muslim.uz

muslim.uz

Председатель Духовного управления мусульман Казахстана Наурызбай кажы Таганулы встретился с женщинами, возвращенными в страну в результате операции «Жусан» в мечети «Имангали» в Атырау.
«Хвала Аллаху, наше государство позаботилось о наших соотечественниках за рубежом и вывезло вас из войны. Правда, что каждый человек всегда надеется на лучшее. Через свои надежды человек может легко преодолевать различные препятствия, достигать больших высот и добиваться множества успехов. Ошибаться – естественное качество человеческой натуры. Не следует отчаиваться, говоря: «Я совершил ошибку, и теперь у меня нет будущего». Напротив, нам нужно надеяться на лучшее и идти вперед. Всякому свойственно ошибаться. Поэтому я призываю вас слиться с обществом и служить во блага страны», - сказал Верховный муфтий на встрече.
Как сообщает muftyat.kz, в ходе встречи женщины поблагодарили государство и ДУМК за поддержку. Они также задали Верховному муфтию соответствующие вопросы и получили на них ответы.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Фарғона шаҳар "Муҳаммад Авлиё" масжиди имом-хатиби 

Абдуносир домла Охунов

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Бухоро шаҳридаги “Абдуллахон” мадрасасини қисман жорий таъмирлаш мақсадида ушбу грант дастури учун тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, ўрнатилган тартибда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар бермоқда.

– ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган минглаб лойиҳалар орасидан Бухоро шаҳридаги “Абдуллахон” мадрасасини сақлаш ва реставрация қилиш лойиҳаси ғолиб деб топилди, – дейди Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шерзод Маҳмудов. – 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди. Жалб этилган маблағлар ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда мадрасанинг қулаб тушган қисмини қайта тиклаш харажатларини қоплаш учун сарфланади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири, таниқли олим Муҳаммад Айюбхон домла Хомидов Тошкент туманидаги “Мирхалилҳожи ота” жоме масжидида мўмин-мусулмонларга қилган маърифий суҳбатидан.  

– Қуръони каримда: «Агар шукр қилсангиз (ва имон келтирсангиз) У сизлар учун рози бўлур» (Зумар сураси, 7-оят), деб марҳамат қилинади. Ҳақ таолонинг розилиги бизга берган неъматларига шукр қилишимизга боғлиқ, – дейди устоз Муҳаммад Айюбхон домла. – Шайх Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ “Гулистон” китобида: “Бизга шунча неъматларни ато этган Ҳақ таоло бандаларига шукрни вожиб қилган”, деган.

Эътибор беринг: Аллоҳ таолонинг биргина нафас неъмати шукрини адо эта оламизми? Албатта, йўқ! Инсон нафақат нафас, балки юриш, фикрлаш, кўриш, эшитиш, ҳаракатланиш – ҳаммасининг шукрини адо этиши лозим. Мазкур неъматларни Раббимиз розилиги йўлида ишлатиш билан уларнинг шукри адо этилади.

Тил беҳуда сўзласа, қулоқ ҳаром нарсаларни эшитса, кўз ман этилган нарсаларни кўрса, қалбдан ёмон ўй-хаёллар аримаса, ушбу неъматлар ўз ўрнига ишлатилмаган бўлади.

Бандалар Парвардигоримиз берган неъматларга шукр қилиб, Ўзининг розилиги учун неъматдан фойдаланса, уларни кўпайтириб бераверади. Аммо инсон уларга нонкўрлик қилса, кафангадо бўлади. Ўзи асрасин!

Қуръони каримда марҳамат қилинади: «Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир» (Иброҳим сураси, 7-оят). Демак, Аллоҳ таолонинг неъматларини эслаб, унга кўп шукр қилишимиз лозим.

Мулоҳаза қилиб кўрайлик. Кўриш, эшитиш, юриш имкониятидан маҳрум миллионлаб кишилар бор! Тўрт мучаси соғлар уларни кўриб ибрат олиши, имконияти чекланган киши эса: “Ўз ҳолати учун Ҳақ таолодан улкан ажр-мукофот умидвор бўлиши, ҳолим бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди, дея шукр қилиши керак.

Ўзимиздаги неъматларнинг қадрига етиб, шукрда бардавом бўлиш билан бирга, аҳли оила, фарзанд ва биродарларга ҳам неъматлар ҳақида тез-тез эслатиб турайлик. Зеро, неъматларни эслаш ҳам шукрдир.

Ояти каримада: «Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур» (Зориёт сураси, 55- оят), дейилган. Бошқа ояти каримада: «Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!» (Зуҳо сураси, 11-оят) деб буюрилган.

Охирги йилларда ҳар биримизнинг оиламиз, яқинларимиз ё ўзимизда динимиз билан боғлиқ ўзгариш бўлмадими? Агар бу саволга виждонан жавоб берилса, шу йилларда Аллоҳ таолонинг бизга ато этган неъматларининг саноғига ета олмаймиз. Жумладан, юртимизда юз минглаб нусхада Қуръони карим нашр этилди. Кўпчиликнинг уйида ушбу Қуръони карим тиловат қилиняпти.

Ҳозир юртимиз мўмин-мусулмонларига Қуръони каримни ўқиб-ўрганишга имконият ва шароитлар етарлича. Бундан фойдаланмаган одам гуноҳкор бўлади. Хусусан, диний таълим муассасаларида “Қуръон ва тажвид” курслари, кўплаб хусусий ўқув марказларида эса араб тилини ўргатадиган курслар бор. Инчунин, айни пайтда, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими очилиб, келгусида мўмин-мусулмон халқимизга Қуръони каримни ўргатувчи яна кўплаб ўқув курслари очилади.

Бундан ташқари, юртимиздаги кўплаб интернет нашрларида Қуръон ўргатадиган саҳифалар бор. Масалан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайтида бир ҳафтада уч кун онлайн тарзда Қуръони каримни ўрганиш имкони бор. Ушбу сайтнинг телеграм, ютуб каналларига аъзо бўлган киши онлайн дарсларни тинглаш баробарида ўз қироатини устозга тўғрилатиб олиши ҳам мумкин. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган islom.uz сайтида эса Қуръонни ўргатадиган алоҳида саҳифа бор. Демак, бугун Қуръон ўрганишга узр қолмади ва бу Аллоҳнинг раҳмати бўлди.

Аллоҳ таолонинг фазли ва баракотини, неъматларини кўп-кўп эсласак, шукр қилишга имконимиз бўлади. Қуръони каримда марҳамат қилинади: «(Эй) Довуд оиласи! (бу неъматларнинг) шукронаси учун амал (ибодат) қилингиз! Бандаларим орасида (Аллоҳга) шукр қилувчиси оздир» (Сабаъ сураси, 13-оят).

Баҳриддин ХУШБОҚОВ 

тайёрлади. 

“Ислом нури” газетасининг 18-сонидан олинди

 

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, Республика махсус комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чекловни бекор қилиш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати расмий хабар берди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top