Дунё янгиликлари

Европадаги энг катта масжид Германияда очилади

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Германия Федератив Республикасига ташрифи доирасида Европадаги энг катта масжид очилиши ўтказилади. Бу ҳақда dw.com нашри хабар берди.

Жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунларига мўлжалланган очилиш маросими Германиянинг Кёлн шаҳрида ўтказилади. Масжид Турк-Ислом ташкилоти томонидан қурилган.

Маълумот учун, Кёлндаги масжидда бир вақтнинг ўзида 1 100 нафар киши ибодат қилиши мумкин. Масжид қурилиши 2009 йилда бошланган бўлиб, узоқ вақт айрим сабабларга кўра қурилиши тхтаб қолган.

ЎМИ Матбуот хизмати

2645 марта ўқилди

Янгиликлар

Top