www.muslimuz

www.muslimuz

Ҳажнинг фарзлари:

  1. Эҳром.
  2. Арафотда туриш.
  3. Зиёрат тавофи.

Яна уларга тобе бўлган фарзлар ҳам бор. Ҳажнинг фарзларини бирма-бир санаймиз. Фарз амалларининг ҳукми шуки: ҳаж ибодати фақатгина уларни адо этиш билангина тўғри бўлади. Фарз амалларидан бирортаси тарк бўлса, ҳаж ибодати дуруст бўлмайди. Жонлиқ сўйиш билан у нуқсон кўтарилмайди. Ҳаж учун эҳром боғлаб зиммасида (ҳажнинг бажара олмай қолган) бирорта фарз амали қолиб кетган киши буткул эҳромдан чиқиб кетмай туради.

Агар Арафотда туролмай қолган бўлса, умра амалларини қилиб, кейин эҳромдан чиқади.

Ҳажнинг вожиблари:

  1. Caфo вa Mapвa тeпaликлapи opacидa caъй қилиш.
  2. Myздaлифaдa тypиш.
  3. Toш oтиш.
  4. Сочни олдириш ёки қисқартириш.
  5. Taвoфyл видo қилиш.
  6. Қypбoнлик cўйиш (қиpoн вa тaмaттyъ ҳажини ният қилгaнлapгa).

Вожибнинг ҳукми: вожиб бўлган амаллардан бирини тарк қилиш билан жазо лозим бўлади. Ҳажи ҳаж бўлса-да, узрсиз тарк қилинган ўринларда жонлиқ сўйиш вожиб бўлади.

Ҳажнинг суннатлари:

  1. Эҳромгa киpиш yчyн ғycл қилиш.
  2. Эҳромгa киpиш пaйтидa xyшбўйлик cypтиш.
  3. Лaббaйкa (талбия)ни aйтиш.
  4. Тaвoфyл-қудум қилиш.
  5. Тaвoф чoғида eтти мapтa yзлyкcиз aйлaниш.
  6. Сaъйнинг eтти мapтa бopиб-кeлишини кeтмa-кeт қилиш.
  7. Сaъйдa тaҳopaтли бўлиш.
  8. Тoш oтишни кeчacигa қoлдиpмacлик.
  9. Тaшpиқ кeчaлapи Mинoдa ётиш.

Ҳажнинг ҳаром ва макруҳ амаллари ҳам бўлиб, фиқҳ китобларимизда батафсил баён қилинган.

Ҳаж қуйидаги далиллар билан фарз бўлган:

“Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни Ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, Ал лоҳ оламлардан беҳожатдир” (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом беш нарсага бино қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

Ҳаж ҳижрий тўққизинчи йилнинг охирида фарз бўлган. Лекин маълум сабабларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша йили ҳаж қилмадилар. Кейинги йил ўнинчи санада жуда катта жамоат билан ҳаж қилдилар. Бу воқеа тарихда “Ҳажжатул вадоъ” – видолашув ҳажи номи билан машҳур.

Ҳажнинг фарзлиги Китоб, суннат ва ижмои уммат билан собит бўлган. Ҳаж қилмоқчи бўлган киши балоғатга етган, ақли расо, соғлом, сафар харажатларига қодир, ҳажга бориб келгунига қадар ўз қарамоғидагиларни нафақа билан таъминлаган бўлиши керак. Йўллар очиқ ва бехатар бўлиши ҳам шарт қилинади. Кимда мана шу шартлар топилса, унга ҳаж фарз бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларида бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.

Давоми бор...

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг

"Ҳаж буюк ибодатдир" номли китобларидан олинди.

 

Фарғона вилоятидан Ҳаж амалларини адо этиш учун муқаддас Ҳарами шарифга ташриф буюрган зиёратчилар айни вақтда "Аброж ал-Ҳидоя" меҳмонхонасида истиқомат қилмоқдалар.

