Дунё янгиликлари

Австралия мусулмонлари қурғоқчиликда фермерларга ёрдам берди

Австралиянинг мусулмон ташкилотлари кучли қурғоқчиликдан азият чекаётган фермерларга кўмак кўрсатди. Бу ҳақда news.com.au интернет нашри.

Azon интернет нашрининг хабар беришича, бир нечта мусулмон ташкилотлари биргаликда мамлакат ғарбидаги Квинсленд штати фермерларига жами 132 той – 33 тонна пичан совға қилган. Хайрия ташкилоти вакили Юсуф Хатрининг айтишича, пичан учун пул йиғишга бутун Австралия мусулмонлари ўз ҳиссасини қўшди.

“Биз ҳар бирига 44 той пичан ортиган учта юк машинасини олиб бордик. Албатта, бу кам, лекин умид қиламизки, фермерлар чорваларини боқиш учун бу пичанларни ўз ораларида адолатли тарзда бўлиб олишади”, – деди у.

ЎМИ Матбуот хизмати

2556 марта ўқилди

Янгиликлар

Top