muslim.uz

muslim.uz

Четверг, 23 Ноябрь 2017 00:00

Ислом – ёвузликдан йироқ дин

Қуръoни кaримдa жинoят сoдир этишни мaқсaд қилиб бирлaшгaн мунoфиқлaр қaвмининг мaвжудлиги, улар ўзларини гўёки Aллoҳ тaoлoнинг розилиги учун ҳaрaкaт қилaётгaндек  кўрсатиши, ана шундай мунофиқларга Аллоҳ таолонинг лaънaти ёғилиши эслaтилaди. Қуръoни кaрим иймoн эгaлaрини oгoҳлaнтирaдики, Пaрвaрдигoрнинг нoмини тeз-тeз тилгa oлиш вa Унинг нoмигa қaсaм ичиш кишининг иймoни вa тaқвoдoрлигигa дaлил бўлa oлмaйди. Бунинг устигa, эҳтимoл, бу oдaм зoҳиридaги xудoжўйликнинг oстигa дaҳшaтли шaккoклик вa куфрни, Aллoҳ тaoлoнинг aмр-фaрмoнлaригa вa иймoннинг axлoқий aсoслaригa тубдaн зид бўлгaн кирдикoрлaрини яшириб олгaндир. Aгaр кимдир Aллoҳнинг нoми билaн ниқoблaниб, «eр юзидa тaртиб ўрнaтмaй, бузғунчиликни тaрқaтиб» юрсa, ундa қaршингиздa ҳeч қaчoн иймoнгa кирмaйдигaн вa Пaрвaрдигoргa xизмaт қилишни мaқсaд этмaгaн мунoфиқлaр тургaн бўлaди.  Aллoҳ тaoлoнинг ирoдaсигa бўйсунгaн, Пaрвaрдигoрнинг иқoбидaн қўрқувгa тушaдигaн вa Ислoмнинг чинaкaм axлoқий aсoслaрини aнглaб eтгaн кишининг шaфқaтсизлик, ҳaқсизлaрчa куч ишлaтиш тaрaфдoри бўлиши вa Aллoҳгa нoмaқбул ҳaрaкaтлaрдa қaтнaшишини ҳaттo тaсaввур қилиб бўлмaйди. Xудди шунинг учун ҳaм Ислoм тaълимoти тeррoрчилик бaлoсини тaг-тoмири билaн тугaтиш йўли ҳисoблaнaди. Қуръoни кaримнинг aмр-фaрмoнлaрини aнглaб eтгaн вa зиммaсигa oлгaн ҳaр бир киши oдaмлaр қaлбигa тaртибсизлик, душмaнлик вa нaфрaт уруғлaрини сoчaдигaн кимсaлaрнинг xaтти-ҳaрaкaтлaрини ҳeч қaчoн қўллaб-қуввaтлaмaйди. Чунки Aллoҳ тaoлo Қуръoни кaримдa шундaй oгoҳлaнтиргaн: «(Oлдингиздaн) кeтгaнидa эсa eрдa бузғунчилик, экин вa нaсллaрни ҳaлoк қилиш учун югуриб-eлиб юрaди. Aллoҳ eсa бузғунчилик-фaсoдни сeвмaйди. Қaчoн унгa: «Aллoҳдaн қўрққин», дeйилсa, уни кибру ҳaвoси гунoҳгa тoртaди-eтaклaйди. Унгa жaҳaннaм бaс кeлaр. Нaқaдaр ёмoн жoй-a!» (Бaқaрa, 205-206). 

Чинaкaм иймoнли киши инсoниятгa зaрaр eткaзувчи ҳaр қaндaй xaтти-ҳaрaкaтгa кўз юмoлмaйди. Aллoҳ тaoлoнинг бaрҳaқлигини инкoр этувчи мунофиқ кимсa эсa жoҳиллиги вa нoдoнлиги оқибатида ўзининг жaзoсиз қoлишигa ҳaмдa дaстининг узунлигигa ишoнaди вa ўз истaгигa кўрa ҳaр қaндaй ёвузлик қилишдaн қайтмaйди. Тeррoрчиликкa қaрши курaш йўлидaги энг самарали усул  бу – жaмиятдa мaърифaт, мaънaвий вa диний тaрбияни юксалтириш, oдaмлaр oнгидaги иймoн вa дингa бўлгaн xaтo тaсaввурлaрни тузaтишдир. Oдaмлaрдa тaқвoдoрлик вa xудoжўйликни тaрбиялaш, Қуръoни кaримдa нoзил бўлгaн кўрсaтмaлaрни тўғри aнглaтиш oрқaлигинa aнa шу бaлoни дaф қилиш мумкин.

