muslim.uz

muslim.uz

السبت, 03 نيسان/أبريل 2021 00:00

Даврий нашрларда: Мьянмада Ислом

Мьянма Республикаси – Жануби-шарқий Осиёда, Ҳинди­хитой ярим оролининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майдони – 678,5 минг км2. Аҳолиси 42 миллион киши. Пойтахти – Янгон шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 14 маъмурий ҳудудга бўлинади.

Давлат тузуми – республика. Конституцияга биноан, давлат бошлиғи – президент, қонун чиқарувчи ҳокимият – Миллат мажлиси; ижро ҳокимияти ҳукумат зиммасида.

Табиати. Мьянма – тоғли мамлакат. Энг баланд жойи 5881 метр (Кхакаборази тоғи). Шарқида Шан тоғи ва унинг денгиз бўйигача чўзилган тизмалари, ғарбида Ракхайн (Аракан-Йома), Паткай ва бошқа тизмалар бор.

Йирик шаҳарлари: Янгон, Мандалай, Моламьян.

Мьянма 1948 йилдан бери БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипло­матик муносабатлари 2001 йил февралда ўрнатилган.

Аҳолиси. Мьянма – кўп миллатли давлат. Мамлакатда 76 га яқин миллат ва элат бор. Мьянмада (бирмаликлар) карен, шан, чин, качин, мон ва бошқа халқлар яшайди. Ҳиндлар, хитойлар, европаликлар (асосан, инглизлар) ҳам бор. Расмий тили – мьянма тили. Диндорлари, асосан, буддавийлар (70 фоиз), мусулмон, ҳинду ва насроний жамоалари ҳам бор.

Мьянмада мусулмонлар сони 2,5 мил­лиондан зиёд. Мамлакат аҳолисининг 4,3 фоизини ташкил қилади. Шундан роҳинжа мусулмонлари 1 миллион нафардан ортиқ.

Мьянманинг шимоли-ғарбидаги Рак­хайн штатида мусулмон-роҳинжаларга қарши зўравонликлар кузатилган. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги 4 йил мобай­нида мазкур минтақадаги 120 минг одам тазйиқлар туфайли ўз уйларини ташлаб, бошқа жойларга кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти баёноти­да Мьянма­да давом этаётган мантиқсиз воқеаларга нисбатан ўз ёндашувини бил­дириб, мам­лакатдан роҳинжа-мусулмон­ларининг қувилиши, уларни ўлдириш билан қўр­қитиш, ўз ерларида яшаш ҳуқуқидан маҳ­рум қилиш жиноят экани таъкидланган.

Маълумотларга кўра, Мьянманинг Ара­кан вилоятида табиий бойликларнинг жу­да катта ерости захираси мавжуд. Айнан роҳинжа аҳолиси яшайдиган ҳудудда 1,2 триллион куб-метр табиий газ ва 2,1 миллиард бар­рель нефть конлари борлиги тахмин қи­линмоқда. Бу эса минтақада давом этаётган можароларнинг асл сабабини илғашга им­кон беради.

Ўзбекистон ҳукумати Мьянмадаги ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдириб, 2017 йил 18 сентябрь куни зарур маҳсулотлар­дан иборат инсонпарварлик ёрдамини Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг Даккадаги миллий бош қароргоҳига етка­зиб берган. Бу инсонпарварлик ёрдами Бангладешда бўлиб турган 50 мингдан ортиқ қочоқ эҳтиёжини қондиришга хиз­мат қилган.

Нурмуҳаммад НОСИРОВ тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 3-сонидан олинди

السبت, 03 نيسان/أبريل 2021 00:00

ҚАЗО ВА КАФФОРАТ

– Рўзани қазо қилиш дегани нима?
– Бузилган рўзасининг ўрнига рамазондан кейин рўза тутишдир. Неча кун рўзаси
бузилган бўлса, ўшанча кун рўза тутади.

– Каффорат қилиш дегани нима?
– Бир қул озод қилиш, агар бунга қодир бўлмаса, рамазондан кейин орада бирор кун қолдирмай, муттасил олтмиш кун рўза тутиш, агар заифлик ва нотавонлик сабабидан олтмиш кун рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш – каффорат қилишдир.

– Олтмиш кун рўза муттасил бўлмаса, каффоратга кифоя қиладими?
– Кифоя қилмайди, каффоратга олтмиш кун муттасил бўлиши лозим.

– Бир киши каффорат учун рўза тута бошласа, олтмиш кунга етмасдан бирор кун рўза тутмай қолса, нима қилади?
– Каффорат учун янгидан бошлаб олтмиш кун муттасил рўза тутади, аввалги тутган рўзаси каффоратга кирмайди.

– Бир киши ният билан тутган рамазон рўзасидан бир неча кунни хато қилиб бузса, масалан, тўрт-беш кунни хато қилса, нима қилиши лозим?
– Ҳар бир хато қилган кун учун бир кундан қазо рўза тутади, ундан кейин неча кун хато қилган бўлса, ҳаммаси учун бир каффорат лозим бўлади.

– Бир киши бир ё бир неча кун рўза тутишни ният қилмасдан фосиқлик ила кундуз кун таом еб юрса, у киши нима қилмоғи лозим?
– У киши рўза тутмай қолган кунлари учун қазо рўза тутади, ушбу қилган фисқ ишига пушаймон бўлиб, тавба ва истиғфор қилади. Aммо у кишига каффорат лозим эмас, чунки унинг гуноҳи ғоятда зўр ва катта гуноҳдирки, каффорат билан авф қилинадиган эмас, балки тавба ва истиғфор лозимдир.

