Ҳасан домла Қодировлар Қибрай туманидаги "Байтқўрғон", "Ҳожи Туроб ҳожи Абдуллоҳ",  "Саъдуллоҳ ота", "Ўнқўрғон", "ар-Раҳмон", "Дарвеш бува", "Зайниддин ҳожи ота" жоме масжидларига пешин намозига ташриф буюрдилар.

"Тинчлик-хотиржамлик – олий неъмат", "Неъматларга шукроналик", "Ҳанафий мазҳабида намоздаги арконлар" ва "Сохта салафийлик ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари" каби мавзуларда қилинган мавъизалар намозхонлар хулосалар чиқариб, буларни оила даврасида ҳам айтишмоқда.

Аллоҳ таоло мавъизаларни манфаатли қилсин. 

Тошкент вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top