Зиёратчиларимиз ҳозиргача умра ибодатини амалга ошириб, кунлик ибодатларини Ҳарами шарифда адо этмоқдалар. Қолаверса, малакали гуруҳ раҳбарлари, имом-хатиблар иштирокида маърифий учрашувлар ташкил этилиб, унда Ҳаж амалларини адо этиш тартиби ҳақида тушунчалар берилмоқда.

Шунингдек, зиёратчилар учун уч маҳал — нонушта, тушлик ва кечки овқатлар ташкил этилган.

— Мен бу муқаддас жойларга келишни интизорлик билан кутдим. Ҳозир ҳаж амаллари бошланишини ҳам интиқлик билан кутяпман. Бу ибодат бандани Роббисига яқинлаштирадиган, сабр ва тоқатдан таълим берадиган, бир сўз билан айтганда инсонни ҳам руҳан, ҳам жисмонан чириқтирадиган амалдир. Бу ерда керак бўлса ҳар қадамимиз, ҳар сўзимиз билан имтиҳон қилинамиз. Илоҳим, ушбу амалларни осонлик адо қилишимизни насиб қилсин. Аллоҳ бизга осон қилсин, — дейди Ҳикматхон Абдуллаева.

Биз ҳам бутун дунё мусулмонлари қатори бу йил Ҳаж ибодатини адо этишга тараддуд кўраётган барча юртдошларимизнинг ибодатлари қабул, дуолари ижобат бўлишини тилаймиз!

Раҳматуллоҳ Жалилов,
Саудия Арабистони, Макка шаҳридан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” га бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Диний идора бўлимларининг мудир ва ходимлари, “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйи вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ҳомиджон домла Ишматбеков сўз олиб, Диний идора тизимидаги матбуот хизмати ва нашриёт ходимларини 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами билан муборакбод этиб, бундай деди:

– Биз яшаётган ахборот асрида бу соҳа ходимларининг фаолияти ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки бугунги текзорлик замонида маълум янгилик бир зумда дунё бўйлаб ёйилмоқда.

Қолаверса, кейинги йилларда журналистиканинг замонавий тармоқлари таборо кенгайиб бораётирки, бу бутун оммани ўзига қамраб олмоқда. ОАВ ўртасида рақобат ҳам куни сайин ортиб бораётир.

Мазкур ахборот маконида диний-маърифий журналистика йўналишида ҳам катта ўзгаришлар бўлиб, диний билими етук кадрларига эҳтиёж сезилмоқда.

Шу боис бу йўналиш эътиборимиз марказида ва унинг юқори босқичларга кўтарилишига хайриҳоҳмиз.

Ҳомиджон домла Ишматбеков сўзи якунида Диний идоранинг Матбуот ва Ахборот таҳлил бўлими ҳамда “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижодий уйи жамоасига “Ташаккурнома”ларни тақдим этиб, касб байрами билан ижодий жамоани муборакбод этди.

Тадбир давомида Диний идора тизимида оммавий ахборот воситаларига дахлдор бўлган ходимларни байрам муносабати билан муносиб рағбатлантириш маълум қилинди.

Бундай тадбирлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари, диний таълим муассасаларида ҳам ташкил этилиб, фидойи ва жойкуяр соҳа ходимларига эътиром кўрсатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ҳаж улуғ ибодатдир. Унинг шарафига Ҳаж сураси ҳам нозил бўлган. Беш аркон ичида номига сура нозил бўлган ягона ибодат ҳаждир. Ушбу муборак сурада ҳаж ибодати, унинг тарихи, фазилати, фой далари ва мазмун-моҳияти ҳақида қуйидаги оятлар тушган: «Эсла, Биз Иброҳимга Байтнинг жойини бел гилаб бердикки: “Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, (ибодатда) қоим тургувчилар ҳамда руку, сужуд қилгувчилар учун поклагин. Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон узоқузоқ йўллардан пиёда юриб, озғин уловлар устида келурлар. Токи ўзларига бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар ва маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари узра Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар, бечора ва фақирларга ҳам егизинглар. Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар, назрларига вафо қилсинлар ва “Байтулъатийқ”ни тавоф қилсинлар» (Ҳаж сураси, 26–29-оятлар).

