Жорий йилнинг 25 август куни Москва шаҳридаги Мемориал масжид ҳудудида Қурбон ҳайити муносабати билан мусулмон маданияти фестивали ташкил этилиши режалаштирилган.
Ушбу фестивал мусулмонлар учун улуғ ойлардан бўлган Зулҳижжа ойида ўтказилмоқда ва фестивал меҳмонларига катта қозонларда палов тайёрланади.
Тадбир дастуридан Қуръон тиловати, Мемориал масжид бўйлаб саёҳат, долзарб мавзуларда имомларнинг маърузалари, "Бир соатда намозни ўрганамиз" сингари лойиҳалар ўрин олган.
Фестивал доирасида ўтказилган тадбирлардан йиғилган маблағ "Закот" хайрия жамғармасига муҳтожларга кўмак бериш мақсадида ўтказилади.
ЎМИ Матбуот хизмати