muslim.uz

muslim.uz

Пятница, 22 Февраль 2019 00:00

Бахтим сабабчиси

Кимнинг онаси бўлса, уни чин кўнглимдан муборакбот этаман. Чунки унда дунё баҳтига, чексиз савобларга эга бўлиш ва охиратда Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш имконияти борда.

Мен онам билан яшар эканман, дунёда бахтли, тинч ва осойишта ҳаёт кечираман. Онамни кўрганимда, гўё дунёнинг барча бойликларига эга бўлгандай бўламан. Унинг олдига кирганимда эса, кичик бир хизматчига айланиб қоламан.

Ҳар бир мўмин ота-онасининг олдига кирганида уларни хурсанд қиладиган ва кайфиятларини кўтарадиган сўзларни айтиши ва уларни чиройли сифатлар билан эркалаши фарзандлик бурчи деб биламан. Масалан: “Табибим, Буюгим, Бахтим ёки Бағри кенгим” га ўхшаш сўзлар билан. Чунки улар бунга лойиқдилар.

Онамнинг олдиларига кирганимда кўпинча оёқларидан ўпишимга рухсат сўрайман. Бироқ, ҳеч руҳсат бермасдан, кўзларига ёш олиб, мени дуо қилишга ўтиб кетадилар. Гоҳида ўз қўлларим билан таомлантираман, шу пайт ҳар қандай ишимни четга суриб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Чунки онам менинг энг ишонганим, сирдошим, вафодорим ва дўстимдир.

 У мени деб, ёшлигини ўтказиб юборди, менга куч бераман деб, кучдан қолди, мени роҳатим деб, ўзи чарчаб қолди, мен тинч ухласин деб, ухламай чиқди ва мени тўйсин деб, ўзи оч қолди. Айтингчи бу ишларни мен учун бошқа ким қилиши мумкин?

Мен онамга бу яхшиликлари учун ҳали хамон яхшиликлар қайтара олмаяпман. Фақатгина холис дуо қиламан холос. Қани эди, имконим бўлса, кўзёшларим билан унинг оёғини ювиб қўйсам. Чунки жаннат оналар оёғи остидадир.

Дўстим сизнинг онангиз ҳаётми? Демак, сиз энг бахтли инсонсиз. Онангизни рози қилишни ва уларни хурсанд қилиш йўлларини қидирингда, уни тезда амалга  оширинг. Ота-онангиз бор экан, сиз учун осмон эшиклари очиқдир. Уларни ғазабига дучор бўлиш ёки уларга оқ бўлиш билан осмон эшикларини ёпилишига йўл қўйманг!

Эй Роббим. Мени ва ота-онамнинг гуноҳларини кечир. Уларнинг умрига, ризқига, иймонига барака бер. Бизнинг ҳаққимизга қилаётган дуоларини ижобат айла. Кимнингки ота-оналари ўтиб кетган бўлса, ўз раҳматингга олгин!

Ниҳоят баҳтли бўлишни кашф қилдим” асаридан

“Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом хатиби

Абдураҳманов Яҳё таржимаси.

Пятница, 22 Февраль 2019 00:00

Инсоннинг ўзи бир олам мўжиза

Дунёдан мўжиза излаётган бўлсангиз ўзингизга боқинг! Сиз яъни, инсоннинг ўзи бир мўжизадир. Бундай мукаммал механзмли онгли мавжудоднинг нусхасини яратиш асло одам бўласининг қўлидан келмайди.

Қуйида инсон тана аъзоларидан бири – мия ҳақидаги олимларнинг тадқиқот натижаларини келтириб ўтамиз.

–  Балоғатга етган эркак кишининг миясининг ўртача оғирлиги 1424 граммни ташкил этади. Аёлники эса 1100-1150 грамм. Ўлчаб кўрилган энг катта инсон миясининг оғирлиги 2049 граммни ташкил этган.

–  Инсон миясида ўртача 80-100 млрд. нейронлар (нерв ҳужайралари) жойлашган.

–  Инсон онги ҳажми тананинг атиги 2-3 фоизини ташкил этсада, бироқ танадаги умумий қон ва кислород миқдорининг 20 фоизини, глюкозанинг 15-20 фоизини сарфлайди.

–  Инсон миясининг фаолияти натижасида ишлаб чиқариладиган электроэнергия билан ўртача катталикдаги (25 ватт кучланишдаги) лампочкани ишлатса бўлади.

–  Инсон онгининг 80 фоизи сувдан иборат.

–  Миянинг ўзида оғриқ ретсепторлари мавжуд эмас, яъни у оғриқни ҳис қилмайди.

–  Уйқусизлик мия ҳароратининг котарилишига олиб келади, уйқу олдидан эснаш эса ҳароратни камайтиради.

–  Инсон миясининг 10 фоизидангина фойдаланиши ҳақидаги фараз илмий жиҳатдан исботланмаган.

–  Миямизга келаётган ва ундан чиқиб кетаётган нерв импулсларининг ўртача тезлиги 274 км/соатни ташкил этади.

–  Инсон мияси қанча ҳажмдаги маълумотни ўзида жамлаши мумкин, деган саволга аниқ жавоб йўқ. Илмий фаразларга кўра, битта инсон энг катта энсиклопедиялардан бўлган “Британника” дан 5 марта кўп маълумотни ёдлаб олиши мумкин. Миянинг ахборот сиғими эса 3 дан 1000 террабайтгача бўлиши мумкин, энди тасаввур қилинг: қарийб 900 йилдан буён маълумотлар тўпланиб келаётган Буюк Британия давлат архивидаги маълумотларнинг умумий ҳажми 70 террабайтдан иборат.

