muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистонга 24 кишидан иборат Туркиянинг энг нуфузли диний уламолари, шайхлари ва зиёрат туризми вакиллари ташриф буюришди.

«UT Dogu travel» маҳаллий туристик компанияси ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Туркиядаги Нақшбандия тариқати вакилларининг Ўзбекистонга зиёрат туризми йўналишида саёҳати ташкил этилди.

Зиёрат муқаддас Жума кунига тўғри келганлиги сабабли Меҳмонлар саёҳатни Урганч шаҳридаги «Охунбобо» жоме масжидида жума намозини адо этишдан бошлашди. Ундан ташқари. Туркиялик меҳмонлар Хива шаҳри «Ичан қалъа» мажмуасида ҳам бўлдилар.

Шунингдек, Хоразм вилояти мусулмонлар идораси, Туризм ва спорт бош бошқармаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда зиёрат туризмини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш мавзусида суҳбат олиб борилди.

Ундан ташқари, меҳмонлар Бухоронинг Баҳоуддин Нақшбанд муқаддас қадамжосида зиёрат амалларини адо этишди. Зиёратчилар 10 кунлик саёҳатлари давомида Етти Пир зиёратгоҳларида ҳам бўлишади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Баҳоуддин Нақшбанд ҳунармандчилик марказида фаолият бошлаган янги Меҳмонхона Туркиядан ташриф буюрган энг нуфузли дин уламолари, шайхлар ва зиёрат туризми вакилларидан иборат илк меҳмонларини қабул қилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Понеділок, 20 сентябрь 2021 00:00

Исломда жисмоний тарбия (видео)

Нуриддин домла Холиқназаров

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси бош котиби Ламия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мулоқот чоғида жамғарма томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларга кўрсатилаётган беғараз молиявий ёрдамнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Ламия Ол Сауд Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганидан мамнунлигини ва уни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.

Жамғарма раҳбари шаҳзода Алвалид бин Талол томонидан муайян лойиҳалар учун жами 500 минг АҚШ доллари ажратишга розилик билдирилганини маълум қилди. Ушбу маблағларнинг 200 минг доллари Оролбўйи минтақаси инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасига, 150 минг доллари эса “Ҳунарманд” уюшмасининг “Тупроққалъа туманида уй шароитида қўлда гилам тўқиш цехини барпо этиш” лойиҳасига тақдим этилганини қайд этди.

Бундан ташқари, Ламия Ол Сауд “Zamin” Халқаро жамоат фондининг “Эшитиш қобилияти қийин бўлган болалар таълимини ривожлантириш” дастурига 150 минг доллар ажратилиши юзасидан қисқа муддатларда шартнома имзоланишини тасдиқлади.

Суҳбатдош, шунингдек, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида жамғарма делегациясининг мамлакатимизга амалий сафар билан келишга тайёрлигини билдирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Польшанинг машҳур «Swiat Elit» журнали Ўзбекистонда туризм саноатини ривожлантиришнинг амалдаги стратегиясига бағишланган мақолани чоп этди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Ойлик журнал 2002 йилдан буён поляк тилида 6 минг нусхада тираж билан чоп этилган. Польшада ва дунёда сиёсат, бизнес, мудофаа, фан ва таълим, маданият ва спорт соҳасидаги янгиликлар ҳақида материаллар чоп этади. Журналда нуфузли экспертларнинг мамлакат ва дунёда юз берган воқеалар ҳақидаги мақолалари, муҳокамалари ва нуқтаи назарлари тақдим этилган.

Ўзбекистон туризмига оид мақолада сўнгги йилларда энг жадал ривожланаётган соҳалардан бири бўлиб келаётган мамлакат меҳмондўстлиги саноатининг энг муҳим жиҳатлари батафсил очиб берилган.

"Ўзбекистон тарихий обидалари сони бўйича дунёда 9-ўринда туради. 7,4 минг маданий мерос объекти бўлиб, шундан 209 таси тўртта шаҳар-музейларда жойлашган. Хива шаҳридаги Ичан-қалъа, Бухоро ва Шаҳрисабзнинг тарихий маркази, шунингдек, Самарқанд ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, республикада сайёҳларни қизиқтириши мумкин бўлган 11 та миллий боғ ва қўриқхоналар, 12 та вақтинчалик қўриқхоналар, 106 та музей ва бошқа кўплаб объектлар мавжуд. - дея хабар беради нашр.

Қайд этилишича, туризм саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш 2016 йилнинг охирида бошланган. Туризм соҳасида тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялар, ички ва ташқи бозорларда миллий туризм брендини тарғиб қилиш, виза режимини либераллаштириш ва ўзбек валютасининг конвертация қилинишини очиш борасида қатор қарорлар қабул қилинди.

Туризм соҳасини фаол қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш сиёсатини давом эттиришда 2019 йилнинг февралида ушбу соҳани ривожлантириш бўйича етти йиллик дастур қабул қилиниши эълон қилинди. 5 январь куни Президент 2019-2025 йиллар давомида туризмни ривожлантириш концепциясини имзолади.

Экскурсия туризми, экотуризм, агротуризм, спорт, бизнес харид (MICE), зиёрат туризми ва этнотуризм (жумладан гастрономик ва маданий тадқиқотлар) муҳим йўналишларга айланди. Зиёрат туризмининг истиқболлари очилди. 2019 йилнинг февраль ойида Бухоро шаҳрида биринчи халқаро форум ўтказилиб, унда 120 дан ортиқ ислом уламолари ва сайёҳлик агентликлари вакиллари иштирок этди. 34 мамлакатдан келган иштирокчилар Ўзбекистонни зиёрат туризми марказларидан бири сифатида эътироф этувчи декларацияни имзоладилар.

Мақолада мутахассислар, ходимлар ва меҳмонхона маъмурлари учун ўқув тизимини такомиллаштиришга ҳам муҳим эътибор қаратилаётгани айтилади. Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" халқаро туризм университетининг ҳам мақсади шу.

Маълум қилинишича, айни пайтда Ўзбекистон ва Польша ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни очиш учун қадамлар қўйилмоқда, бу эса мамлакат бўйлаб саёҳатни янада қулайлаштиради ва сайёҳлар учун вақтни тежайди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top