muslim.uz

muslim.uz

Четверг, 29 Апрель 2021 00:00

Мўмин мўминнинг кўзгусидир!

Кеча Тошкент шаҳар Сергели туманидаги “Маъруф ота” жоме масжидида эшитиш, сўзлашишиш ва кўриш имконияти чекланган юртдошларимиз иштирокида “Сиз бизга кераксиз!” тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар идораси мутахассиси Мунирахон Абубакирова, Тошкент шаҳар бош имом-хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Аҳмедова, Сергели тумани бош имом-хатиби А.Ахбўтаев, отинойилар ва икки нафар сурдо таржимони ҳамда 106 нафар имконияти чекланган инсон иштирок этди.

Тадбирда Сергели тумани бош имом-хатиби А.Ахбўтаев тадбир иштирокчиларини муборак Рамазон ойи билан муборакбод этиб, “Миссионерлик ва унинг мазмун-моҳияти” мавзусида маъруза килди.

Дарҳақиқат, бугун ҳар қадамда огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз шарт. Чунончи, бир томондан пайт пойлаб ўзларининг пуч ва сохта даъволарига ишонтирмоқчи бўлаётган ақидаси бузуқ кимсалар изғиб юрган бўлса, иккинчи томондан ўзларини “Иегово шоҳидлари” сектаси вакиллари қилиб кўрсатаётган “имон ўғрилари”нинг найранглари урчмиб боряпти.

Шундай экан, нафақат ўзимизни, фарзандлааримизни, айни пайтда маҳалладошларимиз ва юртдошларимизни ҳам турли ёт ғоялар таъсиридан асрашимиз динимиз талабидир. Негаки. Ҳадиси шарифда: “Мўмин мўминнинг кўзгусидир”, деб марҳамат қилинган (Имом Абу Довуд ривояти).

Дарҳақиқат, Ислом – муқаддас дин. Ота-боболаримиз асрлар оша айнан шу динга эътиқод қилиб келишган. Бугун. Афсуски. Бегоналарнинг арзимас матоҳлаарига учиб, ўзга динни танлаётганлар жуда катта хатарга йўл қўйишмоқда. Энг ачинарлиси, улар имонларидан айрилишмоқда.

Тадбирда айримлар билиб-билмай бошқа динга ўтиб кетаётгани, миссионерлар ўзларининг ҳаракатларини карантин вақтида авж олдириб, аҳолининг заиф қатламларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётгани, ҳушёр бўлиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунирахон Абубакирова сўзга чиқиб, Ислом ҳақ дин эканлиги, мўмин-мусулмон киши имонини, динини, Ватанини ҳар нарсадан устун қўйиши шартлигини, миссионерлар томонидан бериладиган турли кўринишдаги моддий рағбатларга алданиб колмаслик кераклигини аниқ мисоллар орқали тушунтириб берди.

Тадбир сўнгида жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ўзлари учун ана шундай диний-маърифий суҳбатларни кўпроқ ўтказиш, аёлларга кўпроқ эътибор қаратиш, шу билан бирга, шуундай фуқаролар ўртасида турли танловлар ташкил этиш таклифини беришди.

 

М. ЭРКИН қизи

Туркия раҳбарияти COVID-19 нинг тарқалиши билан боғлиқ вазиятни тубдан ўзгартиришга эришиш ҳаракатида мамлакатда тўла локдаунни киритишга қарор қилди.

Mynamaz.ru хабарига кўра, ушбу қарор ҳақида Туркия давлати раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғон фуқароларга телевидение орқали мурожаат чоғида эълон қилди.

У мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи тугаганидан сўнг мамлакат нормал ҳаётга қайтиши, хусусан, сайёҳлик фаолиятини тиклаши учун бу чора зарур эканини таъкидлади.

Янги карантин тадбирлари барча идораларнинг ишини тўхтатади. Фақат махсус рухсатномаси борларгина аҳоли пунктлари орасида ҳаракат қилиши мумкин бўлади.

Чекловлар фақат шошилинч хизматлар ва узлуксиз ишлаб чиқариш фаолиятига таъсир қилмайди.
Апрель ойининг ўрталарида Туркия бир кунда коронавирус ҳолатлари сони бўйича антирекорд қайд этди – 362 мингдан ортиқ киши касалланиб, 63 нафар одам вафот этди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Тожиддинов Абдусамад

Среда, 28 Апрель 2021 00:00

Расулуллоҳни соғиниб

Саҳиҳ ҳадисларин тинглайман,
Тарихларин ўқиб билгайман.
Пинхона гоҳ, ошкор йиғлайман,
Расулуллоҳни соғиниб!

Юрган кўчалари сўзлайди,
Шаббода ифорин излайди.
Боғ ичра қушлар бўзлайди,
Расулуллоҳни соғиниб!

Унган майсалар сўроқлар,
Саловат айтар булоқлар.
Ғунча лабида титроқлар,
Расулуллоҳни соғиниб!

Ошиқлар кўз ёш тўкарлар,
Учрашув онини кутарлар.
Дунёдан шундай ўтарлар,
Расулуллоҳни соғиниб!

 

Abbos Sultonov,
Nurafshon shahri

Саудия Арабистонида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш туфайли Маккадаги Аль-Ҳарам масжидига кириш учун махсус рухсатнома талаб этилади.

Энди мусулмонларнинг бош масжидига рухсатномасиз намоз ўқишга кирганларга 1000 риёл ($270), Умра амалларини бажарганларга эса 10 000 риёл ($2700) жарима солинади. Бу ҳақда Қироллик ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Mynamaz.ru хабарига кўра, ушбу фармойиш бутун Рамазон ойи учун амал қилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top