Мўътабар китобларимизда ҳажнинг жуда кўп ҳикматлари борлиги айтилади. Улар орасида энг асосий лари қуйидагилар: бандаликни билдириш; нафсни тарбиялаш; нафсни фойдали ишларга ўргатиш; тақво ҳосил қилиш; сабр-бардошга ўргатиш; шукрга ўргатиш; сафардан ибрат олиш; ёмонликдан сақланишга кўникма ҳосил қилиш; улфатчилик тамойилларини намоён қилиш; танишув; вақтни қадрлашни ўрганиш; тартибга ўрганиш; инсонни эҳтиром қилиш; зикрларга одатланиш; шайтоннинг душман эканини эсга олиб, уни ҳеч қачон унутмаслик ва бошқалар.

“Ҳаж” сўзи луғатда қасд қилиш маъносини англатади. Қасд қилиш бўлганда ҳам, улуғ нарсани қайта-қайта ва такрор қасд қилиш маъносини ифода қилади.

Шаръий истилоҳда эса ҳаж маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо этишдир. Келинг, яна ҳам тушунарли бўлиши учун ҳажнинг истилоҳий маъносини чуқурроқ ўрганайлик.

“Маълум вақт” дейилганда, ҳаж ибодати маълум вақтда адо этилиши тушунилади. Ҳа, бошқа ибодатлар каби ҳажнинг ҳам муайян вақтлари бор. Унинг вақтлари фиқҳ китобларида батафсил баён қилинган. Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафотда туриш унинг бош рукни ҳисобланади. У ерда бундан бошқа вақтларда ҳар қанча турса ҳам, ҳаж ҳисобланмай ди.

“Маълум макон” деганда, мийқотлар, Масжидул Ҳарам, Арафот, Муздалифа, Мино каби жойлар назарда тутилади. Мазкур жойлардан бошқа ерда ҳаж ибодатини адо этиш мумкин эмас. Юқоридаги маконларга тегишли ҳукмлар фиқҳ китобларимизда баён қилинган.

“Ният билан адо этиш” деганда, ҳажнинг ўзига яраша нияти борлиги тушунилади. Ҳаж ёки умра қилаётган инсон уни амалга оширишдан олдин Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишни ва таъйин қилинган ибодатини ният қилади. Аллоҳ таолога яқин бўлишни ният қилган заҳоти бу одат эмас, ибодат эканини ҳис этади. Зеро, ният одат билан ибодат ўртасини ажратиб беради. Тайин қилинган ибодатни ният қилади, деган ибора ҳожининг ҳаж ёки умраси қайси турдан эканини ажратиб беради. Яъни, ният билан қилаётган амали фарз, назр, нафл ёки бадал ибодатлардан бирига тайин топади.

“Маълум ибодатлар”. Бунда эҳром, Каъбани тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш, Арафотда туриш, Муздалифада тунаш, шайтонга тош отиш каби амаллар кўзда тутилган. Ҳаж ибодати аҳли аёли эҳтиёжидан ортиқча маблағи бор, соғлом ва омонликдаги хотиржам мусулмонга умрида бир марта фарз бўлади. Ҳажда бажариладиган амаллар фарз, вожиб, суннатга бўлинади. Фарз амаллари қатъиян адо этилиши шарт бўлган амаллар бўлиб, бирортаси адо этилмаса, ҳаж қабул бўлмайди. Яна бошқатдан ҳаж қилиши лозим бўлади. Вожиб амалларнинг қилиниши зарурий амаллар бўлиб, бирортасини адо этилмаса, бундай ибодат нуқсонли ҳисобланади ва шу сабабли жонлиқ сўй иш вожиб бўлади.

Ҳажда суннат ва мустаҳаб амалларини бажарган киши савоб олади, ибодати мукаммал бўлади, агар қилмаса, гуноҳкор бўлмайди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг

"Ҳаж буюк ибодатдир" номли китобларидан олинди.

 

 

Сторінка 1 з 596

Мақолалар

Top