Ислом олами робитасининг Китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати ва Доғистон мусулмонлар идораси имом Нававий номли мадрасада Қуръон мусобақасини ташкил этишди. Бу ҳақда ioqas.org нашри хабар беради.
Ушбу мусобақа фақат улуғ ёшли Қуръон ҳофизлари учун ташкил этилган бўлиб, унда йигирма бир иштирокчи қатнашди.
Ёши улуғ иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларнинг жуда кўп бўлгани ҳам мусобақанинг яна бир эътиборли жиҳатларидандир.
Мусобақа ғолибларини тақдирлаш учун маросимга Россияда Китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъатининг раҳбари Устоз Иброҳим Собуров ва Доғистон мусулмонлари идораси хорижий алоқалар бўлими бошлиғи Доктор Шаҳобиддин Ҳусайнов ҳамда Доғистон муфтийси Шайх Илёс Амлатов ташриф буюрди.
Якунда мусобақа иштирокчиларига эсдалик совғалар топширилди, ҳамда мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, Ислом Олами Робитасининг Қуръони каримга қилаётган ҳизматларига муваффақиятлар тилаб дуойи-хайрлар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати