Дунё янгиликлари

BSI бош директори: Индонезия ҳалол бизнесда етакчига айланиш имкониятига эга

Индонезия Шариат Банки (Sharia Bank of Indonesia (BSI)) раҳбари Хари Гунарди мамлакат жаҳон савдосида ҳалол маҳсулотларнинг етакчига айланиш имкониятига эга эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда  IQNA сайтининг “VOI” нашрига таяниб хабар берди.

Унинг қайд этишича, Индонезияда 65 миллионга яқин кичик ва ўрта корхоналарда BSI билан ҳалол турмуш тарзининг жорий этилиши Индонезияга ҳалол маҳсулотларнинг жаҳон савдосида етакчи бўлиш учун янги имконият берган. Бундан ташқари, у мамлакатда ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар жаҳонда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш қутби сифатида глобал марказ яратиш имкони борлигини ҳам юқори баҳолади. Шунингдек, Хари Гунарди буни маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар орқали амалга ошириш мумкинлигини билдирди.

– Ҳалол саноати Индонезияда ҳам, жаҳон миқёсида ҳам катта салоҳият ва талабга эга бўлган соҳадир”, дейди у ўз нутқида. – Aҳолиси 85 фоиздан ортиқ мусулмон бўлган Индонезия, ҳалол саноатида жаҳонда етакчи бўлиш ва ҳар бир фаолият соҳасига ҳалол турмуш тарзини жорий этиш учун ажойиб имкониятга эга.

Aввалроқ, Индонезия вице-президенти Маъруф Aмин Индонезия BSI халқаро кўргазмасини ташкил этиш орқали Индонезия исломий молия саноати бошқа мамлакатларга ҳам кенгайишига умид билдирган эди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

600 марта ўқилди

Янгиликлар

Top