Мазкур маълумотлар тадқиқотчиларнинг миямиз устида олиб борган тадқиқотларнинг бир қисми холос. Аслида мия ҳайвонларда ҳам бор аммо фақат одам боласигагина онг ва тафаккур қилиш имконияти берилган. Зеро, отамиз Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло азиз ва мукаррам қилиб яратган.

Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай марҳамат қилади:

“Албатта, (Биз) сизларни (Одамни) яратдик, сўнгра сизларга (унга) суврат бердик, сўнгра фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!” – дедик.”(Аъроф сураси, 11)

“Биз сизларга (Аллоҳнинг қудратини) баён қилиш учун сизларни (отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (Одам наслини) манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра (шаклланиб) битган ва битмаган парча гўштдан яратдик. Биз (сизларни) хоҳлаганимизча – муайян муддатгача бачадонларда қолдириб, сўнгра чақалоқ ҳолингизда (дунёга) чиқарурмиз, сўнгра вояга етгунларингизгача (тарбия қилурмиз).” (Ҳаж сураси, 5)

ЎМИ Матбуот хизмати

Инсонларнинг энг ғами кўпи

Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳга “Инсонларнинг энг ғами кўпи ким?” дейилди. У киши: “Уларнинг хулқи ёмонроғи” дедилар.

Хулқи ёмон одамни ҳеч ким ёқтирмайди, биров унинг хулқи ёмонлигини билгач, у билан гаплашгиси келмайди. Иқтисодий, ижтимоий муносабатларда ҳам одамлар у кимсага ишонмай қўйиб, у билан олди-берди қилмайдилар. Чунки у ёмон ахлоқи билан ўзига бўлган ишончни йўқотган бўлади. Ҳамма ундан узоқлашгани, уни дўст, улфат, ишончли шахс деб қабул қилмагани учун маҳзун ва тушкун ҳолда яшайди.  

Тавбанинг ҳақиқати

Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

“Тавбанинг ҳақиқати - сенга Ер шунча кенглиги билан торлик қилиши, ҳатто қароринг қолмаслиги, кейин Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида “...Диллари танг бўлган ва Аллоҳ (ғазаби)дан фақат Ўзига қочиш билан паноҳ топилишини билишгандан сўнгра улар тавба қилувчилардан бўлишлари учун Аллоҳ тавбаларини қабул этди” деб хабар берганидек дилинг танг бўлишидир”.

Инсон қилган хатосига қаттиқ пушаймон бўлиши, ич-ичидан сиқилиши, “Роббим, мен бу гуноҳни содир этиб қўйдим. Аммо ўзим бу ишимдан афсусдаман, асло хурсанд эмасман. Энди ҳаловатим йўқ. Дунёга сиғмаяпман. Сендан бошқа менинг гуноҳларимни кечирувчи, қалбимга хотиржамлик солувчи йўқ. Агар Сен мени кечирмасанг, Сен менга раҳм қилмасанг, ҳолим нима кечади?” деб Аллоҳ таолога нидо қилиши лозим.

 

“Ар-Рисала ал-Қушайрия” китобидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

Четверг, 21 Февраль 2019 00:00

Сафар одоблари

Инсон  ҳаёти давомида  яқинларининг зиёрати, тижорат ва турли мақсадларда сафар қилади.

 Сафарга отланаётган киши унинг одобларини билмоғи лозим. Дастлаб, сафарда ишлатиладиган зарур буюмлар тайёрланади. Сафар олдидан ота-она, илмли, солиҳ кишиларнинг насиҳат ва дуоларини олиш лозим. Киши сафар давомида кўпроқ ўзи ва бошқалар ҳаққига дуо қилиши керак. Зеро, унинг дуоси мустажобдир.

Сафарга борилаётган юртда инсонга зарур бўлган қуйидаги беш нарсани муҳофазаси учун кафолат бўлмаса сафар қилиб бўлмайди:

  1. Ҳаётига таҳдид бўлса. Уруш жанжал ва фитна бўлаётган жойларга сафар қилиш мумкин эмас.
  2. Дини ва эътиқоди бузилишига ҳаракат қилинадиган жой бўлса. Баъзи бир жойларда дин ва эътиқоди ўзгаришлиги ва оқибатда дунёси ва охирати барбод бўлишлиги мумкин бўлганлиги учун сафар қилиш мумкин эмас.
  3. Молига тажовуз қилинса. Қийналиб топган мулки ёки қимматбаҳо буюмини муҳофазаси учун шу ер масъуллари кафолат бермаса у ерга ҳам сафар қилиш жоиз эмас.
  4. Обрусини туширадиган иш бўлса. Аллоҳ инсонни мукаррам қилган уни миллати, ирқи, жинси ёки обрўсини камситиладиган жойлар бўлса, у ерга ҳам сафар қилиш жоиз эмас.
  5. Саломатлигига путур етса. Инсонга берилган бебаҳо неъматлардан бири саломатликдир. Сафар қиладиган жойида вабо, ОИТС ва бошқа шу каби инсон ҳаёти учун хавфли ва юқумли касалликлар тарқалган жойларга ҳам сафар қилиш мумкин эмас.

Сафарда мақсад ҳосил бўлгач, тезда уйга қайтиш лозим. Ҳадисда: “Сафар азоб-уқубатнинг бир кўринишидир. Сизлардан бирингиз сафарга чиқса, таоми, ичимлиги ва уйқусидан тўла баҳра ололмайди, (сафарда) истаги ҳосил бўлса, оила-аҳлига шошилсин”, дейилган (Имом Бухорий ривояти).

 Киши юқорида санаб ўтилган сафар одобларига амал қиладиган бўлса, сафар машаққатларини осон енгиб ўтади ва кўзлаган мақсадига эришади, ИншаАллоҳ.


Обидхон Икрамов

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

Видеолавҳалар

Top