– Бир киши ўзининг рўза эканини билиб туриб хатолик билан оғзидан бирор таом кетса ёки сув ичиб юборса ёки бир кишининг зўрлик билан рўзасини бузса ёки рўзадор киши оғзини тўлдириб қайт қилса ёки тонг отмаган деб ўйлаб таом еса, ҳолбуки, тонг отган бўлса ёки қуёш ботган деб ифтор қилса, шу кишининг рўзаси бузиладими?
– Бузилади.

– Энди у киши нима қилиши керак?
– Ўша куни қуёш ботгунча рўза кишидек рўзани бузадиган нарсадан ўзини сақлаши ва ҳам рамазондан кейин ўша кун учун рўза тутиб бериши лозим. Aммо каффорат лозим эмас.

– Рўза тутган кишининг димоғига чанг-ғубор ёки тупроқ, жун ёки тутунга ўхшаш нарсалар кирса, рўзаси бузиладими?
– Бузилмайди, қазо ҳам, каффорат ҳам лозим эмас.

– Оғзига қор ёки ёмғир кирса, рўзаси бузиладими?
– Бузилади. Қазо қилиш лозим бўлади, аммо каффорат лозим эмас.

– Ўзининг тупугини ютса, нима бўлади?
– Рўза бузилмайди.

– Бир рўзадор киши ўзининг рўза эканини эсдан чиқариб бирор таом еса, сув ичса, жинсий алоқа қилса, рўзаси бузиладими?
– Бузилмайди, қазо ҳам, каффорат ҳам лозим эмас.

– Бир рўзадор киши уйқудан жунуб бўлиб турса, хотинига қўл теккизиб эҳтилом қилса, рўзаси бузиладими?
– Бузилмайди.

– У кишига ғусл қилиш дурустми?
– Сув ичига тушиб узоқ муддат ўтирмасдан ва ҳам обдаста билан ғусл қилиш дуруст. Aммо сув ичига тушиб узоқ муддат туришда баъзи жойларидан сув кириб рўза бузилиши эҳтимоли бор.

– Рўза тутган киши тиш орасида қолган таомни еса, рўзаси бузиладими?
– Нўхатдан кичик бўлса, оғзидан ташқарига чиқармай ютиб юборса, рўзаси бузилмайди, агар нўхот миқдорича бўлса ёки оғзидан чиқариб кейин ютса, бузилади.

– У киши нима қилиши лозим?
– Рўзасини қазо қилмоғи лозим бўлади, каффорат лозим эмас.

– Қазо ва каффорат учун тутиладиган рўзаларга қай вақт ният қилиш лозим бўлади?
– Кечаси ният қилиш лозим бўлади. Тонг отгандан кейин ният қилиш мўътабар эмас.

– Ҳайз ва нифосли аёлларга рўза тутиш лозимми?
– Дуруст эмас.

– Бир аёл рамазон ичида ҳайзли ёки нифосли бўлса, нима қилади?
– Ҳайзли ва нифосли кунларда рўза тутмайди. Неча кун рўзаси қолган бўлса, ўшанча кун қазосини тутади.

"Ибодати исломия"дан.

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Розуқулов Индонезия Миллий кутубхонаси директори Муҳаммад Шариф Бандо билан музокаралар ўтказди. Унда икки мамлакат миллий кутубхоналари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида шу йил апрель ойида кутубхонанинг катта кино залида Абу Али ибн Синога бағишланган "Шарқдан нур" ҳужжатли фильми бир ҳафта давомида Индонезия жамоатчилиги намойиш этилади.

Шунингдек, Индонезия томони ўзбек мутахассислари Имом ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий, Ал-Хоразмий, Аҳмад Ал-Фарғоний ва Муҳаммад Ал-Мотуридий ҳаёти ва ижодига бағишланган инглиз тилида қатор махсус вебинарлар ўтказиш истагини билдирди.

Маълумот учун, Индонезия миллий кутубхонаси 1980 йилда ташкил этилган. Китоб фонди 23 миллион донага яқин босма нашр ва 4 миллиардга яқин электрон нашрларга эга. Мамлакат қонунига кўра, кутубхона директори вазир мақомига эга.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

АҚШнинг Оклахома штати мусулмонлари тарихий лаҳзани нишонлади - имом штат Сенатининг йиғилиши бошланишидан олдин исломий дуо ўқиди. Имад Иншасси Оклахома тарихида давлат қонунчилари олдида араб тилида муқаддас матнни ўқиган биринчи мусулмон етакчисига айланди.

Имом Иншасси 2017 да Сенат йиғилишида иштирок этиш учун мурожаат қилди, аммо сабаби кўрсатилмасдан рад этилди. Islamisemya.com хабарига кўра, кейинроқ капелланларни иштирок этиш учун қоидалар ўзгартирилди ва насроний бўлмаган руҳонийларинг сенаторлар мажлисларида иштирок этиши учун рухсат берилди.
Имом Иншасси норозилик намойишларига чиққанларга учрамаслик ва масъулиятли нутққа руҳий тайёргарлик кўриш учун Сенатга 2 соат олдин келган. Қуръондан парчалар ўқиб бўлгач, бир неча сенатор мусулмон етакчисига яқинлашиб, уни қўллаб бағрига босди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top