Дунё янгиликлари

80 ёшли аёл болаларга Қуръони каримни ўргатиб келмоқда

Хассина Мисрнинг шимолий-шарқий Дакалия губернаторлигининг Дикирнис шаҳри яқинидаги Кафр Абдул Мўмин номли қишлоқда яшайди. Бу ҳақда iqnanews.ru нашрига таяниб Ислом.уз нашри хабар беради.

У болалигидан кўриш қобилиятини йўқотди. Аммо бу ҳолат унинг учун Қуръонни ёд олишга тўсқинлик қилмади

«Мен ўн ёшимда Қуръони каримни ўргандим», дейди у. — Устозимнинг исми Аҳмад ал-Дамҳужи эди. У ўлимидан олдин мени Қуръон маркази очишга ундади.

80 ёшли аёл ҳозиргача болаларга Қуръони каримни ўргатиб келмоқда. Бугунги кунгача Хассина 50 дан ортиқ қишлоқ аҳолисига Қуръонни ёд олишига сабабчи бўлган. Унинг ўзи ҳар куни Қуръон оятларини унутмаслик учун бир кунда 6 жуз Аллоҳнинг каломини ўқийди. Қуръонда жами 30 та жуз борлиги сабабли, у ҳар беш кунда бир марта Қуръонни хатм қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2410 марта ўқилди

Янгиликлар

Top