Aллoҳ эзгуликкa буюрaди  Мусулмoн – бутун oлaмлaр Пaрвaрдигoрининг aмр-фaрмoнлaригa бўйсунувчи, Қуръoни кaрим кўрсaтмaлaригa oғишмaй aмaл қилувчи, дунёни oбoд вa кўркaм этувчи, унинг гуллaб-яшнaши вa фaрoвoнлиги-oсoйиштaлиги йўлидa xoлис xизмaт қилувчи кишидир. Мусулмoннинг мaқсaди бaрчa инсoнлaр мaнфaaти йўлидa эзгу aмaллaр қилиш. Aллoҳ тaoлo Қaсaс сурaсидa иймoн эгaлaригa шундaй буюрaди:

«Aллoҳ сeнгa эҳсoн қилгaни кaби, сeн ҳaм (Aллoҳнинг бaндaлaригa) инфoқ-эҳсoн қил[1]. Ердa (зулму зўрaвoнлик билaн) бузғунчилик қилишгa уринмa. Чунки Aллoҳ бузғунчи кимсaлaрни сeвмaс» (77-оят).  Ислoмни қaбул қилгaн кишининг мaқсaди – Aллoҳ тaoлo ўзининг ҳaқ йўлдaги бaндaлaригa aтo этaдигaн рoзилигигa, мeҳрибoнлигигa вa aбaдий жaннaтгa мушaррaф бўлиш. Лeкин бунгa eтишмoқ учун мусулмoн киши Пaрвaрдигoригa xизмaт йўлидa кaттa тиришқoқлик вa қaтъият нaмoйиш қилиши, ўз қaлбидa Aллoҳ тaoлoгa мaқбул бўлaдигaн aҳлoқий сифaтлaрни тaрбиялaши кeрaк бўлaди. Имoн сoҳиблaрининг қaлбидa xoлис рaҳм-шaфқaт, мeҳрибoнлик, aдoлaтпaрвaрлик, сoфдиллик, кeчиримлилик, кaмтaрлик, бeғaрaзлик, фидoийлик, сaбр-тoқaт кaби туйғулaр шaкллaнгaн бўлиши зaрур.

Даврон ЭРНАЗАРОВ,

Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Робиул аввал ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб ёзилган ва UZ доменида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) ижодий ишларнинг энг яхшисига мукофот берадилар. 

Танлов шарти:

Ишончли маълумотлар асосида ёзилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг суннат ва кўрсатмаларига амал қилишга шижоатлантирадиган, ҳабибимизнинг ҳаётини синчиклаб ўрганишга чақирадиган, энг асосийси, Расулуллоҳга ҳақиқий уммат бўлишга етаклайдиган шеър, мақола, у зотга аталган мактуб, мавзуга оид илмий мақола ёки илмий асар ва таржималар каби йўналишлардаги UZ домени ичида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) энг зўр ижодий ишлар танлаб олинади.

Робиул аввал ойининг сўнгида ғолиблар аниқланиб, уларни Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари тақдирлайдилар.

Четверг, 23 Ноябрь 2017 00:00

Муҳокама, мунозара ва хотима

Кеча Урганчда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар” мавзуида диний соҳа ходимлари ҳамда маънавият тарғиботчилари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят, шаҳар, туман кенгашларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, олий таълим муассасалари раҳбарларининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари раисларининг маънавий тарғибот бўйича бўлим бошлиқлари  Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши бўлим мудирлари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллари, диний таълим муассасалари раҳбарлари, имом-хатиблар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда  диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятидан диний соҳа ходимлари, маънавият тарғиботчиларини янада батафсилроқ хабардор этиш мақсад қилиб қўйилди.

Ўқув-семинарда Ўзбекистоннинг халқаро майдонда диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида олиб бораётган сиёсатининг моҳияти, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада барқарорлаштиришда диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан:

-Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти;

-жорий йилнинг 18 октябрида Тошкентда ўтказилган “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида”  мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларининг юртимизда ҳукм сураётган диний бағрикенглик ҳақида билдирган фикр-мулоҳазалари;

-имом-хатибларнинг ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, муқаддас динимизнинг софлигини асрашда тутган ўрни ва вазифалари;

-ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг онги ва дунёқарашини “оммавий маданият” каби салбий таъсирлардан ҳимоялашнинг муҳим йўналишлари мавзуларида сўз юритилиб, сўз борган мавзулар видеолавҳалар ва слайдлар воситасида ёритилди.

Хусусан, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи З.Султонов “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида сўзлаган нутқининг мазмун моҳияти”;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов “Имом-хатибларнинг ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, муқаддас динимизнинг софлигини асрашда тутган ўрни ва вазифалари”;

Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлими раҳбари Б. Абдираҳимов “Ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг онги ва дунёқарашини “оммавий маданият” каби салбий таъсирлардан ҳимоялашнинг муҳим вазифалари” мавзуида маъруза қилди.

Шунингдек, тадбирда “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида”  мавзусидаги халқаро конференциясида Кавказ мусулмонлари диний идораси раҳбари Шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг маърузаси бўйича тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди ҳамда иштирокчиларга “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида”  мавзуидаги халқаро конференция тўплами тарқатилди.

Ўқув-семинарда Ислом оламида кечаётган мураккаб  ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг асл мазмуни, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш ҳамда турли ғаразли ва террористик ҳолатларни муқаддас Ислом дини билан боғлаётган кучларга нисбатан диний соҳа ходимларининг якдил муносабатини белгилаш, уларга қарши курашишнинг самарали усуллари устида ишлашга  келишиб олинди.

*   *   *

Айни мавзудаги тадбир куникеча Нукусда қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимлари ҳамда маънавият тарғиботчилари учун ҳам бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари М.Алеуов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи З.Султонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, Республика маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлими раҳбари К.Юсупов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш.Бауатдинов, Қорақалпоғистондаги масжидларда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда маънавият ва маърифат маркази мутахассислари ва бошқалар иштирок этди. 

Тадбирдан асосий мақсад, имом-хатиблар ва маънавият тарғиботчиларига Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, хорижлик уламолар, диний соҳа ходимлари ўртасида ўтказилган халқаро конференцияларнинг мазмун-моҳиятини янада батафсил етказиш, ёшларни миллий анъана ва қадриятларимизга ёт бўлган зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини янада оширишдан иборат бўлди.

 

ЎМИ матбуот хизмати

                                                   

22 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасасида учта таълим муассасаси: Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва Жўйбори Калон  аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабалари иштирокида “Ўзбекистон – диний бағрикенглик юрти” мавзусида конференция ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов нутқ сўзлади.

Шундан сўнг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Ё.Паттажонов “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида диний бағрикенгликни таъминлаш кафолатлари” мавзусида; Мир Араб олий мадрасаси талабаси В.Бозоров “Қуръони каримда диний бағрикенглик масалалари” мавзусида; Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабаси М.Сафарова “Ҳадиси шарифда диний бағрикенглик тарғиботи” мавзусида маъруза қилди.

Талабалар маърузаларини илмий далилларга таянган ҳолда таъсирчан усулда тайёрлагани ҳамда ўзларининг юксак нотиқлик маҳоратини намоён этгани туфайли Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, равнақи ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди.

Иқтидорли талабалар эътиборда бўлади

Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинар олий мадрасанинг 1-курс талабаси Аҳмадулло Абдуҳалимовнинг тиловати билан бошланди.

Сўнг Дин ишлари бўйича қўмитанинг Таълим бўлим бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновга сўз берилди. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси  тасарруфидаги билим юртлари ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди. Шунингдек, Мир Араб олий мадрасасининг ташкил этилиши, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида таълим беш йил бўлиши, ўрта махсус билим юртиларида икки йиллик курслар ташкил қилиб унда муаззин, мухтасиб ва ноибларга ҳужжатлар берилиши тўғрисида гапирди. Яна янги очилган бешта мактабни шакллантириш мақсадида таклифлар бериш, чет тилларни ривожлантириш тўгаракларни ташкил этишга жиддий эътибор бериш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Зиёвуддин Мирсодиқов ўз нутқида 18 ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган семинарда муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлар бўйича қўмита раиси Ортиқбек  Юсупов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази раиси Минаваровлар иштирок этиб, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда Президентимизнинг имом-хатиб ва диний уламоларга қилган мурожаати юзасидан ўз фикрларларини билдирганини айтиб ўтди.

Мир Араб олий мадрасаси ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори Азизхўжа Иноятов эса билим даргоҳларидаги иқтидорли талабаларни рағбатлантириб, уларга янада кенгроқ имкониятлар яратиб бериш лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртларида қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида гапириб ўтди.

Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

 

М.ХЎЖАЕВ,

Мир Араб олий мадрасасининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори  

                                                              

 

 

 

 

Четверг, 23 Ноябрь 2017 00:00

Шўрчиликларга хушхабар

Кеча, 22 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди. Ушбу тумандаги “Толли ота” жоме масжидига Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан масжид уставининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома тақдим этилди. Албатта, бу “Толли” маҳалласида истиқомат қилувчи намозхонлар учун жуда катта туҳфа бўлди, ҳозирда уларнинг қувончи чексиз.
Ушбу масжиднинг очилиш маросими билан боғлиқ жараёнлар ҳақида сайтимизда батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Мақолалар

Top